Меҳнат шартномасини бекор қилишда кўп йўл қўйиладиган хатолар
Штат қисқартирилиши муносабати билан ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини бекор қилиш
Вазиятнинг тавсифи
Ташкилотда ишлар ҳажмининг камайиши муносабати билан, ҳомиладор аёл қисқартиришга тушди. У билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 2-бандига кўра бекор қилинди.
Қонун бузилишини асослаш
Меҳнат кодексининг 408-моддасининг 1-қисми бузилган. Ҳомиладор аёллар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш, шу жумладан Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 2-бандига мувофиқ, тақиқланади. Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги
бундан мустасно. Бунда ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномаси бошқа сабабларга кўра, масалан, унинг ўз ихтиёрига кўра, тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинади.
Ташкилотнинг айбдор мансабдор шахси ғайриқонуний равишда ишдан бўшатганлик учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра ёки Жиноят кодексининг 148-моддасига кўра (агар у худди шундай ҳуқуқбузарлик учун илгари маъмурий жазо олган бўлса), жавобгарликка тортилиши мумкин.
Агар аёл судга мурожаат қилса, у аввалги ишига тикланади, иш берувчи эса ходимага:
– моддий зарар ўрнини – мажбурий прогул ҳақини, судга мурожаат қилиш харажатларини қоплаши
;
– етказилган маънавий зарарни компенсация қилиши шарт
.
Ишга тиклаш ўрнига аёлнинг илтимосига кўра унинг фойдасига уч ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча товон ундирилиши мумкин
.
Хатони қандай тўғрилаш керак
1. Буйруқ билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилинг ва ҳомиладор аёлни, мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаган ҳолда, авалги лавозимига тикланг. Қоғоз меҳнат дафтарчасига аввалги ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувнинг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги ёзувни киритинг: «____ сонли ёзув ҳақиқий эмас». Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни электрон меҳнат дафтарчасида my.mehnat.uz. сайтида бекор қилиш учун, ЯММТ дирекциясига мурожаат қилинг (Telegram-каналга ҳавола: https://t.me/+3s74Qw4BRNY5NGZi, телефон: 71-200-70-30).
2. Агар ҳомиладор аёл ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашни хоҳламаса, шунингдек у меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишга қарши бўлса, унинг лавозимини қисқартириши бекор қилишга тўғри келади. Штатни қисқартириш тўғрисидаги буйруққа, ундан тегишли лавозимни чиқариб ташлаган ҳолда, шунингдек янги штат жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа (агар у чиқарилган бўлса) ўзгартиришлар киритинг. Бундан ташқари, ишга жойлашнинг қуйидаги вариантларига йўл қўйилади.
- Агар ташкилотда бўш иш ўринлари бўлса, ҳомиладор аёлга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса ташкилотда мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этинг
. Асосийси – таклиф этилган ишга, тиббий хулосага асосан, аёлнинг соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаслиги керак. - Агар ташкилотда бўш иш ўринлари бўлмаса, молиявий ва бошқа имконият мавжуд бўлганда, қисқартириладиган лавозимнинг малака даражаси ва иш ҳақига муносиб ҳамда тиббий хулосага кўра ҳомиладор аёлга унинг соғлиғи ҳолати бўйича тўғри келадиган алоҳида штат бирлигини яратиш мумкин. Агар ҳомиладор аёл бошқа ишга ўтишга рози бўлмаса, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагунга қадар (ёки ҳомиладорлик тугагунга қадар) унинг аввалги лавозимини сақлаб қолинг. Агар ундан кейин болани парваришлаш таътили расмийлаштирилса, лавозим бундай таътил тугагунга қадар ҳам сақланиб қолинади.
Ишни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи объектив сабабларга кўра ишдан бўшатишда ходимдан неустойка суммасини ушлаб қолиш
Вазиятнинг тавсифи
Ходим ногиронлик олган бемор оила аъзосини парваришлаш зарурияти туфайли ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Ходимнинг меҳнат шартномаси – муддатли ва унда уни муддатидан олдин бекор қилиш учун БҲМ 10 баравари миқдорида неустойка тўлаш шарти назарда тутилган. Иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда бухгалтерия неустойкани тўлиқ миқдорда ушлаб қолди.
