2023 йилда сменали иш режимида Қурбон ҳайитини қандай ҳисобга олиш керак

preview

2023 йилда Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда сменали иш режимида ишлайдиган ишчиларнинг иш тартиби ва иш вақтини ҳисобга олиш қандай бўлишини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– 2023 йил июнь ойида иш вақти календари қуйидагича бўлади :

1) камида 1 соатга қисқартирилган иш куни :

  • 27 июнь (сешанба) – байрам арафаси;

2) дам олиш кунлари:

  • 28 июнь (чоршанба) – байрам куни;
  • 29 июнь (пайшанба) – барча турдаги иш ҳафталари учун қўшимча дам олиш куни;
  • 30 июнь (жума) – барча турдаги иш ҳафталари учун қўшимча дам олиш куни;
  • 1 июль (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтаси учун календарь дам олиш куни ва 6 кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча дам олиш куни;
  • 2 июль (якшанба) – барча турдаги иш ҳафтаси учун календарь дам олиш куни;

 3) июнь ойи учун иш вақти ҳисоб-китоби:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 151 соат;
  • 6 кунлик 40 соатлик иш ҳафтасида – 152 соат;
  • 6 кунлик 36 соатлик иш ҳафтасида – 137 соат.

2023 йил июнь ойида сменали режимда ишлайдиганларга 28 июндаги иш соатини байрам куни сифатида камида икки ҳисса миқдорида тўлаш керак  –  00:00 дан 24:00 гача .

Агар ходим байрам кунида, камига тунги сменада ишласа, коэффициентлар жамланмайди.  Байрам кунининг соат 00:00 дан 24:00 гача бўлган вақт учун  ходимларга тўловни икки ҳисса миқдорида, байрамдан кейин келадиган кун учун соат 00:00 дан 06:00 гача  – бир ярим ҳисса миқдорда тўлаш керак бўлади.

Сменали иш режимида ходимларга дам олиш кунларини  ўзгарувчан жадвал бўйича тақдим этинг, умумий белгиланган дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланг . Аммо, агар ходим дам олиш кунида жадвалга мувофиқ ўзининг ишига жалб қилинса (календарь дам олиш куни эмас), бундай иш МКнинг 262-модда 1-қисмига мувофиқ ишдан ташқари иш сифатида тўланади.

29 ва 30 июнь кунларидаги ўзгарувчан жадвалга келадиган бўлсак,  бу кунларда ишлайдиганлар учун улар байрам ва дам олиш кунлари сифатида тўланмайди. Аммо шу кунлар ҳисобига «беш кунликлар» учун ҳам, «олти кунликлар» учун ҳам июнь ойида иш вақтининг умумий нормаси қисқартирилганлиги сабабли, нормадан ташқари ишнинг ҳар соати (агар норма ошиб кетса) иш вақтидан ташқари иш сифатида камида икки ҳисса миқдорида тўланиши керак .