Ходим билан медиатив келишув шартлари бўйича буйруқ қандай тузилади

preview

«Йил бошида ходим ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги – бир мартадан кўп бўлган кечикишлар ва ишдан эрта кетишлар учун Меҳнат кодексининг 100-модда 3-банди бўйича ишдан бўшатилди. Ходим иш жойида йўқлиги тўғрисидаги далолатномаларни имзоламаганлиги ва ёзма равишда тушунтириш бермаганлиги сабабли, иш берувчини ноқонуний ишдан бўшатгани учун судга берди. Суд жараёни тугашидан олдин томонлар медиатив келишув имзоладилар. Унинг шартларига кўра, иш берувчи компенсация тўлайди ва ходимнинг аризаси асосида ишдан бўшатиш моддасини Меҳнат кодексининг 100-модда 3-бандидан 99-моддасига ўзгартиради.

Медиатив келишув шартлари бўйича буйруқни  қандай тўғри тузиш керак?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Интизомий жазо тайинлаш тартибига риоя қилиш жуда муҳимдир. Ходим айбдор, аммо иш берувчи муросага келишга мажбур, чунки кадрлар жараёнини расмийлаштиришда эътиборсизликка йўл қўйиб бўлмайди!

Бу мавзуда тавсиялар қуйидаги тушунтиришларда берилган:

Ҳар қандай ҳолатда ҳам медиация тарафлари ўз ўрталарида тузилган медиатив келишувни ушбу келишувда назарда тутилган тартибда ва муддатларда бажариши шарт .

Иш берувчи бу келишув асосида иш берувчига тегишли барча бандлар ижросини назарда тутган ҳолда буйруқ чиқариши керак.

 

Буйруқ намунаси

« ____________________ МЧЖ ва фуқаро ________________ ўртасида медиатив келишувни амалга ошириш мақсадида, -

БУЮРАМАН:

Кадрлар бўйича инспектор ходимнинг ёзма аризаси асосида у билан ___ дан _ _ _ _ _сонли меҳнат шартномасини (___ дан _____ сонли буйруқ) бекор қилиш учун асосни ўзгартирсин, кўрсатилган буйруқнинг 1-б. қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1.  ____________________ билан ( лавозими ва Ф.И.Ш кўрсатилсин) 2022 йил 27 январь куни ___дан __________сонли меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинсин ».

2. Бухгалтерия бўлими ________________сўм миқдорида пуллик компенсация ҳисобласин ва тўлаб берсин.

3. Буйруқ ижрочиларга ва медиатив келишув иштирокчисига имзо остида етказилсин.

4. Буйруқ нусхаси медиатив келишув иштирокчиси қўлига берилсин.

Асос: "___" ________ 2022 й.дан медиатив келишув,

"___" ________ 2022 й.дан ходимнинг аризаси.

Директор _______________

Буйруқ билан таништирилди:

Кадрлар бўйича инспектор

________________ "___" _________ 2022 й.

Бош Ҳисобчи ________________"___" _________ 2022 й.

Буйруқни ўқиб чиқдим ва нусхасини олдим________________"___" _________ 2022 й. »

 

Қоғоз меҳнат дафтарчасида ишдан бўшатиш сабаби кўрсатилмагани учун  тегишинча, бу қисмда ҳам ўзгаришлар бўлмайди:

1) қоғоз меҳнат дафтарчасига киритилмайди (агар мавжуд бўлса);

2) ЯММТ дастурига киритилмайди.

Валерия Ляндрес,

"Норма" эксперти

МК 81-м.), 
Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /uz/publish/doc/text183179_hodim_bilan_mediativ_kelishuv_shartlari_buyicha_buyruq_qanday_tuziladi