Синов муддатининг вақт чегараси

preview

Ишга қабул қилишда синов муддати 3 ойдан ошиши, ёки, масалан, 1 ҳафтани ташкил қилиши мумкинми? Меҳнат кодексида ушбу тартиб-таомил учун қандай вақт чегараси назарда тутилган?

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Умумий қоидага кўра ходимларнинг барча тоифаси учун синовнинг энг сўнгги муддати истисносиз уч ойни ташкил қилади . Бу иш берувчи уни исталган қисқа муддатга белгилаши мумкинлигини англатади – 1 ҳафта, 10 кун, 1 ой ва ҳ.к. Асосийси  – 3 ойдан ошмаслиги керак.

Дастлабки синовга розилик меҳнат шартномасининг қўшимча шартларидан биридир. Эътибор беринг: мажбурий эмас, балки қўшимча. Ишга қабул қилишда синовнинг мақсади – ходим топширилаётган ишни бажара оладими, унга мос келадими-йўқми, текширишдан иборат. Шунинг учун, агар иш берувчи ходимга ишонч билдирса, синовни белгиламаса ҳам бўлади. Аммо бу ҳолда иш берувчи Меҳнат кодексининг 87-моддаси бўйича ходимни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини соддалаштирилган тартибда бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. 

Агар томонлар бундай шарт ҳақида келишиб олган бўлсалар, меҳнат шартномасининг ўзида синов ҳақидаги  шартни кўрсатинг. Айнан меҳнат шартномаси синов муддати билан ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш учун асос бўлади .

Эътибор беринг

Қуйидагиларга дастлабки синов белгиланмайди :

  • ҳомиладор аёллар;
  • уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
  • корхона учун белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муасасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари;
  • меҳнат шартномаси олти ойгача муддатга тузилган ходимлар.

Қўшимча тавсияларни бу ердан топишингиз мумкин: