Янги мақолалар

Тушлик вақти 1 соатдан кам бўлиши мумкинми

16.12.22
Эътибор беринг! Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган. «Ташкилотда овқатланиш учун танаффус атиги 45 дақиқани ташкил қилади. Директор буни ташкилот ҳудудида ходимлар тезда тушлик қилиб олишлари мумкин бўлган ошхона мавжудлиги билан асосламоқда. Шу боисдан катта танаффус берилишига зарурат йўқ экан. У ҳақми? Ахир танаффус камида 1 соат бўлиши лозимку?». Саволга «Норма» компанияси эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Ўриндошни тўлиқ ставкага ишга олиш мумкинми

16.12.22
«Ташкилотда моддий бухгалтер лавозими бўш. Бу лавозимга ташқи ўриндошлик асосида ишлашга тайёр муносиб номзод бор. У асосий иш жойида 1 ставкада ишласа, уни тўлиқ ставкага ишга қабул қилишимиз мумкинми?». Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

2023 йил январь ойи учун таътил қандай расмийлаштирилади

12.12.22
Бугунги кунда кадрлар бўйича мутахассислар ходимларга 2022 йил декабрь ойида бошланувчи ва 2023 йил январь ойида тугайдиган таътилларни расмийлаштира туриб муаммога дуч келишмоқда. Улар қуйидагиларни билишмайди:

Қанча муддатдан сўнг ходимдан интизомий жазони олиб ташлаш мумкин

12.12.22
Эътибор беринг! Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган. «Ходимга раҳбариятнинг топшириқларини нотўғри бажаргани учун ҳайфсан берилди. Корхонанинг жамоа шартномасида қанча вақтдан кейин ва қайси асосда муддатидан аввал жазони олиб ташлаш мумкинлиги белгиланмаган. Меҳнат кодексининг 315-моддасида эса аниқ муддатлар кўрсатилмаган». Вазиятни эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Янги МК: меҳнатга ҳақ тўлаш (1-қисм)

09.12.22
Янги МК ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини максимал даражада батафсил баён қилди. Мавзу кенг ва қизиқарли, шунинг учун уни қисмларга ажратамиз. Юридик фанлар номзоди, янги МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари Михаил Гасанов ва «Нормa» эксперти Ленара ХИКМАТОВАнинг ушбу мақоласида: – хусусий ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини қўллашлари шартми; – иш ҳақи қандай қисмлардан иборат; – «қўшимча тўлов», «устама», «мукофот», шу жумладан рағбатлантирувчи мукофот тушунчалари ўртасидаги фарқ нимада; – меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари қандай ўрнатилиши ва бунинг учун қачон ички ҳужжатлар шарт эмаслигини билиб оласиз.

Талабага «ўқиш таътилини» «меҳнат» таътили билан алмаштириш мумкинми

09.12.22
Эътибор беринг! Тушунтириш янги Меҳнат кодекси асосида тайёрланган. «Сиртдан таълим олаётган талаба – ходим ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 30 кунлик ўқиш таътили беришни сўрамоқда. Аммо у МКнинг 385-моддасига мувофиқ жорий йилда унга ажратилган 30 кундан фойдаланиб бўлган. Ушбу мақсад учун унга йиллик меҳнат татилидан фойдаланишни таклиф қилиш мумкинми? Йилига неча марта «ўқиш таътили»ни тақдим этишимиз шарт?» Саволларга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Ходим ишни давом эттирса, фойдаланилмаган таътил қандай компенсация қилинади

07.12.22
«Ходим ташкилотда 10 йилдан ортиқ ишлаб келмоқда, сўнгги 4 йил ичида ҳар йиллик асосий таътилдан фойдаланмаган, фақат Меҳнат кодексининг 137–138-моддаларида белгиланган қўшимча таътилларни олган. Асосий таътилнинг давомийлиги – 15 иш куни. Ходим 4 йил (15 х 4 = 60 кун) учун компенсация олиб, ишлашни давом эттириш истагида. У фойдаланилмаган таътиллар учун компенсацияни айнан пул кўринишида талаб қилишга ҳақлими?». Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Иш берувчининг ташаббуси билан 3 ёшгача боласи бўлган ходимани ишдан бўшатиш мумкинми

06.12.22
Ҳа, янги Меҳнат кодекси энди бу масалада унчалик қатъий эмас ва бундай ходималар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси бўйича нафақат корхона тўлиқ тугатилаётганда, балки бошқа ҳолларда ҳам бекор қилишга рухсат беради. Бунга айнан қайси ҳолатларда йўл қўйилишига юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА изоҳ беришди:

Сайёр хусусиятдаги ва вахта усулидаги иш учун устамаларни бир вақтнинг ўзида тўлаш мумкинми

06.12.22
Иш берувчи, агар бу корхонада белгиланган бўлса, сайёр хусусиятга эга шароитлардаги иш учун ва бир вақтнинг ўзида вахта усули учун устама тўлаши мумкинми? Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Бола парваришлаш таътилидан кейин ходимани ишдан бўшатиш мумкин бўлмаган ҳолат

05.12.22
Янги Меҳнат кодекси 3 ёшгача бола парвариши таътилидан чиққан ходималарни ҳимоя қилишни кучайтирди. Иш берувчи аниқ бир сабабга кўра ва маълум бир даврда ўз ташаббуси билан улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас. Бу масалани тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатларини kadrovik.uz учун махсус юридик фанлар номзоди, МК муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтиришди: