Оғир иқлим шароитларида ишлайдиганлар учун устамалар

preview

 

Эътибор беринг
Материалда оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитига эга бўлган жойларнинг рўйхати тузатилди. Жами бешта шундай минтақа мавжуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари.

 

«Корхонамиз Навоий вилоятида жойлашган. Биз бу минтақада ишловчилар учун ойлик иш ҳақига устамалар тўланиши ҳақида эшитган эдик. Аммо, компаниямиз хусусий бўлгани учун директор уларни тўлашдан бош тортмоқда. Унинг айтишича, бу имтиёз фақат давлат ташкилотларига тегишли экан. Унинг гапи тўғрими?». 

Kadrovik.uz тушунтириш беради:

 

- Йўқ, директор ноҳақ.

Ўзбекистонда Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом амал қилади.

Ушбу Низом билан туман коэффициентлари қўлланиладиган туманлар ва жойларнинг рўйхати  белгиланган. Унда жами 5 та минтақа мавжуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари .

Ушбу ҳудудларнинг айрим жойлари ва туманларида ишлайдиган ходимлар устама олиш ҳуқуқига эга.

Иш ҳақига туман коэффициентлари бўйича устамалар миқдори 10% дан 60% гача ўзгаради.

Шунингдек, иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ҳудудлари ходимларига денгиз сатҳидан 1500 м баландликдаги иш учун алоҳида устамалар белгиланган.

Навоий вилоятида нафақани қуйидаги жойларда ишлайдиганлар олади:

  • Учқудуқ, Зарафшон шаҳарлари – 60%;
  • Томди ва Учқудуқ туманлари – 50%;
  • Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари – 30%;
  • Кармана тумани, Навоий – 20%.

Устамалар атмосфера ҳавосининг ҳарорати 35дан юқори бўлган кунларнинг ўртача сонини тавсифловчи мезон ва кўрсаткичлар асосида, ёғингарчилик даражаси, ер ости сувлари захиралари, чанг бўронлари частотаси ва табиий нурланиш манбалари фонида белгиланади.

Шунингдек, Низомда устамалар миқдорини ҳисоблаб чиқишга мисоллар ҳам келтирилган.

Эътибор беринг
Мулкчилик шаклидан қатъи назар мос туман ва жойларда жойлашган барча иш берувчи ташкилотлар ушбу устамаларни тўлаши шарт .

Устамалар тўланадиган манбалар  :

  • бюджет ташкилотлари учун — меҳнатга ҳақ тўлаш учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
  • бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилотлар учун — уларнинг ўз маблағлари.

Устамалар:

  • ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимларнинг иш ҳақига киритилади;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда солиққа тортилади;
  • ходимнинг мазкур ҳудудда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар, иш жойида тўланади.

 


Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар /uz/publish/doc/text180823_ogir_iqlim_sharoitlarida_ishlaydiganlar_uchun_ustamalar