Қуролли кучлар сафидан бўшатилганларни ишга қабул қилишда нималарни билиш керак

preview

Президентнинг 14.02.2024 йилдаги 68-сон Қарори билан белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида эълон қилинди.

Захирага бўшатилган фуқаролар ишга жойлашиш масаласи бўйича мурожаат қилишлари сабабли «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС иш берувчиларга баъзи муҳим жиҳатларни эслатиб ўтади:

 

Мақолаларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Захирага бўшатилганлар учун (27 ёшдан ошган барча ҳарбий хизматга мажбурлар учун каби) ишга жойлашишда зарур ҳужжатлар рўйхатига тўғри расмийлаштирилган ҳарбий гувоҳнома (ҳарбий билет) киради .

Хизматни ўтаб бўлган фуқаролар фақат яшаш жойи бўйича ҳарбий ҳисобга қўйилганидан кейингина ишга қабул қилинадилар .

Идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасалари маъмурияти ишга қабул қилишда номзодда ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари  мавжудлигини текшириши ҳамда уларнинг ҳарбий ҳисобда туришини аниқлаши шарт. Ҳарбий гувоҳноманинг 19-варағида мудофаа ишлари бўлимларининг ҳарбий рўйхатга олинганлиги ва рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги штамплари қўйилади.

Кейин қуйидагиларни текшириш зарур:

  • ҳарбий гувоҳномада ҳарбий хизматга чақирилиш ва ҳарбий хизматдан (муқобил хизматдан) бўшатиш саналари кўрсатилганми ва муҳр билан тасдиқланганми – ҳарбий гувоҳноманинг 3 ва 4-варақлари;
  • ҳарбий унвон – ҳарбий гувоҳноманинг 11-варағи;
  • ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги – ҳарбий гувоҳноманинг 12-варағи.

Ушбу маълумотларнинг ҳарбий гувоҳномада мавжудлиги ташкилотларда ҳарбий хизматга мажбурларни тўғри расмийлаштиришни ташкил қилиш учун зарурдир.

Ходимнинг умумий иш стажини тўғри ҳисоблаш учун ҳарбий хизмат ўтаганлигининг  аниқ даврини билиш ҳам муҳимдир. Ушбу муддат пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига  ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини ҳисоблаш ва тўлаш бўйича стажга киритилади .

Эътибор беринг
2020 йилгача хизмат вақти ҳарбий гувоҳнома асосида ходимларнинг қоғоз меҳнат дафтарчаларига киритилган. Афсуски, ҳозирги вақтда ҳарбий гувоҳнома – армияда хизмат ўтаганлиги даврини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир. Ҳозирда ЯММТ платформаси бундай маълумотларни киритишни назарда тутмоқда, қоғоз меҳнат дафтарчалари эса 2020 йилдан бери юритилмайди.

 

Қуролли кучлардан бўшатилган шахслар ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлганлар сифатида иш ўринлари захирага қўйилган шахслар қаторига киради .

Захирага қўйилганлар тоифасига кирувчи шахслар аллақачон ишга жойлаштирилган иш ўринлари  бўлажак даврга захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлашда ҳисобга олинади.

Бунда кўрсатилган шахслар тоифалари бўйича захирага қўйиладиган иш ўринлари сони ушбу иш ўринларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида ҳисобга олинади