Янги мақолалар

Компанияда рағбатлантириш тизими бўлмаса, ходимларни қандай мукофотлаш керак

24.05.23
Рағбатлантирувчи тўловлар ва рағбатлантиришнинг бошқа шакллари учун баҳолаш варағини қандай тузиш, унга қайси мезонларни киритиш ва уларни ходимда қандай ўлчаш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра HR маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА тушунтирди:

Компенсацияни ҳисоблашда таътил кунлари сонини яхлитлаш

23.05.23
Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсацияни ҳисоблаб чиқаришда таътил кунлари сонини қандай яхлитлаш кераклигини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Ходим аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига кирса

22.05.23
«Мен пенсионерман, бир ўзим ишлайман ва болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган ўғлимни тарбиялайман. Узрли сабабга кўра ишга 10–15 дақиқа кеч қолганим учун иш берувчи мени ишдан бўшатишга ҳақлими? Розилигимсиз мени 0,75 ставкага ўтказиш қонунийми?». Вазиятни эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

Ишдан бўшатилган ходим суд билан таҳдид қилса

18.05.23
«Ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун ишдан бўшатилди. Энди у иш жойига тиклаш учун судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилмоқда. Асосий шикоятлар: уни бўлғуси ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантирмадик ва буйруқ нусхасини топширмадик. Бу ҳақиқатда шундай: огоҳлантиришни унутдик, буйруқ нусхасини эса унинг ўзи олишдан бош тортди, бу ҳақида далолатнома тузилган. Ишдан бўшатиш уч ой аввал содир бўлган. Агар иш судгача етиб борса, хавотирланишимизга асос борми? Ишдан бўшатилгандан кейин собиқ ходим қанча муддатда судга мурожаат қилиши мумкин?». Саволга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Бир вақтнинг ўзида бажариладиган қўшимча иш ва юкламага қандай ҳақ тўланади

17.05.23
«Ходимга лавозим маошининг 50 фоизини тўлаш билан ишда йўқ ходим учун қўшимча мажбуриятлар юкланди. У бир вақтнинг ўзида асосий лавозими бўйича 8 соатлик иш режимидан 11 соатлик иш режимига ўтказилди. Бу ҳолатда унинг ишига қандай ҳақ тўланиши керак?». Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Ҳомиладор аёлларга текширувлар учун бўш кунларни тақдим қилиш ва тўлаш тартиби

16.05.23
Янги МК иш берувчига ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун қўшимча бўш кунлар бериш мажбуриятини юклайди. Бундай бўш кунлар ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда тақдим қилинади. Бунда иш берувчи нималарга эътибор қаратиши кераклигини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Вахта ишчиларига йўлдаги қатнов вақти учун пул тўлаш керакми

12.05.23
«Вахта усулидаги ишда ходимларнинг иш жойи (вахта шаҳарчаси жойлашган жойдан 2 ҳафтадан чиқмасдан) яшаш жойидан 30 км олисдаги (бир соатлик йўл) ҳудудда жойлашган. Ходимларни иш жойига хизмат транспорти орқали етказамиз. Бунда иш ҳақини тўлаш ва дам олиш вақтини ҳисоб-китоб қилишда яшаш жойидан иш жойига бориш ва ортга қайтиш чоғида йўлда бўлиш вақтини сира ҳисобга олмаймиз. Бу тўғрими?». Kadrovik.uz тушунтиради:

Шифокорнинг узлуксиз иш стажини қандай ҳисоблаш керак

12.05.23
«Давлат тиббиёт муассасасига шифокор қабул қилинди. Меҳнат дафтарчасидаги ёзувларга қараганда, у аввалги ишидан икки ой олдин бўшатилган. Энди янги иш жойидаги бухгалтерия бўлими ишдан бўшатиш ва қабул қилиш ўртасида икки ой ўтганини, демакки, стаж тўхтатиб турилганини айтиб, узлуксиз иш стажи учун устама тўлашдан бош тортмоқда. Ходимнинг таъкидлашича, у «қисқартиришга тушган», демак, стаж сақланади. Бу шундайми? Қандай ҳолларда иш стажидаги танаффус тиббиёт ходимига устама тўлашга таъсир қилмайди?». Саволга «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Вахта усулида кечки соатлардаги иш учун қандай ҳақ тўланади

12.05.23
«Бизда вахта усулида ишланади. Кечки соатларда – 22:00 гача ходимларнинг меҳнатига қандай ҳақ тўланиши керак? Бу борада бирон-бир қоидалар борми?». Kadrovik.uz тушунтиради:

Вахта учун иш ҳақини тўлаш

12.05.23
Корхона ходимларининг аксарияти Ўзбекистон вилоятларида вахта усулида ишлайди. Шу сабабли уларнинг кўпчилиги бўнак ва маош тўлаш кунида бош офисда бўлмайди. Натижада муаммоли вазиятлар ва низолар келиб чиқади. Ходим иш ҳақини олишни бошқа кишига топшириши мумкинми?