Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходимни ахлоқ тузатиш ишларини ўтаётган вақтда ишдан бўшатиш мумкинми
«Ходим иш жойи бўйича ахлоқ тузатиш ишлари кўринишида жиноий жазо ўтамоқда. Сўнгги пайтларда у доимий равишда ишга кечикади, ёмон ишлайди, ҳайфсанлар унга таъсир қилмайди. У билан меҳнат шартномасини бекор қила оламизми? Агар бекор қила олсак, бу ҳақда қайси органларга хабар беришимиз лозим? Бунда унга қандай компенсация тўловларини тўлашимиз керак бўлади?».
Саволга «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Ахлоқ тузатиш ишлари шахс иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат. Аҳлоқ тузатиш ишлари:
- суднинг ҳукмига мувофиқ маҳкумнинг ўз иш жойи ёки мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўталади;
- олти ойдан уч йилгача муддатга тайинланади .
Ваколатли органлар: маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси .
Жазони ўташ муддати корхона маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясининг хабарномасини олган кундан бошланади. Хабарномада: маҳкумнинг тўлиқ исми-шарифи, у судланган модда, жазо муддати, иш ҳақидан чегириш фоизи ва ушлаб қолинган суммаларни қаерга ўтказиш кераклиги кўрсатилади.
Шунингдек, инспекция жазони ўташ шартларини ва маҳкум ишлаётган ташкилот маъмурияти томонидан ҳукм талабларининг бажарилишини назорат қилади.
Иш берувчи қуйидагиларга мажбур:
1) маҳкумнинг иш ҳақидан тўғри ва ўз вақтида чегириб қолинишини ҳамда чегириб қолинган сумма давлат фойдасига ўтказилишини таъминлаш;
2)маҳкумга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари ҳақида, унинг жазони ўташдан бўйин товлаётгани, бошқа ишга ўтказилганлиги ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида жазоларни ижро этиш инспекциясини хабардор этиш .
Кўриб турганингиздек, бундай ходимни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга чекловлар йўқ.
Шахс иш жойида эмас, балки бошқа жойларда жазо ўтаётган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ерда энди ташкилот инспекциядан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун рухсат олиши керак. Агар маҳкум ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи бўлса, у ҳам худди шундай қилиши керак .
Шу тариқа, агар маҳкум меҳнат интизомини бузса, сиз у билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 3 ёки 4-банди бўйича қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда бекор қилишга ҳақлисиз:
- бу ҳақда жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар беринг (компания буни аввалроқ бажариши шарт эди – ҳайфсан кўринишида интизомий жазо қўллаганда);
- Меҳнат кодексида назарда тутилган барча қоидаларга мувофиқ ходимни ишдан бўшатинг (бунда сизга бу ерда ва бу ерда нашр этилган тавсияларимиз ёрдам беради).
Ходимнинг ўзи ҳам у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида жазоларни ижро этиш инспекциясига маълум қилиши шарт .
Фойдаланилмаган таътил учун компесация ва ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш керакми
Ташкилотда назарда тутилган таътиллар ахлоқ тузатиш ишларига умумий асосларда ҳукм қилинган ходимларга берилади. Жиноят-ижроия кодексининг 9-моддасига кўра, маҳкумлар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўланишига ҳақли. Иш жойида ахлоқ тузатиш ишлари шаклида жазони ўташ ходимни йиллик ҳақ тўланадиган асосий таътил олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди ва бундай таътил кунлари сонини камайтиришга олиб келмайди.
Тегишинча, агар ишдан бўшатилган кунга келиб маҳкум фойдаланиши керак бўлган таътилдан ( ёки унинг бир қисмидан) фойдаланмаган бўлса, унинг учун унга пуллик компенсация тўланади . Бундай тўлов учун ишдан бўшатиш сабаби муҳим эмас.
Меҳнат шартномаси ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари учун бекор қилинаётганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди .