Муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ходим ўз вақтида ишдан бўшатилмаган бўлса

preview

«Ходим ташкилотда муддатли меҳнат шартномаси асосида ишлайди. Муддат тугаши билан кадрлар бўлими ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни ўз вақтида расмийлаштирмади. Ходим меҳнат шартномасини узайтиришни талаб қилди, директор эса меҳнат муносабатларини сақлаб қолиш истагидан йироқ.

Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак? Иш берувчи ушбу ходимни ишда қолдиришга мажбурми?»

Кадровик.уз  жавоб беради:

 

Мақолаларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Бу ҳақда Меҳнат кодексининг 158-моддасида шундай дейилган. Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади. Ушбу асос бўйича меҳнат муносабатларини тугатишга қарор қилган тараф бошқа тарафни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак. Бундан  иш жойи (лавозими) сақланаётган ходим йўқ бўлган даврга тузилган муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугайдиган ҳоллар мустасно.

Агар меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин меҳнатга оид муносабатлар давом этса ва тарафлардан бирортаси ҳам юқорида кўрсатилган тартибда бир ҳафта давомида уларнинг тугатилишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Содда қилиб айтганда, агар меҳнат шартномаси тугаган вақтдан буён 1 ҳафтадан кўпроқ вақт ўтган бўлса, ходим шу вақт давомида ўз мажбуриятларини бажарган бўлса, ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилмаган ва тарафлар бир-бирларини меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида хабардор қилмаган бўлса, ушбу шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади . Энди уни Меҳнат кодексининг 158-моддаси асосида бекор қилиш мумкин эмас.

Бундай ҳолда бундай меҳнат шартномасини фақат умумий асосларда, яъни Меҳнат кодекси ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолатлар бўйича бекор қилишга йўл қўйилади .