Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ўқитувчи қачон имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади
Ўқитувчиларнинг иш жойи, иш стажи ва ихтисослиги уларнинг пенсияга чиқиш шартларига қандай таъсир қилишини kadrovik.uz илтимосига кўра Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро бўлими методология бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев тушунтирди:
– Қуйидагилар ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга:
- охирги иш жойидан қатъи назар, эркаклар 55 ёшда ва аёллар 50 ёшда;
- қуйидаги ихтисослашган таълим муассасаларида камида 25 йил ишлаган ўқитувчилар :
– жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ногирон болалар учун мактаблар, мактаб-интернатлар;
– санаторий типидаги мактаблар, мактаб-интернатлар;
– имконияти чекланганлар учун касб-ҳунар коллежлари;
– «Меҳрибонлик» уйлари;
– ҳарбий академик лицейлар;
– тарбия колониялари.
Ўқитувчининг қайси иш шароитлари махсус иш стажига таъсир кўрсатади
Педагогик ишнинг 8 йўналиши, синф хоналарининг алоҳида тоифалари ва уларнинг энг кам бандлиги белгиланган .
Мисол учун, ўқув йили имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилиши учун кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчисининг синфида маълум миқдордаги ўқувчилар бўлиши керак:
- бошланғич синфларда – камида 8 та;
- катта синфларда – камида 10 та.
Шунингдек, иш вақти давомийлиги меъёри ҳам аҳамиятга эга . Шундай қилиб, алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхатига кўра, иш вақтининг давомийлиги қуйидагилар учун белгиланган :
1) 1-4 синфлар ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари, ўқитувчи-дефектологлари; гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирлари – ҳафтасига 18 соат;
2) барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 5-11 (12) синфлари ўқитувчилари, гимназиялар, лицейлар – ҳафтасига 20 соат;
3) ўрта махсус ўқув юртлари, коллежлар, техникумларнинг барча ихтисосликлари ўқитувчилари – йилига 800 соат.
- 15 йил давомида иш вақти давомийлиги ҳафтасига 20 соат ёки ундан кўпроқ вақтни ташкил этган;
- 10 йил – ҳафтасига 20 соатдан кам.
Ушбу ўқитувчида имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажи талаб қилинган 25 йилдан 15 йилни (ҳафтасига 25 соатдан ёки ундан кўп иш даври) ташкил этди. Иш вақти давомийлигига бўлган талабга риоя қилинмаган, имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқи пайдо бўлмайди.
Стажни қандай тасдиқлаш мумкин
Ходимларнинг айрим тоифалари учун имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқи, шу жумладан – махсус меҳнат стажини олиш тасдиқланган шакл бўйича (СТИР кўрсатилган ҳолда) ташкилотнинг аниқлаштирувчи маълумотномалари билан тасдиқланади .
Қуйидаги даврлар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини белгилашда махсус иш стажи ҳисоб-китобига киритилмайди :
- иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар;
- асосий ишдан чалғитадиган бошқа нарсалар (ўқув таътиллари, малака ошириш курслари, бекор туриб қолиш ва ҳк.);
- бола парваришлаш таътиллари;
- қисқартирилган иш куни билан ишлаш;
- касб бўйича лавозимда ўриндошлик асосида ишлаш.
Алла РОМАШКО тайёрлади