Бўш иш жойлари бўйича ҳисоботларни қоғоз шаклида такрорлаш керакми

preview

«Mehnat.uz сайтида бўш иш жойлари бўйича маълумот бўлса, меҳнат органларига улар бўйича ҳисоботлар тақдим қилиш зарурми?  Яқинда бизнинг ташкилотимиз Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутахассислари томонидан текширилди. ЯММТ тизимида ишлаш бўйича ҳеч қандай шикоят йўқ эди, аммо бўш иш жойлари бўйича ҳисоботлар йўқлигига эътироз бўлди.  Бунда мен текширувчиларга ЯММТга киритилган маълумотларни кўрсатдим.

Текширувчиларнинг ҳаракатлари қонунийми?»

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «ЯМТ» ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова жавоб берди:

 

Янги мақолаларни биринчилардан бўлиб ўқиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Иш берувчининг ваколатли мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги портали орқали электрон шаклда киритилади (ish.mehnat.uz веб-сайтда). Иш берувчида электрон рақамли имзо мавжуд бўлмаганда ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имконсиз бўлса, бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар иш берувчининг иш жойидаги туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига қоғоз шаклида тақдим этилади. Бу Меҳнат органларига бўш иш жойлари мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низомнинг 4-банди билан белгиланган (22.12.1999 й. АВ рўйхат рақами 858-сон).

Шундан келиб чиқиб электрон шаклда ҳисоботлар мавжуд бўлганда ҳисоботларни қўшимча равишда қоғоз шаклида юборишга ҳожат йўқ.

Айни пайтда  кейинчалик ish.mehnat.uz сайтида автоматик тарзда нашр этиш билан my.mehnat.uz сайти  орқали бўш иш жойлари ҳақида маълумот юбориш йўлга қўйилган.

 

 

 

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /uz/publish/doc/text195118_bush_ish_joylari_buyicha_hisobotlarni_qogoz_shaklida_takrorlash_kerakmi