Ходимни таътилдан неча марта чақириб олиш мумкин

preview

«Ходим март ойида  таътилга  чиқди, бироқ кўп ўтмай ускуна бузилиб қолди ва фақат шу ходим ускунани тузата олиши сабабли уни таътилдан чақириб олишга тўғри келди. Апрелда у дам олиш учун таътилга кетди ва вазият тақозоси билан уни яна таътилдан чақириб олишди. Ҳозир учинчи марта таътилнинг қолган қисми тақдим қилинган. Яна ишга чақириб олишга тўғри келиб қолмасин деган хавотирдамиз... Таътилдан чақириб олиш бўйича қандайдир чекловлар мавжудми?».

 

– Йўқ, амалдаги қонун ҳужжатларида меҳнат таътилидан чақириб олишлар сони чекланмаган. Бироқ учта муҳим шарт мавжуд.

 

1. Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади .

Иш берувчи ишлаб чиқариш зарурати туфайли ўз ташаббусига кўра ходимни таътилдан чақириб олиши мумкин эмас. Фақат – ходимга таътилдан чақириб олишни таклиф қила олади (бошқача айтганда, ишга чиқишини сўрайди). Ходим бунга рози бўлган тақдирдагина чақириб олишни расмийлаштириш мумкин.

Кимларни таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди – алоҳида мақоладан билиб оласиз.

2. Таътилни қисмларга бўлишда иш берувчи ходимга таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддатни тақдим қилиши  лозим .

Масалан, ходимда – давомийлиги йигирма бир календарь кундан иборат меҳнат таътили мавжуд. Уч кундан кейин  ишлаб чиқариш зарурати туфайли уни таътилдан чақириб олишди. Таътилнинг ўн саккиз календарь  куни қолди, ушбу таътилдан у кейинроқ фойдаланишни давом эттирган. Бироқ тўрт  кун ўтиб у яна ишга чақириб олинган.

Шу тариқа, ходимнинг ҳисобида фақат таътилнинг ўн тўрт куни қолган. Энди уни яна таътилдан чақириб олиш мумкин эмас. Унда фақат таътилнинг бўлинмайдиган қисми – ўн тўрт календарь кун қолган.

Бошқа мисол: ходимга йигирма беш календарь кун давомийликдаги – 2 июнга қадар таътил расмийлаштирилган. Бироқ 10 июнь куни ушбу таътил берилган иш йили тугайди. Мазкур ҳолатда ходимни таътилдан чақириб олиш тўғри бўлмайди, сабаби иш йили якунига қадар ходим ўн тўрт  кунлик мажбурий таътилдан фойдаланишга улгурмайди .

 

3. Ноқулай меҳнат шароитларидаги  ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги  иш учун  ҳар йилги қўшимча таътиллардан  ушбу таътиллар берилган иш йили давомида қатъий равишда фойдаланилиши шарт

Фақат жорий  иш йили мобайнида уларни қисмларга бўлиш мумкин. Ушбу таътилларни кейинги иш йилига кўчириш мумкин эмас.

Шунинг учун таркибига қўшимча таътиллар ҳам киритилган меҳнат таътилидан чақириб олаётганда, ходим улардан жорий иш йили давомида фойдаланиши лозимлигини унутманг. Ходим иш йили тугагунига қадар улардан фойдалана олиш-олмаслигини дарҳол ҳисоблаб кўринг.

 

Хулоса:

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда таътилдан чақириб олишлар сонини чеклашни тавсия қиламиз. Бунинг устига, меҳнат таътиллари дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун берилади . Ходим ушбу даврда шаҳардан ва республикадан ташқарига кетган бўлиши, даволанишни режалаштириши мумкин.

«Ноёб мутахассис» – ҳар доим катта хавф, нима бўлишини аввалдан айтиш қийин. Шунинг учун бу битта штат бирлиги эмас, балки камида иккита бўлиши мақсадга мувофиқдир. Таътиллар жадвалини тузиш босқичида бекор туриб қолиш ва бошқа ишлаб чиқариш муаммоларининг олдини олиш учун ушбу ходимларнинг ўзаро алмашинувини назарда тутинг.

 

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти 

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист, «Норма» эксперти

 

 

 

 

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text181611_hodimni_tatildan_necha_marta_chaqirib_olish_mumkin