ЯММТда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳақидаги маълумот қандай олинади

22.12.2022

Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида ходималарга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш тўғрисидаги хабарномалар my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг шахсий кабинетига юборилади . Бундай хабарларни қандай кузатиш мумкинлиги ва нафақа тайинлашда ходимада муаммо юзага келмаслиги учун  кадрлар бўйича ходим my.mehnat.uz сайтида нима қилиши кераклигини kadrovik.uz  илтимосига кўра ЯММТ ИДАК  бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова тушунтирди:

 

– Ҳақиқатан ҳам, «Ягона реестр» АТ бундай хабарномани шакллантиради ва уни my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг шахсий кабинетига юборади. Ушбу хабарномалар:

  • нафақа тайинлаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда – нафақани тўлаш шакли ва муддати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади;
  • нафақа тайинлаш рад этилганда – рад этиш сабабларини тушунтиради.

 

Хабарларни кўриш учун:

1) иш берувчининг my.mehnat.uz сайтидаги кабинетига киринг;

2) юқори менюда «Хабарнома» тугмасини босинг («Тизим бўйича ёрдам» ва тилни танлаш тугмалари олдида жойлашган);

3) экраннинг ўнг томонида очилган хабарнома тасмаси бўйлаб ўтинг. Муайян ходим учун керакли хабарномани топинг.

Ҳозирги вақтда «Ягона реестр» ахборот тизими нафақа тайинлаш учун зарур бўлган барча маълумотларни автоматик равишда текширади. Хусусан, узлуксиз иш стажи мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар  ЯММТ ИДАК маълумотлар базасидан олинади .

Ходима ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини  тайинлаш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслиги учун иш берувчи my.mehnat.uz сайтига қуйидаги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида киритиши керак:

  • меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, шунингдек унга қўшимча келишувлар;
  • ходимага берилган ижтимоий таътил (ҳомиладорлик ва туғиш таътили).

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал