So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Maqolalar / Кимлар қариндошлик муносабатларидан қатъий назар бир давлат корхонасида ишлаши мумкин?
relatives-640x320

Кимлар қариндошлик муносабатларидан қатъий назар бир давлат корхонасида ишлаши мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 79-моддаси мазмунига кўра, Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. Ушбу нормада яқин қариндошларнинг доираси ҳам белгиланган бўлиб, уларга ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари. Мазкур рўйхат чегараланган бўлиб, уни кенгайтириб талқин этиш, жумладан, қайнона-қайноталарни ва бошқа назарда тутилмаган шахсларни киритиш мумкин эмас.

Ушбу шахсларнинг давлат корхоналаридагина юқоридаги шартлар мавжуд бўлганда ишлаши тақиқланади. Давлат корхоналари дейилганда давлат органлари, ташкилотлари, муассасалари, давлат мулки асосида ташкил этилган корхоналар ҳамда давлат мулки устувор бўлган (50% дан ортиқ) аксиядорлик жамиятлари киради. Масалан, Ўзбекистон Темир йўллар ДАК, Ўзбекенерго ДАК, коллеж, мактаб, литсейлар, ҳокимят идоралари.

Шу билан бирга, қонунчилигимизда Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган яқин қариндошларнинг муайян давлат корхоналарида биргаликда меҳнат қилиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига

3-илова билан тасдиқланган  “Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари Рўйхати” тасдиқланган бўлиб, ушбу рўйхатга киритилган тоифадаги корхоналардаги ходимларга нисбатан Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарта тутилган тақиқ қўлланилмайди. Улар қуйидагилар:

  1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари.
  2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек, қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасаларида ишловчи қишлоқ хўжалиги мутахассислари.
  3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари ходимлари, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, бу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
  4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари.
  5. Соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика ва санитария-профилактика муассасаларининг шифокорлари.
  6. Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар.
  7. Театрлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг артистлари, рассомлари ва мусиқачилари.
  8. Илмий муассасалар ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари.
  9. Гидрометеорология бош бошқармаси тармоқ ташкилотларининг ходимлари.
  10. Дала геология экспедициялари, партиялари, отрядлари ва участкалари ходимлари.
  11. Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахассислари, халқ таълими ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий муассасалар ходимлари.
  12. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланишни амалга оширувчи йўл ташкилотларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
  13. Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
  14. Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
  15. Магистраль трубопроводлар қурилиши ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтиришни амалга оширувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
  16. Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик хўжаликлари, балиқчилик заводлари, балиқларга увулдириқ сочиш ва уларни ўстириш хўжаликлари ва балиқларни озиқлантирадиган жойларнинг ходимлари, бу корхоналарнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
4
0

Muallif: G'ayrat Bozorov