Ходимларнинг маълумоти ва иш стажи тўғрисидаги талаблар қайси ҳужжатда белгиланиши керак

preview

«Иш берувчи меҳнат шартномаларида ходимнинг маълумоти ва иш стажини, масалан, 5 ёки ундан ортиқ йилни белгилаши мумкинми?»

 

Мақолаларни кузатиб бориш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Эътиборингизни ходимлар билан меҳнат шартномалари иш берувчининг ушбу лавозимга қўйиладиган талабларига, шу жумладан маълумот даражаси, иш тажрибаси бўйича жавоб берадиган аниқ ходим билан керакли лавозимни эгаллаш тўғрисидаги қароридан кейин тузилишига қаратамиз.

Маълумотга ёки  маълум лавозимдаги иш стажига қўйиладиган талаблар бошқа ҳужжатлар билан назарда тутилиши мумкин:

  • корхонада ходимларни танлаш тартибини белгилайдиган ички ҳужжатлар;
  • ходимларнинг лавозим йўриқномалари (мажбуриятлари).

Меҳнат шартномаларида бундай талаблар белгиланмайди .  

Меҳнат шартномалари ҳар бир ходим билан индивидуал равишда тузилади. Уларда ходимнинг меҳнат функцияси кўрсатилади: маълум касб, мутахасисслик, малака (маълумот даражаси бўйича эмас) ёки лавозим, шунингдек  ходимга топшириладиган ишнинг аниқ тури .

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори-2020да кўрсатилган ҳар бир лавозим ва касб бўйича таълим ва малака даражасига қўйиладиган талаблар Малака даражаларига эришиш схемасига мувофиқ тегишли лавозим (касб)нинг малака даражасидан келиб чиққан ҳолда иш берувчилар томонидан мустақил белгиланади . Ҳар бир ходимнинг малака даражасини аниқлашда нафақат унинг маълумоти, балки касбий тажрибаси, билимлари ҳамда шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари ҳам ҳисобга олинади.