Қонун бузилишини асослаш
Биринчидан, Меҳнат кодексининг 159-моддасининг 4-қисми бузилган. Бундай ҳолда ходим неустойка тўлашдан озод этилади, чунки ишдан бўшатиш тўғрисидаги ариза у томонидан объектив сабабларга кўра у ўз ишини давом эттириши мумкин эмаслиги сабабли берилган
. Кўрилаётган вазиятдан ташқари, ишни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи ҳоллар қуйидагилар бўлиши мумкин: таълим ташкилотига қабул қилинганлик, пенсияга чиққанлик, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлик, ходим соғлиғининг ҳолати, ногирон оила аъзосига қараши зарурияти, турмуш ўртоғининг ҳарбий хизматни ўташ учун бошқа жойга юборилиши ва бошқалар. Бундай ҳоллар рўйхати очиқ, шунинг учун ходимни неустойка тўлашдан озод этиш масаласи ҳар бир аниқ ҳолатда алоҳида ҳал қилинади. Бундан ташқари, ходим ишни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи объектив сабабларга кўра ишдан бўшатилганда, иш берувчи ундан 14 кун ишлаб беришни талаб қилишга ҳақли эмас
.
Иккинчидан, МК 269-моддаси бузилган. Ишдан бўшатишда ходимнинг иш ҳақидан неустойка суммасини унинг розилигисиз ушлаб қолиш мумкин эмас. МК 269-моддасида, ходимнинг розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладиган ҳолларнинг тўлиқ рўйхати белгиланган. У ерда меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка мажбурий равишда ундириладиган ҳолат йўқ. Шунинг учун, ходим неустойкани тўлашни рад этган тақдирда, уни ундириш суд тартибида амалга оширилади
. Акс ҳолда бу меҳнат қонунчилигининг бузилишидир. Ходим меҳнат инспекциясига мурожаат қилган тақдирда иш берувчининг ходимга ушбу пулларини қайтаришига ва МЖтК 49-моддасига кўра жарима тўлашига тўғри келади.
Хатони қандай тўғрилаш керак
Ушлаб қолинган неустойка суммасини ходимга қайтаришни расмийлаштиринг. Бунинг учун, бухгалтерияга тегишли топшириқ берган ҳолда, буйруқ чиқаринг.
Ёзма огоҳлантиришсиз штат қисқартирилишига кўра ишдан бўшатиш
Вазиятнинг тавсифи
Ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган. Ушбу даврда, ишлар ҳажмининг камайиши муносабати билан, ташкилот томонидан штатни қисқартиришга қарор қилинди. Ходимнинг лавозими қисқартириладиган бўлди. Уни бу ҳақида ёзма равишда огоҳлантирмаган ва унга огоҳлантириш муддати ўрнига компенсация тўламаган ҳолда ишдан бўшатишди.
Қонун бузилишини асослаш
Меҳнат кодексининг 163-моддасининг 1-қисми ва 165-моддасининг 1-қисми бузилган. Ходим билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 2-бандига кўра:
- камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантирмаган ва огоҳлантириш муддати ўрнига мувофиқ миқдорда пулли компенсация тўламаган ҳолда;
- таътилларда бўлган даврда бекор қилиш мумкин эмас.
Раҳбарга МЖтК 49-моддасига кўра жарима солишлари мумкин. Ходим судга мурожаат қилган тақдирда, у аввалги ишига тикланади, ташкилотга эса ходимга етказилган моддий зарар (мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш, суд харажатлари) ўрнини қоплаш, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш мажбурияти юклатилади
. Ишга тиклаш ўрнига ходимнинг илтимосига кўра унга уч ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча товон берилиши мумкин
.
Хатони қандай тўғрилаш керак
1. Буйруқ билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилинг ва ходимни, мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаган ҳолда, аввалги лавозимига тикланг. Қоғоз меҳнат дафтарчасига аввалги ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувнинг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги ёзувни киритинг: «____ сонли ёзув ҳақиқий эмас». Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни электрон меҳнат дафтарчасида my.mehnat.uz. сайтида бекор қилиш учун, ЯММТ дирекциясига мурожаат қилинг (Telegram-каналга ҳавола: https://t.me/+3s74Qw4BRNY5NGZi, телефон: 71-200-70-30).
2. Ходимни келгусида, Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 2-бандига кўра, ишдан бўшатиш тўғрисида камида 2 ой олдин, қўл қўйдириб, ёзма равишда огоҳлантиринг. Агар иш берувчи 2 ой кутишни истамаса, у ходимга огоҳлантириш муддати ўрнига огоҳлантириш муддатига мувофиқ миқдорда пулли компенсация тўлаши керак
. Меҳнат шартномасини бекор қилишни бошқатдан расмийлаштиринг.
Жамоа шартномасида назарда тутилган касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз ишдан бўшатиш
Вазиятнинг тавсифи
Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 3-бандига кўра, малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан, иш берувчининг ташаббусига кўра ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Бунда ташкилотнинг жамоа шартномасида назарда тутилган бўлишига қарамай, ишдан бўшатиш касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилмади.
