Пригодится каждому кадровику в декабре:
Синов муддатида пасайтирилган иш ҳақи тўлаш
Дастлабки синов даврида иш берувчи ходимга бошқа ходимларга қараганда пасайтирилган иш ҳақи тўлаб, буни «ходим амалий вазифаларини ўзлаштираётгани учун кўп самара бермаяпти. Дастлабки синов якунланганда бошқалар каби тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олади» дея асослади. Иш ҳақми?
– Йўқ, у ноҳақ.
Ушбу вазиятда МК 86-м. 1-қ. бузилган, унга мувофиқ дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади.
Бу даврда корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизими билан белгиланган иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар даражасини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Иш берувчи учун оқибатлар
Иш берувчининг айбдор мансабдор шахсига МЖТКнинг 49-м. бўйича жарима солишлари мумкин.
Қандай тузатилади
Пул маблағларининг тўланмаган қисмини тўланг.