Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим байналмилал жангчи бўлса
Байналмилал жангчилар уруш қатнашчиларига тенглаштирилади ҳамда бир қатор имтиёз ва кафолатларга ҳақли.
Хусусан, бундай ходимлар қуйидагиларга ҳақли:
- иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш ;
- пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида уй-жой-коммунал хизматлар учун ойлик компенсация тўловлари олиш. Компенсация иш ҳақи тўланадиган муддатларда тўланади ;
- ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътилидан ташқари ўз хоҳишига кўра 14 календарь кунгача иш ҳақи сақланмаган таътилни олиш ;
- ёзги ёки ходим учун қулай бўлган бошқа вақтда йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиш . Иш берувчи бундай ходимга таътил учун ўзига қулай вақтни танлаш ҳуқуқини рад эта олмайди;
- Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 1-бандига биноан (штат қисқартириш бўйича) бошқа ходимлар билан малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган ҳолда ишдан бўшатилганда ишда қолиш учун имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш .
Аризачининг уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб байналминал жангчиларга бериладиган имтиёзларга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома саналади .
Бошқа имтиёзлар, шу жумладан солиқ имтиёзлари ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.