Чет элда хизмат сафаридаги ишни расмийлаштириш ва унга ҳақ тўлаш

preview

«Агар хизмат сафари кунлари Ўзбекистон Республикасининг байрам арафаси ҳамда байрам кунларига тўғри келган бўлса, қабул қилувчи мамлакатда эса бу кунлар иш куни деб ҳисобланса, чет эл хизмат сафаридаги иш қандай расмийлаштирилиши ва унга қандай ҳақ тўланиши керак?»

«Норма» мутахассиси Валерия ЛЯНДРЕС жавоб беради:

 

Кўпроқ маслаҳатлар – телеграм-каналимиздаги ҳаволаларда.

 

– Дарҳақиқат, вазият у қадар  оддий эмас. Қонун ҳужжатларида хизмат сафарида ишдан ташқари иш билан боғлиқ қатъий қоидалар йўқ.

Хизмат сафарига юборилган ходимга ўртача иш ҳақи ёки тариф ставкаси (маош) миқдоридаги пул тўловлари кафолатланади  .

Ҳаммаси, биринчи навбатда, хизмат сафарининг мақсадига ва хизмат сафарига юборилган ходим учун қандай иш вақти режими белгиланишига боғлиқ бўлади. Ушбу масалани хизмат сафари бошланишидан аввал қабул қилувчи томон билан муҳокама қилинг.

Меҳнат кодексининг 196-моддасида хизмат сафарига юборилган ходимга иш вақтининг қуйидаги икки режимидан бири ўрнатилиши белгиланган:

  • ходим хизмат сафарига юборилган иш берувчида белгиланган иш вақти режими;
  • ходимни хизмат сафарига юборган иш берувчи томонидан тасдиқланадиган хизмат сафарига оид топшириқ билан белгиланадиган иш режими.

Танланган режимдан келиб чиқиб кўрсатилган муаммоларни турли йўллар билан ҳал қилиш мумкин:

1. Қабул қилувчи ташкилотнинг иш режимида хизмат сафарида бўлган ходим бизнинг қонунчилигимизда белгиланган байрам арафаси, байрам ва дам олиш кунлари, иш соатларини қисқартирмасдан ҳамда бир ҳисса миқдорида тўлов билан ишлаши, қабул қилувчи томон режимига кўра эса дам олиши керак бўлади.

2. Хизмат сафарига оид топшириқда хизмат сафарига юборилган  ходим учун у хизмат сафарида бизнинг тақвимимиз бўйича ишлаши назарда тутилган бўлса, у байрам арафасидаги кунда бир соат камроқ ишлаши ҳамда Ўзбекистонда белгиланган байрам ва дам олиш кунлари дам олиши мумкин бўлади.

Хизмат сафарига оид топшириқ билан  чет эл хизмат сафарида байрам арафаси, байрам ва дам олиш кунлари тўлиқ иш куни ишлаш зарурияти бўлганда ходимга қуйидагилар тўланиши белгиланиши мумкин:

  • байрам арафасидаги кундаги иш вақтини қисқартирмасдан  – 1 соат ишдан ташқари иш сифатида .
  • дам олиш ва байрам кунларидаги иш – камида икки ҳисса миқдорида ёки келгусида бошқа дам олиш куни билан компенсация қилинади . Аммо компенсация тўлови (!) хизмат сафари давомида ходимга қабул қилувчи мамлакатда белгиланган Ўзбекистон қонунчилигида берилиши лозим бўлган дам олиш кунлари сонига тенг бошқа дам олиш кунлари тақдим қилинмаган тақдирда амалга оширилади.

Хизмат сафарига оид топшириқда иш вақтини расмийлаштириш каби ёндашув амалдаги қонунчиликка нисбатан ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирмайди ва чет элга хизмат сафарлари учун энг мақбулдир.

Агар байрам арафасидаги кунда ишдан ташқари иш  ходим учун бир йил давомида қўшимча иш вақти (120) меъёридан ошса, текшириш пайтида объектив зарурат исботланиши мумкин. Бундай ҳолда, текширувчи органларда эътироз бўлмаслиги керак. Бунинг учун иш вақтини ҳисобга олиш жадвалини тўғри юритиш керак , унда ишлаб берилган вақт таркибида қуйидагилар алоҳида ҳисобга олинади:

  • иш вақтидан ташқари ишлар;
  • ишбай асосида ишлайдиганларнинг иши;
  • хизмат сафарлари;
  • ички ўриндошликка доир иш.

Ходимга хизмат топшириғини бажаришни тайинлайдиган раҳбарият билан келишилган ҳолда иш вақтининг сарфини ҳисобга олишда иш вақтини ҳисобга олиш жадвалига «СК» ёзуви киритилади ҳамда ишдан ташқари иш вақти қайд этилади. Топшириққа қўшимча равишда ишдан ташқари ишга рухсатни ишдан ташқари ишнинг йўл қўйиладиган вақти келишилган буйруқ билан расмийлаштириш мумкин.

Хизмат сафари пайтида иш ҳақини оқилона ҳисоб-китоб қилиш учун қўшимча иш, шунингдек дам олиш ва байрам кунларидаги иш кутиб олувчи ташкилот томонидан ҳужжатлаштирилиши керак.