Корхонада таътиллар жадвалини тузмаслик мумкинми

preview

«Корхонада таътилларни фақатгина ходимларнинг аризалари бўйича, таътиллар жадвалини тузмасдан тақдим қилиш жорий қилинган. Янги юрист бу нотўғри эканлигини, жадвални тасдиқлаш кераклигини айтди.

Бу қанчалик тўғри, агар календарь йил аллақачон бошланган бўлса, уни тузишимиз керакми?» 

Саволга kadrovik.uz  илтимосига кўра «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб беради:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Меҳнат кодексининг 216-моддаси иш берувчини ҳар йили иш йили давомида ходимларга меҳнат таътилини беришга мажбур қилади. Шунингдек, иш берувчи таътиллар жадвалини тузиш орқали ходимларга таътилни бериш навбатини белгилаши керак .

Бу – ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар учун мажбурий ички ҳужжатдир, микрофирмалар бундан мустасно.

Микрофирмалар таътиллар жадвалини тасдиқламаслиги мумкин – уларга бундай ҳуқуқни МКнинг 505-моддаси беради. Микрофирмаларда таътилдан фойдаланишнинг аниқ муддати ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади .

Таътиллар жадвали иш берувчининг буйруғи билан ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда календарь йил бошлангунга қадар тасдиқланади.

Ички ҳужжатни ходимларнинг вакиллик органи билан қандай қилиб тўғри келишиш, агар ташкилотда бундай орган бўлмаса, нима қилиш кераклиги ҳақида батафсил «Иш берувчининг ички ҳужжатларини қандай ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш керак» мақоласида ўқинг.

 

Иш берувчи учун оқибатлар

Таътиллар жадвали бўлмагани учун иш берувчи меҳнат инспекциясидан ушбу қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма олиши мумкин. Шунингдек, иш берувчининг айбдор мансабдор шахсини МЖТКнинг 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин.

 

Қандай тузатиш мумкин

Бундан буён навбатдаги календарь йил бошланишидан аввал раҳбарнинг буйруғи билан таътиллар жадвалини тасдиқланг.

Агар календарь йил аллақачон бошланган бўлса, барибир таътиллар жадвалини жорий сана билан тасдиқланг.