Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Президент фармонига (№ПФ-270) асосан таътилларга қандай тузатиш киритилади
Қайси дам олиш кунлари таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилгани ва ПФ-270-сон фармон чиққунига қадар расмийлаштирилган ҳамда 2022 йил декабрдан 2023 йил январга ўтадиган таътилларга қандай тузатиш киритишни «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
– Амалдаги Меҳнат кодексининг 131-моддаси ва ПФ-35-сон ҳамда ПФ-270-сонга мувофиқ бундай таътилларнинг давомийлиги ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилмайди:
- барча иш ҳафтаси режимлари учун - 1 январь (байрам куни), 2 январь (қўшимча ишланмайдиган кун);
- 6 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлайдиганлар учун - 2022 йилнинг 31 декабри ва 2023 йилнинг 3 январи.
2023 йил 3 январь 5 кунлик иш ҳафтаси учун таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилган, чунки у 7 январь, шанба кунидан ўтказилган, барча иш режимлари учун таътиллар 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади .
ПФ-270-сон чиққунга қадар ходимларга таътиллар тақдим қилаётганда уларнинг давомийлигига қуйидаги кунлар киритилмаслигини аллақачон билар эдик:
- 31 декабрь – фақат 6 кунлик иш ҳафтаси учун, ПФ-35-сон бўйича қўшимча ишланмайдиган кун;
- 1 январь – амалдаги МКнинг 131-моддаси бўйича байрам куни.
Тегишинча, энди бу кунларни иш режимидан келиб чиқиб таътил давомийлиги ҳисоб-китобига киритмаганмиз.
Энди – 23.12. 2022 й. ПФ-270-сон чиққандан кейин – ходимларнинг таътилдан чиқиш саналарини ўзгартириш билан вақтни ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш тўғрисида буйруқ чиқаринг:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 2023 йил 2 январда дам олиш ҳисобига 1 иш кунига кечроқ;
- 6 кунлик иш ҳафтасида - 2023 йил 2 ва 3 январь кунлари дам олиш ҳисобига 2 иш кунига кечроқ.