Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Телефон орқали ишдан бўшаш мумкинми
«Ходим таътил вақтида чет элга кетиб, ўша ердан туриб қўнғироқ қилди ва уни ўз хоҳишига биноан ишдан бўшатишни сўради. Гувоҳлар иштирокида телефон орқали қилинган оғзаки баёноти бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйиладими?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Йўқ, йўл қўйилмайди.
Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда расмийлаштирилиши шарт . Ходимнинг ҳар қандай оғзаки баёнотлари, шу жумладан – ҳатто гувоҳлар иштирокида телефон орқали қилинганда ҳам, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди.
Ходимнинг ўзи шахсан имзолаган ёзма аризасиз ушбу асос бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш ноқонуний ҳисобланади. Бундан ташқари, ходимнинг ташаббусига кўра ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ учун асос бўлиши керак, телефон қўнғироғини эса буйруққа илова қилиб бўлмайди.
Ходимнинг ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш тўғрисидаги ҳар қандай оғзаки илтимоси иш берувчини меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиб-таомилини бошлашга мажбур қиладиган юридик факт сифатида эмас, балки фақат мақсад сифатида баҳоланиши керак.
Ходим ишда йўқ вақтда (касаллик, таътил ва ҳ.к.) ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш тўғрисидаги телефон қўнғироқларига ҳам, ҳатто у тез орада ёзма ариза билан боришга ваъда берса ҳам, худди шу тартибда муносабат билдириш керак. Агар иш берувчи МКнинг 160-моддаси бўйича ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқаришга шошилса, бу иш берувчи учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Энг кўп прогноз қилинадиган вариант – ходим ишдан бўшаш ҳақидаги фикрини ўзгартиради. Бундай ҳолда чиқарилган буйруқни бекор қилиш, меҳнат дафтарчасига тузатиш киритиш, иш берувчи эса ишдан бўшатилганга зарарни қоплашига тўғри келади.
Бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш муддатини ҳисоблаб чиқариш иш берувчи томонидан ариза олинган санадан сўнг кейинги кунда бошланади .
Валерия ЛЯНДРЕС янгилади