So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilikdagi yangiliklar / Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ўзгартирилди

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон «Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 19 октябрдаги қўшма қарорига асосан, Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. унга кўра, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур давлат муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қуйидагича:

Т/рКонтингентЎқув машғулотларини олиб борувчи шахсларСоатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)
1.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларипрофессор, фан доктори ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг унга тенглаштирилган илмий даража­сига эга бўлган шахслар31,472.70
доцент, фан номзоди ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакат­ларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даража­сига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар18,458.40
илмий даражага эга бўлмаган шахслар*12,662.50
2.Олий таълим муассасалари тала­баларипрофессор, фан доктори ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг унга тенглаштирилган илмий даража­сига эга бўлган шахслар35,968.80
доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахас­сислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий дара­жаларга эга бўлган шахслар22,717.90
илмий даражага эга бўлмаган шахслар*16,461.10
3.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларипрофессор, фан доктори ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг унга тенглаштирилган илмий даража­сига эга бўлган шахслар43,463.10
доцент, фан номзоди ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар29,817.20
илмий даражага эга бўлмаган шахслар*24,058.70
4.Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходим­лар***профессор, фан доктори ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг унга тенглаштирилган илмий дара­жасига эга бўлган шахслар24,545.10
доцент, фан номзоди ёки тегишли мута­хассислик бўйича хорижий мамлакатлар­нинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар14,287.90
илмий даражага эга бўлмаган шахслар*9,637.50

2. Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай
ҳақ тўлаш миқдорлари

Т/рКонтингентЎқув машғулотларини олиб борувчи шахсларСоатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (сўм)
1.Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудириолий малака тоифали14,308.20
биринчи малака тоифали13,487.30
иккинчи малака тоифали12,630.00
олий маълумотли11,794.10
ўрта махсус маълумотли11,024.70
2.Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчисиолий малака тоифали11,853.00
биринчи малака тоифали10,751.30
иккинчи малака тоифали10,069.60
олий маълумотли9,405.40
ўрта махсус маълумотли8,799.50

* илмий даражага эга бўлмаган, мутахассислик фанлари бўйича машғулот ўтказиш учун жалб қилинадиган шахслар.

** олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан 25 фоизга кўпайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сонли «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилашга ҳақли.

*** ушбу бандда белгиланган ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тавсиявий хусусиятга эга.

Изоҳ:

  1. Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.
  2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.
  3. Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.
  4. Ўқув машғулотларини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб борганлик учун ҳақ тўлаш харажатлари таълим муассасаси харажатлар сметасининг ҳисоб-китоблар ёйилмасида алоҳида қатор билан ажратилган соатбай ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида амалга оширилади.
  5. Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.

 

2
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

soatbay

Соатбай бўйича меҳнат шартнома намунаси:

  *docx форматда    50

4 комментария

  1. Ushbu haq to’lash kimlarga qo’llaniladi? O’qituvchilarga ham shu narxlar bo’yicha haq to’lanadimi?

    0
    0
    • Bu faqat soatbay asosda dars mashg’uloti o’tganlik uchun to’lanadi. Asosiy ishda o’qituvchi bo’lib ishlayotganlarga emas. Chunki ular o’quv soatidan tashqari pedagogik yuklama ham bajarishadi.

      0
      0
  2. Привет, я тут новенький, и у меня есть вопрос. как уволить сотрудника по сокращению штат?

    0
    0
    • G'ayrat Bozorov

      Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан штатлар қисқариши муносабати билан бекор қилишда иш берувчи қуйидаги шартларни бажариши ва кафолатларни таъминлаши зарур:
      1) штатлар қисқариши асосли бўлиши, бунда давлат корхонасида ваколатли органнинг қарори, фармойиши, нодавлат корхоналарда эса, мулкдорнинг ёки у ваколат берган шахснинг қарори бўлиши унда корхонанинг янги штат жадвали тасдиқланади. Бу қарор ҳам асосли бўлиб, штатлар қисқаришининг обектив сабаблари мавжуд бўлиши (технологиядаги ўзгаришлар ва ҳкз).
      2) Ходимга корхонадаги бошыа бўш ишни таклиф қилиши:
      3) ходимни ками 2 ой олдин ёзма равишда имзо чектириб, фақат иш берувчининг имзоси билан огоҳлантириш;
      4) огоҳлантириш муддати давомида ходимга янги иш қидириши учун ҳафтасига камида 1 кун ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқини бериш. 17.04.1998 даги ОС Пленумининг 12-сонли қарорининг 15-бандига кўра, жамоа шартномасида бундан ҳам кўпроқ кун назарда тутилган бўлса, иш берувчи иш қидириш учун жамоа шартномасида белгиланганча миқдорда иш ҳақини сақлаган ҳолда ходимга унинг талабига кўра ишга чиқмаслик ҳуқуқини бериши лозим;
      5) айрим тоифадаги ходимларга берилган қўшимча кафолатларга риоя қилиш (Меҳнат кодекси 25, 246-моддаларидаги), яъни тегишли органни розилигини олиш;
      6) ишдан бўшатишда ишда қолишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган ходимлар тоифаларига амал қилиш;
      7) ишдан бўшатилаётган ходимларга корхонада бошқа бўш иш ўрни бўлса, уни таклиф қилиш;
      8) ходимга Меҳнат кодекси 109-моддасига асосан ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш.

      2
      0