So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Adabiyotlar / Foydali dasturlar / “Тариф тизими” ёки “Тариф сеткаси” нима?
tarif-tizimi

“Тариф тизими” ёки “Тариф сеткаси” нима?

“Тариф тизими” ёки “Тариф сеткаси” нима?

Тариф тизими ҳамда ягона тариф сеткаси тушунчаларига тез-тез дуч келамиз. Меҳнат кодексининг айрим моддаларида ҳам бу тушунчалар қўлланилган. Масалан, кодекснинг 16-моддасида ходимнинг асосий ҳуқуқларидан бири сифатида ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш белгилаб ўтилган. Худди шунингдек, кодекснинг 155-моддасида меҳнат ҳақининг энг кам миқдори белгиланган бўлиб, унга кўра, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Шундай қоидаларни тўғри тушуниш тариф сеткаси ва тариф тизими нима эканлигини англашни талаб этади.

Тариф сеткаси ёки тариф тизими шундай тизимки, унда касблар ва лавозимларнинг разрядига қараб лавозим маошини ҳисоблаш учун миқдорлар, коеффициентлар келтирилган бўлади. Бутун республикада шундай турдаги ва бир хил разряддаги касб, лавозим учун меҳнат ҳақи миқдори шу тариф сеткадан келиб чиқиб ҳисобланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган бўлиб, у қуйидагича:

Изоҳ: Ушбу қорор билан мақола сўнгида тўлиқ танишишингиз ва уни юклаб олишингиз мумкин.

Кўриб турганинггиздек, ягона тариф сеткасида фақат касб ва лавозимнинг 22 даражадаги разряди ва тегишли разрядга мос келадиган тариф коэффициентлари белгиланган.

Бу қандай ишлайди?

Мамлакатимизда барча касблар ягона классификаторга келтирилган бўлиб, бу классификатор Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган. Унда ҳар бир касбнинг тегишли разряди белгиланган.

Масалан, ўраш машинаси оператори (классификатордаги тартиб рақами: 3088) касби учун тариф разряди 4 га тенг.
 Классификатор билан бу ердан батафсил танишинг.

Касб ва лавозимнинг разряди нима?

Касб ёки лавозимнинг разряди унга ҳақ тўланиш даражасидан келиб чиқиб, касбларни қуйи ҳақ тўланадиганидан юқори ҳақ тўланадиганига қараб мос равишда 1 дан 22-разрядгача бўлган гуруҳлар бўлиб, юқорироқ разряддаги касблар ва лавозимларнинг маоши ҳам юқори бўлади.  

Масалан, 5 разряддаги касб ёки лавозимга 3-разряддаги лавозимдагига нисбатан кўпроқ меҳнат ҳақи тўланади.

Тариф коэффициентлари нима?

Тариф коеффициенти тегишли разряддаги касб ёки лавозимга тўланадиган меҳнат ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатини билдиради.

Масалан, 15-разряддаги касб ёки лавозимнинг коеффициенти 7,292 экан. Демак, бу касб ёки лавозимга энг кам ойлик иш ҳақининг 7,292 баравари миқдорида ҳақ тўланиши керак.

Тариф сеткасига қараб лавозим маоши қандай ҳисобланади?

Тариф сеткасидаги тегишли разряддаги касб ёки лавозим учун лавозим маоши шу разряд учун белгиланган тариф коеффициентини амалдаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига миқдорига кўпайтириш орқали ҳисобланади. 

Масалан, реактив сув тайёрловчи (классификатордаги рақами 3873) касби 2-разрядга кирувчи касб ҳисобланиши касблар классификаторидан маълум. Ягона тариф сеткасида 2-разряднинг тариф коеффициенти 2,725 қилиб белгиланган. Юқоридаги қоидага асосан, ушбу касб учун ойлик иш ҳақини ҳисоблаш учун ушбу коеффициентни амалдаги энг кам ойлик иш ҳақи суммасига кўпайтирамиз. Мамлакатимизда 2016 йил 1 октябридан энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 149 775 сўм қилиб белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, юқоридаги касб учун ойлик иш ҳақи миқдори 2,725*149 775=408 136,9 сўм эканлигини аниқлаш мумкин.

Ушбу услубиятдан келиб чиққан ҳолда Меҳнат кодексининг 155-моддасида белгиланган меҳнат ҳақининг энг кам миқдорини ҳам аниқлаш мумкин. Унга кўра, Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас эди. Ягона тариф сеткасининг 1-разрядига мос келувчи тариф коеффициенти 2,476 эканлигини ва мамлакатимизда амалдаги энг кам ойлик иш ҳақи 149 775 сўм эканлигини ҳисобга олган ҳолда меҳнат ҳақининг энг кам миқдори 2,476*149 775=370 842,9 сўм эканлигини аниқлаш мумкин.

Демак, мамлакатимизда тўлиқ ставкадаги иш учун тўланиши мумкин бўлган энг кам иш ҳақи миқдори 370 842,9 сўм экан.

Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткаси бироз фарқ қилиб, у қуйидагича:

Ҳар бир разряд учун тўғри келадиган ойлик маош миқдорини амалдаги энг кам ойлик иш ҳақи бўйича ҳисобланганини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин:

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлариТариф коэффициентлариЭнг кам ойлик иш ҳақиТегишли разряд маоши (сўмда)
12.476149775370842.9
22.725149775408136.875
32.998149775449025.45
43.297149775493808.175
53.612149775540987.3
63.941149775590263.275
74.284149775641636.1
84.64149775694956
94.997149775748425.675
105.362149775803093.55
115.733149775858660.075
126.115149775915874.125
136.503149775973986.825
146.8931497751032399.075
157.2921497751092159.3
167.6971497751152818.175
178.1061497751214076.15
188.5221497751276382.55
198.9431497751339437.825
209.3711497751403541.525
219.8041497751468394.1
2210.241497751533696
53
2

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

qaror

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ШАРҲ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар …