Янги Меҳнат кодекси: иш ва дам олиш вақти

preview
Эътибор беринг
Матнда хато тўғриланди. Қуйидагича ўқилсин:
Ходим томонидан меҳнат вазифаларини ҳақиқатда бажариш вақтига қуйидагилар учун сарфланган вақт кирмаслиги белгиланди:
- яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий тўпланиш жойи) ва ортга қайтиш йўлига;
 - назорат постидан иш жойигача бўлган йўлга;
- ишдан олдин ва ишдан кейин кийим алмаштириш учун;
- ишдан чиқаётганда рўйхатдан ўтиш учун.

Бизни иш вақти ва дам олиш вақтини тартибга солишда  муҳим янгиликлар кутмоқда. Янги Меҳнат кодексига кўра иш вақтига нима киритилади, ходимларни уларнинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишларга қачон жалб қилиш мумкин, «иш вақтининг мослашувчан режими» нимани назарда тутиши ва бошқа муҳим масалаларни kadrovik.uz учун махсус юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва  «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтиришди:

 

Иш вақти

– Иш вақтига қуйидагилар киритилади (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 181-м.):

  • ходим томонидан меҳнат вазифаларини ҳақиқий бажариш вақти;
  •  ходимнинг айбисиз туриб қолиш вақти;
  • Технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилиш натижасида юзага келган узилишлар;
  • болани овқатлантириш учун танаффуслар;
  • асосий ва тайёргарлик-якуний операцияларни бажариш вақти – наряд, материаллар, асбобларни қабул қилиб олиш, техника, ҳужжатлар билан танишиш, иш жойини тайёрлаш ва тозалаш, тайёр маҳсулотни етказиб бериш;
  • Меҳнат кодексида, шунингдек меҳнат қонунчилиги ва меҳнатга оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа муддатлар.

 

Ногиронлиги бўлган шахслар, вояга етмаганлар ва ноқулай меҳнат шароитида ишлайдиганлар кунига неча соат ишлашлари мумкин (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 185-м.).

Амалдаги Меҳнат кодексида иш куни максимал давомийлиги фақат тўлиқ иш кунида  ишлайдиган  ходимлар учун белгиланган: 6 кунлик иш ҳафтасида – 7 соат; 5 кунлик иш ҳафтасида – 8 соат. Ҳафтада жами – 40 соат (кўпи билан).

Эндиликда қисқартирилган иш вақти белгиланганлар учун ҳам иш кунининг максимал давомийлиги аниқланди:

Ходимлар тоифаси

 

Иш кунининг максимал давомийлиги


 

Ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бормайдиган вояга етмаганлар

 

15 ёшдан 16 ёшгача

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 4 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 5 соат

 

16 ёшдан 18 ёшгача

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 6 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 7 соат 30 дақиқа

 

Ўқув йили давомида ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг вояга етмаган ўқувчилари

15 ёшдан 16 ёшгача

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 2 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 2 соат 30 дақиқа

 

16 ёшдан 18 ёшгача

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 3 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 4 соат

 

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар  

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 6 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 7 соат 30 дақиқа.

 

Кундалик ишнинг (смена) аниқ давомийлиги  тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (ТИЭК) тавсияларига мувофиқ белгиланади

Ноқулай меҳнат шароитларида иш билан банд бўлган ходимлар   

 

Бундай ишларнинг рўйхати ва улар бажарилганда иш вақтининг аниқ давомийлиги иш шароитлари ва ускунанинг шикастланиш хавфига қараб иш жойларини аттестациядан ўтказиш асосида:

  • жамоа келишувлари