«Ўзини ғайриоддий тутадиган» ходимни ишдан бўшатиш мумкинми

preview

«Ходим номзодларнинг дастлабки тиббий кўриги назарда тутилмаган ташкилотга ишга олинди. Бир муддат ўтгач, у ўзини ғайриоддий тарзда тута бошлади: зиддиятли вазиятларни келтириб чиқарар, тажовузкорликни намоён қилар эди. Тегишинча, у ўзи ёки ҳамкасбларига зарар етказиши, руҳий соғлом бўлмаслиги мумкин деган хавотирлар пайдо бўлди».

Бундай вазиятда иш берувчи нима қилиши керак? Ходимнинг ташхисини қандай аниқлаш ва у билан келгусида ишлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қандай қарор қабул қилиш керак?

 

–  Жуда қийин савол ... меҳнат қонунчилигида ишдан бўшатиш учун «ғайриоддий хатти-ҳаракат» каби асос йўқ.

Бундай ҳолларда меҳнат интизомини бузган ходим билан бўлгани каби йўл тутишни тавсия қиламиз. Яъни, агар ходим ўз хатти-ҳаракати билан меҳнат интизомини бузса, корхона ишига халал беради ва ҳоказо, унга нисбатан Меҳнат кодексининг 181 – моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бири – ҳайфсан, жарима ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш қўлланилиши мумкин.

Интизомий жазони қандай қилиб тўғри қўллаш ва расмийлаштириш ҳақида бу ерда ёзганмиз:

Аввалига ҳайфсан ёки жарима билан чекланиш мумкин (гарчи қонун дарҳол энг қаттиқ жазо чораси – ишдан бўшатишни қўллашга имкон беради). Агар бу ёрдам бермаса ва қоидабузар ўз хатти-ҳаракатини давом эттирса, иш берувчига ходим билан меҳнат шартномасини қуйидагилар учун бекор қилишга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди:

1) ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш  – агар ходим томонидан содир этилган қоидабузарлик меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишлар ички меҳнат тартиби қоидалари рўйхатига киритилган бўлса;

2)  ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш  – агар ходимда олиб ташланмаган ёки сўндирилмаган интизомий жазо бўлса.

Шартлар ва талаблар, шунингдек ушбу асослар бўйича ишдан бўшатишни расмийлаштиришдаги фарқлар ҳақида қуйидаги нашрларда ўқинг:

Ходимнинг муомалага лаёқатсизлигини аниқлаш масаласига келсак, иш берувчи муваффақиятли якун топмаслиги мумкин бўлган узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтиши керак бўлади. Ходим эса ўз ҳаракатлари билан жамоани безовта қилишда давом этади.

 

Муомалага  лаёқатсизлик ёки чекланган лаёқатсизликни қандай аниқлаш мумкин

Руҳий ҳолати бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган вояга етган шахс муомалага лаёқатсиз деб ҳисобланади .

Спиртли ичимликлар, гиёҳванд ёки психотроп моддаларни суистеъмол қилиш муомала лаёқати чекланган деб тан олиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин .

Шахсни муомала лаёқати чекланган деб тан олишнинг фарқи (тўлиқ муомалага лаёқатсизликдан фарқли ўлароқ) шундаки, муомала лаёқати чекланганда фуқарога васийлик белгиланади. У майда маиший битимларни мустақил тузиши, иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлар олиши мумкин. Аммо уларни ҳомийнинг розилиги билангина тасарруф этиши мумкин бўлади. Бунда муомала лаёқати чекланган фуқаро ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади .

Эътибор беринг

Фуқарога муомалага лаёқатсиз шахс мақомини бериш учун тиббий хулоса асосида чиқарилган суд қарори асос бўлади. Муомалага лаёқатсизлик аниқланганда фуқарога васий тайинланади. Унга муомалага лаёқатсиз шахсга  ғамхўрлик қилиш ва унинг манфаатларини ифодалаш вазифаси юклатилади .

Бироқ иш берувчи ўз ходимини муомалага лаёқатсиз деб тан олиш тўғрисида ариза билан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишга ҳақли эмас. Ушбу ҳуқуққа қуйидагилар эга :

  • ходимнинг оила аъзолари;
  • васийлик ва ҳомийлик органлари;
  • прокурор;
  • даволаш муассасалари;
  • бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари.

Шундай қилиб, иш берувчи судга ўз ходимининг муомалага лаёқатсизлигини аниқлаш масаласини фақат шундай ваколатларга эга бўлган шахс ёки давлат органи орқали киритиши мумкин. Бунинг учун прокуратура ёки маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат йўлланг:

1) шахсни муомалага лаёқатсиз деб тан олиш учун судга ариза бериш имкониятини кўриб чиқишни сўранг;

2) сўровни тегишли далиллар билан мустаҳкамланг (масалан, низоли вазият натижасида ёки ўзига ёхуд бошқаларга жисмоний зарар етказиш ва ҳоказоларда тез ёрдам ёки милиция ходимларини чақириш).

 

Ходимни меҳнатга лаёқатсиз деб тан олиш тартиби

Босқич

 

Ҳаракатлар тартиби

 

1. Ходимни муомалага лаёқатсиз деб тан олиш тўғрисида судга ариза бериш тўғрисида сўров юбориш

 

 

Қоида тариқасида, прокуратура ёки маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаатни тайёрлаш. Мурожаатни далиллар билан мустаҳкамлаш

 

2. Ходимни муомалага лаёқатсиз деб тан олиш тўғрисида судга ариза бериш

 

3. Суд-психиатрия экспертизаси

 

 

Судья қариндошлар ёки учинчи шахсларнинг  мурожаати асосида шахснинг руҳий аҳволини аниқлаш учун суд-психиатрия экспертизасини тайинлайди .

Экспертизани давлат суд-психиатрия экспертиза муассасалари  амалга оширади. Экспертиза натижаси бўлиб фуқаронинг муомала лаёқати чекланганини тасдиқловчи ёки рад этувчи далолатнома саналади

 

4. Муомала лаёқати чекланган шахс мақомини бериш

 

Суд-психиатрия

экспертизаси натижалари тўғрисидаги далолатнома ишни келгусида кўриб чиқиш учун судга оширилади.

Агар экспертиза фуқарони руҳий ҳолати бузилиши туфайли муомала лаёқати чекланган деб тан олган бўлса, суд шахсни муомалага лаёқатсиз деб тан олиш, шунингдек васий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади

 

 

Ходимни ишдан бўшатиш учун муомалага лаёқатсиз деб тан олиш етарлими

Яна бир бор такрорлаймиз: меҳнат қонунчилигида ходимни ишдан бўшатиш учун  муомалага лаёқатсизлигини  тан олиш каби сабаб йўқ. Бундан ташқари, давлат тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясининг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, руҳий ҳолати бузилган шахсларни ишга жойлаштиришга кўмаклашишни кафолатлайди . Бунда иш берувчи фуқаронинг руҳий касаллиги бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот олишга ҳақли эмас. Ушбу маълумот тиббий сир бўлиб, уни ошкор қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган .

Қонунда муомалага лаёқатсиз шахсларга нисбатан ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган. Ягона  истисно шундаки, муомалага лаёқатсиз шахс сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эмас (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 117-модда 4-5-қ.қ.). Фуқаролик-ҳуқуқий битимларни муомалага лаёқатсиз шахс номидан унинг васийи амалга оширади  аммо меҳнат шартномаси бундай битимларга кирмайди.

Шундай қилиб, агар ходим муомалага лаёқатсиз деб тан олинган бўлса, қуйидагилар ишдан бўшатиш учун асос бўлиши мумкин:

1) ходим суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига йўлланганда; . Бунинг учун иш берувчига қонуний кучга кирган суд қарори етарли, унинг асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ расмийлаштирилади.

Бу томонларнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли ишдан бўшатиш бўлгани учун ходимни бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш ва ходимлар вакиллик органининг розилигини олиш шарт эмас . Ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди ;

2) ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши; . Бунинг учун ходим ўз меҳнат вазифаларини бажаришни давом эттира олмаслиги кўрсатилган суд қарори ва тиббий хулоса зарур .

Бу ерда энди ходим иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилади, демак, қуйидагилар зарур:

  • агар бу жамоа шартномаси ёки жамоа келишувида назарда тутилган бўлса, ходимлар вакиллик органининг розилигини олиш;
  • ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш ;
  •  Меҳнат кодексининг 67-моддасида назарда тутилган ишдан бўшатилгандан кейин ходимга қўшимча моддий ёрдам кафолатларини тақдим этиш.

Агар тиббий хулосага кўра мазкур ишни бажариш ходимнинг соғлиғига тўғри келмаса, ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш ўрнига  ходимга икки ҳафталик иш ҳақи миқдорида компенсация тўланади .

Ходим билан иш ҳақи бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни, шу жумладан фойдаланилмаган таътил кунлари учун (агар мавжуд бўлса) пуллик компенсация тўлашни унутманг.

Ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун таътил пули меҳнат шартномаси МК 106-м. 3-б. бўйича бекор қилинганда ушлаб қолинади. Агар сиз ходимни МК 100-м. 2-қ. 2-б. бўйича ишдан бўшатаётган бўлсангиз, ортиқча тўланган таътил пулларини ушлаб қолиш мумкин эмас .

 

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Ленара ХИКМАТОВА

ҳуқуқшунос,  «Норма» эксперти