Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Билиш муҳим бўлган янгиликлар
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар ва уларга тушунтиришлар билан меҳнат қонунчилигининг энг муҳим янгиликлари бир сатрда
(кўпроқ билиш учун «батафсил...» тугмасини босинг):
- Президент 12.03.2024 йилда ЎРҚ-918-сонли “Халқаро меҳнат ташкилотининг иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун”ни имзолади (Женева, 1949 йил 1 июль). Батафсил...
- 1 мартда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буйруғи (01.03.2024 й. АВ рўйхат рақами 1999-1-сон) кучга кирди, унга кўра мебеллар ва ёғоч қурилиш маҳсулотларини тайёрлаш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Улар орасида иккита асосий ўзгариш мавжуд.Батафсил...
- Бола туғилганда бир марталик нафақа тўлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди (04.03.2024 й. 110-сонли ВМҚ). Батафсил...
- 2024 йил учун энг кам истеъмол харажатлари (ЭКИХ) ойига 621 минг сўм қилиб белгиланди. Батафсил...
- 2024 йил учун қандай қўшимча ишланмайдиган кунлар ва кўчиришлар тасдиқланди. Батафсил...
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2024 йил учун иш вақти тақвимини ишлаб чиқди. Ҳаволани сақлаб қўямиз ва ундан фойдаланамиз!
- Декабрь ойидаги дам олиш ва байрам кунлари. Батафсил...
- 17 ноябрь куни Президент ПФ-196-сон Фармонни имзолади, унга кўра иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 2023 йил 1 декабрдан 7%га оширилади. Батафсил...
- Президентнинг 31.10.2023 йилдаги «Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-353-сон қарори қабул қилинди. Батафсил...
- Ягона миллий меҳнат тизими дирекцияси янги хизмат ишга туширилгани ҳақида хабар берди. Энди тузилган ёки бекор қилинган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишда ходим СМС-хабар олиши мумкин. Батафсил...
- Янги Меҳнат кодекси кучга кирганидан кейин биринчи марта байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни – якшанба кунига тўғри келмоқда. Бу вазиятда кадрлар бўйича мутахассислар нимани ҳисобга олишлари муҳимлигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2023 йилдаги 456-сон қарори билан Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати тасдиқланди. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамаси маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги касб ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлади, уларга ўн беш ёшга тўлмаган болалар меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиниши мумкин (24.08.2023 йилдаги 419-сон ВМҚ). Батафсил...
- Адлия вазирлигида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3452, 21.08. 2023 йил). Ҳужжат 2023 йил 22 августдан кучга кирди. Батафсил...
- Эндиликда, агар автобус ҳайдовчиларининг иш режими ва дам олишини кузатадиган мосламалар (тахографлар) билан жиҳозланган бўлса, йўловчиларни шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишларда ички ишлар органларининг кузатувисиз тунда ташишга рухсат берилади. 2024 йил 1 январдан бошлаб иш вақтини ҳисобга олиш табели, йўл варақалари, чипталарни ҳисобга олиш варақалари тахограф кўрсаткичлари асосида тўлдирилади. Батафсил...
- Ишга қабул қилишда танлов ўтказиш тўғрисидаги Намунавий низом тасдиқланди. У мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотларга ишга қабул қилишда танлов ўтказиш тартибини белгилайди. Батафсил...
- 1 августдан фуқароларнинг айрим тоифаларига пенсия ва нафақалар миқдори оширилди. Батафсил...
- Жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун меҳнат арбитражи фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Тафсилотлар – Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низомда. Намунавий Низом Адлия вазирлиги томонидан 26.07.2023 йилда 3449-сон рақам билан рўйхатдан ўтказилган. Батафсил...
- Вахтали иш усулидан фойдаланадиган корхоналар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда уни қўллаш тартибини мустақил равишда тасдиқлайдилар. Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2023 йилдаги 287-сонли қарори билан Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Батафсил...
- Меҳнат кодексининг 256-моддаси 4 -қисмига мувофиқ Ўзбекистонда натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарори билан бундай ҳолатларни, шунингдек иш ҳақини натура шаклида тўлашнинг бошқа талабларини аниқлади. Батафсил...
- Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2023 йилдаги 279-сон қарори билан «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. Дастурда ходимларининг камида 20% ягона ижтимоий ҳимоя реестридан бўлган фуқаролар ташкил этган корхоналар иштирок этишлари мумкин. Бунда ушбу корхонада камида 1 йил ишлаган ходимларгина ҳисобга олинади. Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2023 йилдаги 279-сонли қарори билан «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. Батафсил...
- 26.06.2023 йилдаги 263-сонли ВМҚ қабул қилинди, унда мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари, спорт таълим муассасалари, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ОТМ педагог ходимлари учун ҳар йилги узайтирилган таътил муддати нормалари белгиланди. Батафсил...
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йилда Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси ўзгарганлиги сабабли 2023 йил учун иш вақтининг янгиланган ҳисоб-китобини эълон қилди. Батафсил...
- Президент Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, унга кўра байрам 28 июнь, чоршанба кунига тўғри келади ва ўзбекистонликлар ҳеч қандай кўчиришларсиз кетма-кет 5 кун дам олишади. Бу иш вақти календарига таъсир қилади. Батафсил...
- 2023 йил 13 июнда ходим ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш тўғрисида тавсиялар кучга кирди. Батафсил...
- 2023йил 29 апрель – эски МК амал қилишининг сўнгги куни. 30 апрелда янги Меҳнат кодекси кучга киради. Ким тайёргарлик кўришга улгурмаган бўлса, ҳали ҳам 30% чегирма билан курсга ёзилишга улгуришингиз мумкин.
- 2023 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель, жума кунига тўғри келади. Ўзбекистонликлар тўрт кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда. Бу иш вақти календари ва таътилларга қандай таъсир қилади, батафсил...
- 13.03.2023 й. 106-сонли ВМҚга мувофиқ барча мавжуд иш берувчилар ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, қуйидагилар учун жавобгардир:
1) меҳнат дафтарчасига ходимларнинг аввалги иш жойи тўғрисидаги барча ёзувларни ЯММТ ИДАКга киритиш;
2) меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида 2005 йил 1 январгача бўлган иш стажи тўғрисида киритилган маълумотларни ЭРИ ёрдамида тасдиқлаш;
3) 2005 йилдан кейинги давр учун маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ходимнинг аввалги иш жойи бўйича иш берувчиларнинг "ташкилот кабинети"га электрон шаклда сўровнома юбориш.
Давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги иш берувчилар ва штат жадвали махфий бўлганлар бундан мустасно.
- Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг айрим тоифаларига – ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги янги Низомга мувофиқ, нафақа проактив шаклда – фуқароларнинг аризасисиз тайинланади. Батафсил...
- 28 март куни Президент иш ҳақи, пенсиялар ва нафақаларни ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда пенсия ва ижтимоий нафақалар 1 апрелдан, давлат хизматчиларининг иш ҳақи, МҲТЭКМ ва БҲМ – 2023 йил 1 майдан ошади. Батафсил...
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 2023 йилга мўлжалланган жамоа шартномасининг макетини тайёрлади. Батафсил…
– 18 мартдан 22 мартгача – 5 кунлик иш ҳафтаси режимида ишловчилар;
– 19 мартдан 22 мартгача – 6 кунлик иш ҳафтаси режимида ишловчилар. Батафсил...
- 28.10.2022 йилдаги янги Меҳнат кодекси 2023 йил 30 апрелдан кучга киради. Асосий фарқларнинг қиёсий жадвали – бу ерда.