Ҳомиладор ўриндошни ишдан бўшатиш мумкинми

preview

«Компанияда жуда масъулиятли лавозимда ўриндош аёл ишлайди. Аммо, тўлиқсиз иш кунида ишлагани етмагандек, мунтазам равишда "касаллик таътилига" чиқади. Шунинг учун директор бу жойга асосий иш жойи бўйича бошқа одамни ишга олишга, ўриндош ходима билан эса Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича – ўриндош бўлмаган бошқа ходимни ишга қабул қилиш муносабати билан шартномани бекор қилишга қарор қилди. Аммо ходима ҳомиладорлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилди. Энди уни ишдан бўшата олмаймизми?».  

Бу мураккаб вазиятга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА ойдинлик киритади:

 

- Дарҳақиқат, ўриндош ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий асосларидан ташқари, ўзига хос асослари ҳам мавжуд. Масалан, ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан ёки меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли . Аммо бу вазиятда иш берувчи ушбу нормадан фойдаланишга ҳақли эмас.

Иш берувчининг ташаббуси билан ўриндошлик асосида ишлаётган ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас, чунки ўриндошларга меҳнат қонунчилигида белгиланган кафолатлар татбиқ қилинади.

Меҳнат кодексининг 237-модда 1-қисмига мувофиқ, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, ундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

Шунинг учун бу вазиятда ҳомиладор ходима Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 5-бандига биноан ўз лавозимидан озод қилиниши мумкин эмас.

Бироқ, агар у билан маълум муддатга меҳнат шартномаси тузилган ва у ниҳоясига етаётган бўлса, ҳомиладор аёл Меҳнат кодексининг 105-моддаси билан ишдан бўшатилиши мумкин. Лекин фақат мажбурий ишга жойлаштириш шарти билан. Бунда иш берувчи ишга жойлаштириш даврида собиқ ходиманинг иш ҳақини сақлаб қолишга мажбур (муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак) .

Хулоса:

  1. Ҳомиладор ўриндош ходим билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугагунига қадар меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас МК 100-м.2-қ.5-б.
  2. Меҳнат кодексининг 105–моддаси бўйича МК 237-моддасида белгиланган талабларга риоя қилинганда муддатли меҳнат шартномасини унинг амал қилиш муддати тугаши сабабли бекор қилиш мумкин.

 

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text182250_homilador_urindoshni_ishdan_bushatish_mumkinmi