Қонун бузилишини асослаш
Меҳнат кодексининг 164-моддасининг 1-қисми бузилган. Мазкур ҳолатда меҳнат шартномасини касаба уюшмасининг розилигисиз бекор қилиш мумкин эмас, чунки бундай розиликни олиш ташкилотнинг жамоа шартномасида назарда тутилган. Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра қуйидаги ҳолларда бекор қилинганда, касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги талаб этилмайди:
- ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолият тугатилганлиги муносабати билан;
- Меҳнат кодексининг 161-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган исталган асослардан бирига кўра ташкилот раҳбари, алоҳида таркибий бўлинма раҳбари билан;
- ташкилот мулкдори ўзгарганлиги муносабати билан, МК 489-моддаси 1-қисмининг 1-бандига мувофиқ, ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер ва ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси раҳбари билан.
Айбдор раҳбар, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра ёки Жиноят кодексининг 148-моддасининг 1-қисмига кўра (агар у илгари меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда бекор қилганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса), жавоб беради.
Агар ходим судга мурожаат қилса, у аввалги ишига тикланади, иш берувчига эса етказилган моддий зарар ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш мажбурияти юклатилади
.
Хатони қандай тўғрилаш керак
1. Буйруқ билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилинг ва мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаган ҳолда ходимни аввалги лавозимига тикланг. Қоғоз меҳнат дафтарчасига аввалги ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувнинг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги ёзувни киритинг: «____ сонли ёзув ҳақиқий эмас». Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни электрон меҳнат дафтарчасида my.mehnat.uz. сайтида бекор қилиш учун, ЯММТ дирекциясига мурожаат қилинг (Telegram-каналга ҳавола: https://t.me/+3s74Qw4BRNY5NGZi, телефон: 71-200-70-30).
2.
назарда тутилган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олинг. Хатога йўл қўймаслигингиз ва ҳаммасини тўғри бажаришингиз учун, сизга Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун ходимларнинг вакиллик органининг розилигини қандай олиш керак тавсияномаси ёрдам беради.
3. Олинган касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги асосида меҳнат шартномасини бекор қилишни қайта расмийлаштиринг.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатиш
Вазиятнинг тавсифи
Ходим, айбли ҳаракатлари муносабати билан, Меҳнат кодексининг 2-қисмининг 5-бандига асосан (ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги) у билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилган. Кейинги куни у вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик таътилига чиқди. Бунга қарамай, меҳнат шартномасини бекор қилиш расмийлаштирилди.
Қонун бузилишини асослаш
Меҳнат кодексининг 161-моддасининг 2-қисми бузилган. Ходимни у вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврда иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатиш мумкин эмас, бундан ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилган ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолият тугатилган ҳоллар мустасно
.
Айбдор раҳбар, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра ёки Жиноят кодексининг 148-моддасининг 1-қисмига кўра (агар у илгари қонунга хилоф равишда ишдан бўшатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса), жавоб беради.
Агар ходим судга мурожаат қилса, у аввалги ишига тикланади ва иш берувчига ходимга етказилган моддий зарар ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш мажбурияти юклатилади
.
Хатони қандай тўғрилаш керак
1. Буйруқ билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилинг ва мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаган ҳолда ходимни аввалги лавозимига тикланг. Қоғоз меҳнат дафтарчасига аввалги ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувнинг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги ёзувни киритинг: «____ сонли ёзув ҳақиқий эмас». Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни электрон меҳнат дафтарчасида my.mehnat.uz. сайтида бекор қилиш учун, ЯММТ дирекциясига мурожаат қилинг (Telegram-каналга ҳавола: https://t.me/+3s74Qw4BRNY5NGZi, телефон: 71-200-70-30).
2. Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик таътилидан чиққанидан кейин, меҳнат шартномасини бекор қилишни қайта расмийлаштиринг. Бундай қилиш мумкин, чунки ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган давр интизомий қилмиш аниқланган кундан эътиборан ходимга интизомий жазони қўллаш мумкин бўлган бир ойлик муддатни тўхтатиб туради
.
«Штат қисқартирилишига кўра» ишдан бўшатишда тўланиши лозим бўлган мажбурий тўловлар тўланмади
Вазиятнинг тавсифи
Қисқартирилган ходимларга ишдан бўшатишда ишдан бўшатиш нафақаси ва фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун, компенсациясиз, фақат иш ҳақи берилди.
Қонун бузилишини асослаш
Меҳнат кодексининг 234-моддасининг 1-қисми ва 173-моддасининг 2-қисми бузилган. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ташкилот ходимларга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар учун пулли компенсация тўлаши шарт. Бундан ташқари, қисқартириладиган ходимларга МК 173-модасининг 3-қисмида кўрсатилган миқдорларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак. Меҳнат инспекцияси иш берувчига барча зарур тўловларни амалга ошириш ҳақида кўрсатма бериши ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра жарима солиши мумкин.
Маъмурий жавобгарликдан ташқари, мазкур ҳолатда иш берувчи шунингдек ходимга тўланиши лозим бўлган тўловларни кечиктирганлик учун, МК 333-моддасига кўра, моддий жавобгардир. Ходимга тўлов муддатидан кейинги кундан (яъни меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан) эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан 10 фоиз миқдорда компенсация тўланади.
Хатони қандай тўғрилаш керак
Ходимларнинг назорат органлари ёки судга шикоят қилишларини кутмасдан, ходимга тўланиши лозим бўлган барча пул маблағларини, шу жумладан уларни тўлашни кечиктирганлик учун фоизларни тўлашни расмийлаштиринг. Ташкилотнинг бухгалтериясига тегишли топшириқ билан буйруқ чиқаринг. Шунингдек меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин, штат қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатилган ходимлар,
кўра, иш қидириш даврига қўшимча моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканликларини ҳам инобатга олинг.
Корхона қайта ташкил этилганда ходимларнинг қисмини ишдан бўшатиш
Вазиятнинг тавсифи
Корхона бошқа юридик шахс билан қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилди, шу муносабат билан айрим ходимлар, Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 1-бандига кўра, «тугатилганлиги муносабати билан» ибораси билан ишдан бўшатилди.
Қонун бузилишини асослаш
Мазкур ҳолатда Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 1-банди нотўғри қўлланган. Корхонани қайта ташкил этиш ўз-ўзидан ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга сабаб бўлмайди ва ташкилотни тугатиш деб ҳисобланмайди
. Корхона қайта ташкил этилгандан кейин, меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом эттирилади. Иккита ташкилот қўшиб юборилгандан кейин, ходимлар билан меҳнат шартномасини бошқа асослар мавжуд бўлганда, масалан, белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилган штат қисқартирилишига кўра бекор қилиш мумкин.
Айбдор раҳбар, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка ёки Жиноят кодексининг 148-моддасининг 1-қисмига кўра (агар у илгари қонунга хилоф равишда ишдан бўшатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса), жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Агар ходимлар судга мурожаат қилишса, улар аввалги ишига тикланади ва иш берувчига уларга етказилган моддий зарар ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш мажбурияти юклатилади
.
Хатони қандай тўғрилаш керак
Буйруқ билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилинг ва мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаган ҳолда ходимларни аввалги лавозимига тикланг. Қоғоз меҳнат дафтарчасига аввалги ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувнинг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги ёзувни киритинг: «____ сонли ёзув ҳақиқий эмас». Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни электрон меҳнат дафтарчасида my.mehnat.uz. сайтида бекор қилиш учун, ЯММТ дирекциясига мурожаат қилинг (Telegram-каналга ҳавола: https://t.me/+3s74Qw4BRNY5NGZi, телефон: 71-200-70-30).
Меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилганлик учун унда кўрсатилмаган неустойкани ушлаб қолиш
Вазиятнинг тавсифи
МК 160-моддасига кўра, ходим билан муддатли меҳнат шартномаси унинг ташаббусига кўра муддатидан олдин бекор қилинди. Иш берувчи иш ҳақини ҳисоблашда, шартномада назарда тутилмаган бўлса ҳам, ходимдан МҲЭКМ 1 баравари миқдорида неустойка ушлаб қолди. Директор буни керакли мутахассиснинг бевақт ишдан кетиши муносабати билан компанияга етказилган зарарни қоплаш деб тушунтирди.
Қонун бузилишини асослаш
Меҳнат кодексининг 159-моддаси бузилган. Агар муддатли шартномада у муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш тўғрисидаги шарт бўлмаса, неустойкани ундиришга йўл қўйилмайди. Директорга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра, жарима солиниши ва ходимга ундан ушлаб қолинган неустойка суммасини қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
Хатони қандай тўғрилаш керак
Ходимнинг назорат органлари ёки судга шикоят қилишини кутмасдан, пул маблағларини тўлашни расмийлаштиринг. Ташкилотнинг бухгалтериясига тегишли топшириқ берган ҳолда буйруқ чиқаринг.
Ташкилотнинг мулкдори алмашганда оддий ходимларни ишдан бўшатиш
Вазиятнинг тавсифи
Давлат корхонаси хусусийлаштирилди ва МЧЖга айлантирилди. Корхонанинг янги эгаси бош бухгалтер ва яна бир нечта оддий ходимларни, Меҳнат кодексининг 489-моддаси 1-қисмининг 1-бандига кўра, ишдан бўшатишга қарор қилди. Барча ходимларни икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантирди. Бу даврда бош бухгалтер меҳнат таътилида бўлган.
Қонун бузилишини асослаш
Янги мулкдорнинг ҳаракатлари Меҳнат кодексининг 165-моддаси 1-қисмининг 1-бандига, 489-моддаси 1-қисмининг 1-бандига, 163-моддасининг 1-қисмига зид.
Биринчидан, ташкилот мулкдорининг ўзгарганлиги муносабати билан фақат ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, алоҳида бўлинма раҳбарини ишдан бўшатиш мумкин. Бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларини ушбу асосга кўра бекор қилиш мумкин эмас.
Иккинчидан, ишдан бўшатиш ҳақида бош бухгалтерни 2 ҳафта эмас, 2 ой олдин хабардор қилиш керак. Шунингдек ходим меҳнат таътилида бўлган даврда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин эмас.
Хатони қандай тўғрилаш керак
1. Буйруқ билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилинг ва, мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаган ҳолда, барча ходимларни аввалги лавозимига тикланг. Қоғоз меҳнат дафтарчаларига аввалги ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувнинг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги ёзувни киритинг: «____ сонли ёзув ҳақиқий эмас». Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни электрон меҳнат дафтарчасида my.mehnat.uz. сайтида бекор қилиш учун, ЯММТ дирекциясига мурожаат қилинг (Telegram-каналга ҳавола: https://t.me/+3s74Qw4BRNY5NGZi, телефон: 71-200-70-30).
2. Бош бухгалтер ишга чиққанидан кейин унга меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришни камида 2 ой олдин беринг. Иш берувчининг қарорига кўра ушбу муддатни мувофиқ миқдорда пулли компенсация билан алмаштириш мумкин. Меҳнат шартномасини, МК 489-моддаси 1-қисмининг 1-бандига кўра, ташкилот мулкдори ўзгарганлиги муносабати билан бекор қилишга фақат ташкилот мулк қилиб олинган кундан эътиборан уч ой ичида йўл қўйилади.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қайтариб олган ходимни ишдан бўшатиш
Вазиятнинг тавсифи
Ходим ўз ҳохишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза ёзди. Бироқ 14-кунлик огоҳлантириш муддати тугагунга қадар ишдан бўшаш фикридан қайтди ва илгари берилган аризани қайтариб олиш ҳақида ариза берди. Директор уни қабул қилмади ва, бошқа мутахассис топгани ва у тез кунда иш бошлашини оғзаки тушунтирган ҳолда, биринчи аризага кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарди.
Қонун бузилишини асослаш
Меҳнат кодексининг 160-моддасининг 6-қисми бузилган. Ходим огоҳлантириш муддати тугагунга қадар, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар, берган аризасини қайтариб олишга ҳақли
. Ходим буни исталган вақтда, шу жумладан огоҳлантириш муддатининг охирги кунининг иш вақти тугагунга қадар, қилиши мумкин.
Директор МЖтК 49-моддасига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин. Агар ходим судга мурожаат қилса, у аввалги ишига тикланади ва иш берувчига ходимга етказилган моддий зарар ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш мажбурияти юклатилади
.
Хатони қандай тўғрилаш керак
Буйруқ билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилинг ва, мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаган ҳолда, ходимни аввалги лавозимига тикланг. Қоғоз меҳнат дафтарчасига аввалги ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувнинг ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги ёзувни киритинг: «____ сонли ёзув ҳақиқий эмас». Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни электрон меҳнат дафтарчасида my.mehnat.uz. сайтида бекор қилиш учун, ЯММТ дирекциясига мурожаат қилинг (Telegram-каналга ҳавола: https://t.me/+3s74Qw4BRNY5NGZi, телефон: 71-200-70-30).
- Интизомий жазо беришда йўл қўйиладиган хатолар
- Интизомий жазоларни қўллашда йўл қўйиладиган хатоларни қандай тузатиш мумкин
- Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш тўғрисидаги келишувни тузишдаги одатий хатолар
- Меҳнат шартномасини ходимлар сони (штати) ўзгариши муносабати билан бекор қилиш тартиби
- Меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
Телеграм канали