So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Xalqaro hujjatlar / Жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисидаги 154-Конвенция
jamoa-muzokarasi-1

Жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисидаги 154-Конвенция

Жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисидаги

154-КОНВЕНЦИЯ

Женева, 1981 йил 19 июнь Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг 67-сессиясида қабул қилинган ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 495-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган Ўзбекистон Республикаси учун 1997 йил 15 декабрдан кучга киради

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1981 йилнинг 3 июнида ўзининг олтмиш еттинчи сессиясига тўпланиб,

Филадельфия декларациясининг «жаҳон мамлакатлари томонидан жамоа музокараларини олиб бориш ҳуқуқининг амалда эътироф этилишига… эришишни кўзлаган дастурларнинг қўллаб-қувватланиши мақсадида, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг муҳим мажбуриятини» тан олувчи қоидаларини тасдиқлаб ҳамда ушбу принципни «барча халқлар учун қўллаш мумкин эканлигини» таъкидлаб,

Бирлашиш эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1948 йилги Конвенция, Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция, Жамоа шартномалари тўғрисидаги 1951 йилги Тавсия, Ихтиёрий ўзаро муросага келиш ва арбитраж тўғрисидаги 1951 йилги Тавсия, Давлат хизматидаги меҳнат муносабатлари тўғрисидаги 1978 йилги Конвенция ва Тавсия, Меҳнат соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги 1978 йилги Конвенция ва Тавсияда мавжуд бўлган халқаро стандартларнинг муҳим аҳамиятини эътиборга олиб,

ушбу стандартларнинг мақсадларига эришиш учун, хусусан, Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенциянинг 4-моддаси ҳамда Жамоа шартномалари тўғрисидаги 1951 йилги Тавсиянинг 1-бандидан келиб чиқадиган асосий принципларни амалга ошириш учун катта куч-ғайрат сарфлаш лозимлигини эътиборга олиб,

шу боис, мазкур стандартларни эркин ва ихтиёрий жамоа музокараларини олиб боришга кўмаклашишга қаратилган ҳамда ушбу стандартларга асосланган тегишли чора-тадбирлар билан тўлдириш зарурлигини эътиборга олиб,

Жамоавий музокараларни олиб боришга кўмаклашишга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз саксон биринчи йил июнь ойининг ўн тўққизинчи кунида қуйидаги «Жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисидаги 1981 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:

I БЎЛИМ. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ ВА АТАМАЛАР

1-модда

  1. Ушбу Конвенция иқтисодий фаолиятнинг барча тармоқларини қамраб олади.
  2. Ушбу Конвенцияда кўзда тутилган кафолатлар қуролли кучларга ва полицияга нисбатан қай даражада қўлланилиши миллий қонун ҳужжатлари ёки миллий амалиёт томонидан белгиланиши мумкин.
  3. Давлат хизматига нисбатан мазкур Конвенция қўлланилишининг махсус усуллари миллий қонун ҳужжатлари ёки миллий амалиёт томонидан белгиланиши мумкин.

2-модда

Ушбу Конвенция мақсадлари учун «жамоа музокаралари» атамаси бир томондан иш берувчи, иш берувчилар гуруҳи ёки иш берувчиларнинг бир ёки бир неча ташкилотлари билан, иккинчи томондан меҳнаткашларнинг бир ёки бир неча ташкилотлари ўртасида қуйидаги мақсадларда олиб бориладиган барча музокараларни англатади:

а) меҳнат шароитларини ва иш билан таъминланиш шартларини белгилаш;

  1. b) иш берувчилар билан меҳнаткашлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш;

с) иш берувчилар ёки уларнинг ташкилотлари билан меҳнаткашлар ташкилоти ёки ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш.

3-модда

  1. Агар миллий қонун ҳужжатлари ёки миллий амалиёт меҳнаткашлар вакиллари мавжудлигини Меҳнаткашлар вакиллари тўғрисидаги 1971 йилги Конвенциянинг 3-моддаси «b» кичик бандида белгилангани каби эътироф этса, у ҳолда миллий қонун ҳужжатлари ва амалиёт «жамоа музокаралари» атамаси мазкур вакиллар билан олиб бориладиган музокараларни қай даражада қамраб олишини, ушбу Конвенция мақсадлари учун, белгилаши мумкин.
  2. Мазкур модданинг 1-банди бажарилишидан келиб чиқиб «жамоа музокаралари» атамаси меҳнаткашлар вакиллари билан олиб бориладиган музокараларни ҳам қамраб оладиган бўлса, мазкур вакилларнинг мавжудлиги тегишли меҳнаткашлар ташкилотларининг мавқеига зарар етказмаслигини таъминлаш учун, зарур бўлганича, тегишли чора-тадбирлар кўрилади.

II БЎЛИМ. ҚЎЛЛАНИШ УСУЛЛАРИ

4-модда

Ушбу Конвенция қоидаларининг қўлланилиши, агар жамоа шартномалари, арбитраж қарорлари ёки миллий амалиётга мувофиқ бўлган бошқа усул орқали амалга оширилмаётган бўлса, миллий қонун ҳужжатлари томонидан таъминланади.

III БЎЛИМ. ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИГА

КЎМАКЛАШИШ

5-модда

  1. Жамоа музокараларини олиб боришга кўмаклашиш учун миллий шароитга мос бўлган чора-тадбирлар кўрилади.
  2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган чора-тадбирлар қуйидагиларни назарда тутади:

а) мазкур Конвенцияда кўзда тутилган фаолият тармоқларида жамоа музокараларини барча иш берувчилар ва барча меҳнаткашлар гуруҳи олиб бориш имкони бўлишини;

  1. b) жамоа музокаралари босқичма-босқич мазкур Конвенциянинг 2-моддаси «а», «b», «с» бандида кўзда тутилган барча масалаларни қамраб олишини;

с) иш берувчилар ва меҳнаткашлар ташкилотлари ўртасида келишилган тартиб-қоидалар ишлаб чиқишни рағбатлантиришни;

  1. d) жамоа музокаралари олиб боришга уларни тартибга соладиган қоидалар мавжуд эмаслиги ёки қоидалар талабларга тўғри келмаслиги ёки мос келмаслиги тўсқинлик қилмаслигини;

е) меҳнат низоларини ҳал этиш бўйича органлар ва тартиб-қоидалар жамоа музокаралари олиб боришга кўмаклашишини кўзлаган ҳолда таъсис этилган бўлишини.

6-модда

Ушбу Конвенциянинг қоидалари, жамоа музокаралари ўзаро муросага келиш ва/ёки арбитраж механизми ёки муассасасининг доираларида олиб борилишини ўз ичига олувчи, ёки жамоа музокаралар жараёнида томонлар ихтиёрий иштирок этадиган механизм ёки муассасани ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш муносабатлари тизимининг фаолиятига тўсқинлик қилмайди.

7-модда

Давлат ҳокимият органлари томонидан жамоа музокараларини ривожлантиришга кўмаклашишни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар дастлабки маслаҳатлашувларнинг ва имкон қадар давлат ҳокимият органлари билан меҳнаткашлар ва иш берувчилар ташкилотлари ўртасидаги битимларнинг мавзуси бўлади.

8-модда

Жамоа музокараларига кўмаклашиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар жамоа музокаралари эркинлигини чекламайдиган тартибда ишлаб чиқилади ёки қўлланилади.

IV БЎЛИМ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

9-модда

Мазкур Конвенция мавжуд бўлган ҳар қандай Конвенцияни ёки Тавсияни қайта кўриб чиқмайди.

10-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.

11-модда

  1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
  2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
  3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.

12-модда

  1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
  2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.

13-модда

  1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳакида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
  2. Бош директор, унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, у Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.

14-модда

Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.

15-модда

Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.

16-модда

  1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:

а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 12-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;

  1. b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
  2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.

17-модда

Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эга.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 174-бет.

Манба: www.kasaba.uzсайти.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

kasaba-logo-1

“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга ШАРҲ

“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 1992 йил 2 …