So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Xalqaro hujjatlar / Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 111-КОНВЕНЦИЯ
discrimmm-111

Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 111-КОНВЕНЦИЯ

Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги

111-КОНВЕНЦИЯ

Женева, 1958 йил 25 июнь Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг 42-Сессиясида қабул қилинган ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 499-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1958 йилнинг 4 июнида ўзининг қирқ иккинчи Сессиясига тўпланиб,

меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

Филадельфия Декларациясида «барча инсонлар ирқи, эътиқоди ёки жинсидан қатъи назар, иқтисодий барқарорлик ва тенг имконият, эркинлик ва қадр-қимматлари таъминланган шароитида ўз моддий фаровонлигига ва маънавий ривожига эришиш ҳуқуқига эга» деб эълон қилинишини эътиборга олиб,

камситиш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ҳуқуқларни бузишни ўз ичига олишини эътиборга олиб,

бир минг тўққиз юз эллик саккизинчи йил июнь ойининг йигирма бешинчи кунида қуйидаги «Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 1958 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилади:

1-модда

  1. Ушбу Конвенция мақсадларида «камситиш» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ирқ, тана ранги, жинс, дин, сиёсий қарашлар, миллий мансублик ёки ижтимоий келиб чиқиш белгилари асосидаги, меҳнат ёки иш турлари соҳасидаги муомала ёки имкониятлар тенглигининг йўқолишига ёки путур етказилишига олиб келувчи ҳар қандай фарқлаш, йўл қўймаслик ёки устун қўйиш.

  1. b) Ташкилотнинг тегишли аъзоси томонидан белгиланиши мумкин бўлган бошқа, меҳнат ёки иш турлари соҳасидаги муомала ёки имкониятлар тенглигининг йўқолишига ёки путур етказилишига олиб келувчи ва албатта иш берувчи ва меҳнаткашларнинг тегишли ташкилотлари билан (агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса албатта) ва бошқа тегишли органлар билан маслаҳатлашган ҳолда фарқлаш, йўл қўймаслик ёки устун қўйиш.
  2. Ўзига хос талабларга асосланган муайян ишга нисбатан фарқлаш, йўл қўймаслик ёки устун қўйиш камситиш деб ҳисобланмайди.
  3. Ушбу Конвенция мақсадида «меҳнат» ва «иш турлари» атамалари касб ўрганиш имконига эга бўлишни, меҳнат ва муайян иш турларига эга бўлишни ва меҳнат соҳасидаги шарт-шароитларни ўз ичига олади.

2-модда

Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция унга нисбатан кучга кирган бўлса, миллий шароитга ва амалиётга мос келадиган усуллар орқали, меҳнат ва иш турларига нисбатан, шу соҳадаги ҳар қандай камситишни тугатиш мақсадида, муомала ва имконият тенглигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган миллий сиёсатни эълон қилиш ва амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

3-модда

Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция унга нисбатан кучга кирган бўлса, миллий шароитга ва амалиётга мос келадиган усуллар орқали қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

а) шу сиёсатнинг маъқулланиши ва унга риоя қилинишига кўмаклашишда иш берувчилар ва меҳнаткашлар ташкилотлари ва бошқа тегишли органлар ҳамкорлигини таъминлашга интилиш;

  1. b) шу сиёсатнинг маъқулланиши ва унга риоя қилинишини таъминлашга мўлжалланган тегишли қонунларни қабул қилиш ва тегишли таълим дастурларини қўллаб-кувватлаш;

с) шу сиёсатга мос келмайдиган ҳар қандай қонун-қоидаларни бекор қилиш ва ҳар қандай маъмурий қарорларни ва амалиётни ўзгартириш;

  1. d) иш билан таъминланиш соҳасидаги сиёсатни бевосита ҳукумат назорати остида амалга ошириш;

е) касб танлаш, касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги муассасалар фаолиятида шу сиёсатга, ҳукумат бошқаруви остида, риоя қилинишини таъминлаш;

  1. f) шу сиёсатга биноан амалга оширилган тадбирларни ва шулар туфайли эришилган натижаларни ўзининг ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги ҳар йилги маърузаларида кўрсатиш.

4-модда

Давлатнинг хавфсизлигига путур етказувчи фаолиятда иштирок этган ёки иштирок этганликда гумон қилинувчи шахсга қарши қаратилган ҳар қандай чоралар, агар ушбу шахс миллий амалиётга мувофиқ мавжуд ваколатли органга шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлса, камситиш деб ҳисобланмайди.

5-модда

  1. Халқаро Меҳнат Конференцияси томонидан қабул қилинган бошқа конвенциялар ва тавсияларда кўзда тутилган ҳимоя ёки ёрдам бериш бўйича алоҳида чоралар камситиш деб ҳисобланмайди.
  2. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, иш берувчи ва меҳнаткашларнинг тегишли ташкилотлари билан маслаҳатлашган ҳолда (агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса албатта), жинс, ёш, жисмоний нуқсонлар, оилавий мажбуриятлар ёки ижтимоий ё маданий савиясига кўра, одатда алоҳида ҳимоя ёки ёрдамга муҳтож деб қараладиган шахсларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа алоҳида чоралар камситиш деб ҳисобланмаслигини белгилаши мумкин.

6-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави қоидаларига мувофиқ, уни метрополиядан ташқари ҳудудларда қўллаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

7-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.

8-модда

  1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
  2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
  3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.

9-модда

  1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
  2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.

10-модда

  1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
  2. Бош директор унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.

11-модда

Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.

12-модда

Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.

13-модда

  1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:

а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 9-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;

  1. b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
  2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.

14-модда

Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эга.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 76-бет.

Манба: www.kasaba.uzсайти.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

discrimmm

Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 100-КОНВЕНЦИЯ

Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 100-КОНВЕНЦИЯ* Женева, 1951 йил 29 июнь Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг …