Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида қисқартирилган иш куни бўладими
Меҳнат кодексига кўра 1 октябрь – ишланмайдиган байрам куни. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида эса ҳар кунлик иш, смена давомийлиги камида бир соатга қисқартирилади. Бу сафар қисқартирилган иш куни фақат олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун бўлади.
Kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА байрам арафасида иш куни қандай қоидалар бўйича қисқартирилишини тушунтирди.
Жорий йилнинг 1 октябрь куни якшанба кунига тўғри келади. Ушбу куннинг арафаси – 30 сентябрь, шанба. Тегишинча, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ташкилот ходимлари байрам муносабати билан ишдан эртароқ кетишлари мумкин.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 29сентябрь, жума куни тўлиқ иш кунида ишлаб беришларига тўғри келади, чунки бу байрамдан олдинги кун эмас. Албатта, агар у ёки бу ташкилотда ички тартибда бошқа имтиёзлироқ шартлар мустаҳкамлаб қўйилмаган бўлса. Бундан ташқари, ички ҳужжатларда байрам арафасида ходимлар учун иш вақтини бир соатдан кўпроқ қисқартиришни назарда тутиш мумкин.
Шундоқ ҳам қисқартирилган иш куни бўлган ходимлар бир соат олдин кетишлари мумкинми
Байрам арафасида иш вақтини қисқартириш қоидаси 40 соатлик иш ҳафтасидан ошмаслиги учун шанба куни қисқароқ иш куни белгиланган ташкилотларда ҳам қўлланилиши керак.
Офиснинг иш вақти душанбадан жумагача – кунига 7 соатдан, шанба куни эса – 5 соат.
30 сентябрь, шанба куни ходимлар атиги 4 соат ишлайди.
Бундан ташқари, қуйидагилар белгиланган ходимлар байрам арафасида ишдан бир соат олдин кетиш ҳуқуқига эга:
Бу уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнат шароитлари, меҳнат функцияларининг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақини камайтирмасдан қисқартирилган иш вақти белгиланган ходимларнинг айрим тоифаларига тааллуқлидир:
– 18 ёшгача бўлган ходимлар ;
– I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар ;
– ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар ;
– иши юқори даражадаги руҳий, ақлий, асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган тиббиёт ходимлар, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар ;
– бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотда ишлайдиган уч ёшгача бўлган боланинг ота-онасидан бири (васийси) .
Корхонада олти кунлик иш ҳафтаси белгиланган. 11.03.1997 йилдаги 133-сонли ВМҚга мувофиқ меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган тўрт соатлик иш куни белгиланган, дам олиш ва овқатланиш учун танаффуссиз 9:00 дан 13:00 гача.
2023 йил 30 сентябрда ушбу ходимлар 12:00 да ишдан кетиш ҳуқуқига эга.
- Ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ёки бажарилган иш ҳажмига қараб тўлиқсиз иш куни (смена). Тўлиқсиз иш куни вақтини ўрнатишни МКнинг 186-моддаси тартибга солади.
Ҳомиладор ходимага унинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни белгиланган – 08:00 дан 14:00 гача.
30 сентябрь куни у фақат соат 13:00 гача ишлайди.
2 октябрь куни ҳамма дам олади
Ҳамма учун яхши янгилик: 2 октябрь - душанба куни ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар ҳам, олти кун ишлайдиганлар ҳам дам олишади. Янги МК бўйича, агар ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келса, бу дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. 2023 йил 1 октябрь якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, дам олиш куни душанбага кўчирилади.
Ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар ( узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, вахта усулидаги иш ва бошқалар) туфайли тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишлар бундан мустасно. Бундай ҳолларда дам олиш кунларини кўчириш амалга оширилмайди .