Ходим штат жадвалида йўқ лавозимга ишга қабул қилинганда

preview

«Директор ходимни штат жадвалида йўқ лавозимга ишга қабул қилди. Бу  бир йилдан кейин маълум бўлди».

Вазиятни қандай тузатиш мумкинлиги «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтириб ўтди:

 

- Дарҳақиқат, хато ёки ҳаракатларда қандайдир номувофиқлик вужудга келган. Кадрлар бўйича мутахассис ишга қабул қилишни расмийлаштираётганда бу қоидабузарликни пайқаб, иш берувчига бу ҳақда айтиши керак эди.

Қоида тариқасида, айнан кадрлар бўйича мутахассислар штат жадвали, бўш иш ўринлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишади.

Ҳозирги вақтда тузилган меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида ЯММТ  тизимига киритилса, тизимнинг ўзи бу маълумотларни штат жадвалида бўлмаган лавозимга киритишга йўл қўймайди.

Аммо ходимнинг ишга қабул қилиниши ва иш фаолияти ҳақиқий эмас деб тан олинади, агар:

1) иш берувчи ва ходим ўртасида ёзма равишда меҳнат шартномаси тузилган бўлса ва ходим қабул қилинган лавозим кўрсатилган буйруқ чиқарилган бўлса;

2) агар ходим ҳақиқатда ишлаган ва иш ҳақи олган бўлса.

Агар ходимга ишлашга рухсат берилган бўлса, бу у билан оғзаки равишда меҳнат шартномаси тузилганлигини англатади. Бундай шартнома эса ёзма равишда тузилган шартнома билан бир хил юридик кучга эга .

 

Хатони қандай тузатиш мумкин

Агар ходим ишлайдиган штат жадвалида бундай лавозим йўқлигини аниқласангиз, қуйидагиларни тавсия қиламиз:

1) иш берувчининг буйруғи билан хатони тан олиш, агар керак бўлса – вазиятни ва айбдор шахсни кўрсатиш;

2) кейин – штат жадвалига ўзгартириш киритиш (унга қўшимча лавозим киритиш тўғрисида) ва унинг кучга кириш санасини белгилашни.

Буйруқ намунасига қаранг.

Ишга қабул қилиш - Ўзбекистонда ишга қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикасида ишга жойлашиш ҳақида ҳамма нарса ишга қабул қилиш, ўзбекистонда ишга қабул қилиш, ишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистонда ишга ёллаш қандай ишлайди? Бу йерда сиз Ўзбекистон Республикасида ишга қабул қилиш тартиби ҳақида мақолалар билан танишасиз. Ўзбекистонда меҳнат шартномаларини тузиш ва ишга қабул қилиш қоидалари ҳақида ҳамма нарса kadrovik.uz сайтида /ru/publish/doc/text181708_hodim_shtat_jadvalida_yuq_lavozimga_ishga_qabul_qilinganda