Июнь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Вазирлар Маҳкамаси қарор билан Малакани баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом тасдиқлади. Шунингдек, қарорда Марказ зиммасига юклатилган вазифалар, малакани баҳолаш воситалари ва бошқа регламентлар тасдиқланди. Бу ҳақида батафсил нашрда ўқинг.
Вазирлар Маҳкамаси 17.06.2025 йилдаги 369-сон қарори билан миллий малака тизимига оид ўзгартиришларни тасдиқлади. Хусусан, қуйидагилар жорий этилади:
- Малакани баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом;
- Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом;
- Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
- Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Қарорга кўра, Марказнинг вазифаларига баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ва тегишли тармоқ кенгашидан экспертизадан ўтказиш киради. Бундан ташқари, Марказ қуйидагиларни амалга оширади:
- касбий имтиҳонларни ўтказиш;
- ҳар бир касб бўйича беш йил муддатга амал қиладиган малакани баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ва жойлаштириш, шунингдек, касб стандартлари ва малака талабларига мувофиқ таълим натижаларини тасдиқлаш;
- миллий малака тизимига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга ёрдам берувчи таклифларни ишлаб чиқиш;
- малакани баҳолашни ўтказишда шаффофлик ва холисликни таъминлаш механизмларини жорий этиш.
Ўқишни тавсия қиламиз
Баҳолаш воситалари умумий маълумотлар, касбий имтиҳонлар учун назарий ва амалий топшириқлар ва уларнинг тавсифи, баҳолаш мезонлари, баҳолаш воситасини ишлаб чиқишда фойдаланилган материалларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, қуйидагилар ҳисобга олинади:
- меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари;
- санитария қоидалари;
- гигиена нормативлари.
Kadrovik.uz тавсия қилади