Пенсионер 2 ҳафта ишлаб бериши керакми
Ходим пенсия ёшига тўлган бўлса ҳам, ишлашда давом этмоқда. У пенсияга чиққандан сўнг 2 йил ўтгач ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашга қарор қилиб, кадрлар бўлимига ариза берди. Ушбу вазиятда иш берувчи ходимга 2 ҳафта «ишлаб бериш» мажбуриятини юклашга ҳақлими?
– Ҳа, ҳақли. Фақат «ишлаб бериш» деганда иш берувчини ишдан бўшаш нияти ҳақида 2 ҳафта олдин огоҳлантириши тушунилади.
Ходим пенсияга чиқиши муносабати билан ишдан бўшамаётганлиги сабабли бу ҳолда МК 99-м. 5-қ. талабларини қўллаб бўлмайди.
МК 99-м. 1-қ. мувофиқ, 2 ҳафталик огоҳлантириш муддатини қўллаш умумий қоидаси амал қилади. У фақат томонларнинг келишувига биноан қисқартирилиши мумкин .
- Ишдан бўшашдан олдин 2 ҳафта ишлаб бермаслик мумкинми
- Моддий жавобгар шахс «зудлик билан» ишдан бўшамоқчи бўлса
- Ишдан бўшамоқчи бўлган ходим касалхонада бўлса, икки ҳафта ишлаб бериши керакми
- Таътил вақтида ишдан бўшаш мумкинми
- Қачон огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш мумкин бўлмайди