Январь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Энди меҳнат шартномалари электрон шаклда тузилмоқда
Бундан буён ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси электрон шаклда имзоланиб, ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Бундай ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 27-декабрдаги 891-сонли қарорида кўзда тутилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш киритувчи қарор қабул қилди. Хусусан, Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди ва унга «Електрон меҳнат шартномасини тузиш» деб номланган 3-боб қўшилди.
Низомнинг 3-боби иш берувчи ва ходим ўртасидаги электрон меҳнат шартномаларини «ЯММТ» ИДАКда тузиш зарурлигини белгилайди. Бундай шартномалар иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги асосида тайёрланади ва томонларнинг келишувига кўра ЭРИ орқали имзоланади. Шу билан бирга, ходим иш берувчи билан ўзи ўртасида тузилган электрон меҳнат шартномасини ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали юклаб олиш имкониятига эга бўлади.
Диққат
Барча иш берувчилар ЯММТ платформаси орқали электрон меҳнат шартномаларини тузишлари ва унда қоғоз шартномаларни рўйхатдан ўтказишлари шарт. Махфий штат жадвалига эга бўлган ташкилотлар ҳамда давлат хавфсизлиги соҳасидаги иш берувчилар бу талабдан истисно қилинади.
Шунингдек, ЯММТда меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳам мажбурий равишда рўйхатдан ўтказилади.
Kadrovik PRO мутахассисларининг таъкидлашича, ҳозирги вақтда ходимда ЭРИ бўлмаган ҳолда электрон меҳнат шартномасини қандай тузиш бўйича батафсил тартиб белгиланмаган. Кейинги ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун kadrovik.uz telegram каналига обуна бўлинг.
Kadrovik.uz тавсия этади