Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми

preview

«Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимида ишловчи ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Бош бухгалтер лавозимини ўриндошлик, директор лавозимини эса асосий иш сифатида қайта расмийлаштириш керакми?» 

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Ходим асосий иш бўйича қайси лавозимда ва қайси бирида – ўриндошлик асосида расмийлаштирилганлиги муҳим эмас.

  Агар директорнинг вазифалари тўлиқ юклама билан тўлиқ иш куни режимида ишлашни талаб қилса, директор лавозимига расмийлаштириш муносабати билан меҳнат шартномаси шартларини  ўзгартириш  мумкин.

Ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас  . Яъни, камида 0,5 ставка.

Ходим асосий иш жойида меҳнат вазифаларини бажаришдан озод бўлган кунларда ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин.

Бу ҳақда батафсил қуйидаги тушунтиришда ўқинг:

 

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперт