Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Ўриндошнинг иш вақтини ҳисобга олиш
Ходим асосий ишидан ташқари ўриндошлик асосида маъмур вазифасини бажаради. Унга иш вақтини ҳисобга олиш табелида ўриндошлик асосидаги иш жойида корхона бўйича белгиланган стандарт 8 соатлик иш куни ёзилади ва ушбу лавозим учун белгиланган иш ҳақи тўлиқ тўланади. Бу тўғрими?
- Йўқ, бу нотўғри.
Ўриндош ходим фақат асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда унга 8 соатлик тўлиқ иш куни ёзилиши мумкин . Бошқа кунларда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно).
Агар ўриндош учун иш вақти давомийлигининг ярим нормасига риоя этилиши мумкин бўлмаса, иш вақтини жамланган ҳолда ҳисоблаб юритишга йўл қўйилади . Бу ҳолатда ўриндошлик асосида иш вақтининг умумий давомийлиги ҳисобга олинадиган давр учун ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича иш вақти нормасининг ярмидан ошмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир ойдан, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса ўн икки соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Масалан, агар корхонада 5 кунлик 40 соатлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса, 2022 йил иш вақти Ҳисоб-китоби бўйича бундай иш тартиби учун 2022 йил апрель ойида иш вақти нормаси 168 соатни ташкил қилади.
Шунга кўра, агар ўриндош ходимга 1 ойлик ҳисобот даври билан жами иш вақти ҳисоби белгиланган бўлса, бу давр учун у умумий ҳисобда 84 соат ишлаб бериши керак (168 : 2).