Янги мақолалар

Номзоднинг стрессга чидамлилигини қандай баҳолаш мумкин

02.05.23
Турли компанияларда стрессга чидамлилик талаблари бир-биридан фарқланиши мумкин. Дейлик, космонавт, учувчи, шифокор, атом станцияси диспетчери ёки ўт ўчирувчининг қалтис ишини, гарчи дўкон ходимлари, бухгалтер, ўқитувчи ёки call-марказ операторининг ҳам иши мураккаб бўлса-да, уларнинг хавф-хатари билан таққослаб бўлмайди. Ишга янги ходимларни қабул қилишда стрессга чидамлилик тестларидан қандай тўғри фойдаланиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра HR маслаҳатчиси Иринa Шакирова тушунтирди:

Ишга оид мулоқот чатларида фойдасиз низолар билан қандай курашиш керак

01.05.23
«Раҳбарият топшириғи билан компанияда савдо бўлими, мижозларга хизмат кўрсатиш гуруҳлари ва бўлим бошлиқлари учун ягона мулоқот чати яратилди. Бу иш билан боғлиқ барча масалаларни зудлик билан ҳал қилишга ёрдам беради, деб тахмин қилинган эди. Аслида, ушбу чатда йўқ жойдан тортишувлар юзага келади. Иш куни камдан-кам ҳолларда жанжалсиз кечади, кўпчилик ҳатто иш жойида тўқнаш келмасдан сиртдан аразлаган. Бу вазиятда нима қилиш керак?». Бу масалада kadrovik.uz билан ўз тажрибасини раҳбарлик лавозимларида 20 йиллик тажрибага эга HR маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА бўлишди:

Қачон ҳарбий хизматчининг хизмат даврлари аёлининг стажига қўшиб ҳисобланиши мумкин

28.04.23
Ҳарбийлар хизмат қиладиган жойларда ҳар доим ҳам уларнинг рафиқаларига иш топиб бўлмайди. Қачон офицернинг хизмати хотинининг иш стажига қўшиб ҳисобланиши мумкинлигини kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтирди:

Тез орада янги Меҳнат кодекси кучга киради. Нима қилиш керак?

28.04.23
1995 йилги Меҳнат кодекси ортда қоладиган ва 2022 йилги янги Меҳнат кодекси кучга кирадиган кунга ҳам оз қолди. Қонун чиқарувчилар бизга янги ҳужжатни ўрганиш учун етарли вақт беришди. Аммо янги МКда ўзгаришлар жуда кўп... Саноқли кунлар ичида шошиб қолмаслик учун кадрлар бўйича мутахассис 2023 йилнинг май ойида қандай ишларни қилиши керак? Kadrovik.uz тушунтиради:

Касаба уюшмаси қўмитасининг қарори устидан шикоят қилиш мумкинми

26.04.23
«Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бермади. Иш берувчи бу қарордан норози. У касаба уюшмаси қўмитасининг қарори устидан шикоят қилиши мумкинми?». Саволга «Нормa» эксперти, юрист Нурали Нурмуҳаммедов жавоб берди:

ПФ-270-сон ва ПФ-58-сон фармонлари бўйича қўшимча ишланмайдиган кунлар қандай тақдим қилинади

25.04.23
«Биз бюджетдан ташқари ташкилотмиз. ПФ-35-сон 3-б. 5-хатбошига мувофиқ (01.01.2023 йилдан бошлаб кучини йўқотган) бюджетдан ташқари ташкилотларда қўшимча ишланмайдиган кунлар молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ва касаба уюшмаси қўмиталари билан келишилган ҳолда маҳаллий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади. Амалдаги ПФ-270-сон фармонда бундай банд ва унга ўзгартиришлар йўқ. Қўшимча ишланмайдиган кунлар бўлган 2 январь, 24 апрель ва 30 июнни беш кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш кунлари (шанба ва якшанба каби) деб ҳисоблаш керакми? Ёки ушбу қўшимча ишланмайдиган кунларни ташкилотнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳақ тўланадиган таътил кунлари сифатида тақдим эта оламизми?». Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

2023 йил апрель ойида Рамазон ҳайитини нишонлаш муносабати билан неча кун дам оламиз

20.04.23
2023 йилда Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель, жума кунига тўғри келади. Ўзбекистонликларни тўрт кунлик узлуксиз дам олиш кутмоқда. Бу Президентнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармони билан назарда тутилган. Батафсил – kadrovik.uz шарҳида:

Ходим Ўзбекистон фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида ариза берган бўлса

19.04.23
«Мутахассисни ишга қабул қилмоқчимиз, у икки давлат – Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга. У Ўзбекистон фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Меҳнат шартномасида ушбу вазиятни қандай назарда тутиш керак? У билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкинми?». Саволга «Нормa» эксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Жазони ижро этиш муассасаси орқали ишга ёлланган ходимларнинг кадрлар ҳисобини юритиш керакми

18.04.23
«Корхона ишчи кучини тақдим этиш тўғрисида жазони ижро этиш муассасаси билан шартнома тузди. Биз бундай ходимлар бўйича кадрлар ҳисобини юритишимиз керакми?». Саволга «Нормa» эксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Суд қарорлари асосида ходимнинг иш ҳақидан жарималарни қандай ундириш керак

18.04.23
«Суд қарори асосида ходимнинг иш ҳақидан 30 фоизи давлат фойдасига ушлаб қолинади. Бу 30% ходим бир ой ичида оладиган бутун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан (иш ҳақи, қўшимча, мукофот) ёки фақат лавозим маошидан ушлаб қолинадими?». Саволга «Жавоб берамиз!» хизматининг экспертлари жавоб беришди: