Директор "касаллик таътилини" "ишлаб беришни" талаб қилса...

preview

Маъмурият "касаллик таътилида" ўтган кунларни ишлаб беришни талаб қилди. Бу талаб қонунийми, ходим уни бажаришга мажбурми? Агар ходим бу соатларни бошқа кунлари ишлаб бериш орқали тўлдирса, уларга ҳақ тўланадими? Иш берувчи вақтинчалик ишга лаёқатсизлик нафақасини тўлашдан бош тортишга ҳақлими?  

 

 Маъмуриятнинг талаби қонунга зид. На Меҳнат кодекси, на бошқа қонун ҳужжатлари вақтинчалик ишга лаёқатсизлик даврига тўғри келган кунлар учун ишлаб беришни назарда тутмайди. Ходим  "касаллик таътили"дан чиққандан кейин бажарган иши учун умумий асосда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган шартларига мувофиқ иш ҳақи олади .    

Агар ходим қўшимча равишда, яъни унга белгиланган кундалик ишдан ортиқча ишлайдиган бўлса, бу иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади .

Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ иш вақтидан ташқари ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда иш вақтига ҳақ тўланишидан қатъий назар тўланади.


Ўзбекистонда иш ҳақи - ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар, ходимларга барча турдаги тўловлар ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш турлари, ўзбекистонда ҳақ тўлаш шакллари, иш ҳақи ва бошқа тўловлар Ўзбекистонда ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги иш ҳақи ва ходимларга тўланадиган бошқа тўловлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Ташкилотларда турли хил тўловлар қандай амалга оширилади ва кадрлар бўлими ходими нимани билиши керак /ru/publish/doc/text177477_direktor_kasallik_tatilini_ishlab_berishni_talab_qilsa