So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Prezident farmonlari / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони
mehnatuz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

АҲОЛИНИНГ ҲОЖАТМАНД ҚАТЛАМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Юклаб олиш:

*doc 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 73-модда)

Ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг ногиронлар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, таклифда:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари зиммасига — ногиронлар, шу жумладан ногирон болаларга, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имкониятлари чекланган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ҳамда инклюзив касб-ҳунар таълимини ривожлантириш вазифасини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига — муҳтож оилаларга ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш вазифасини юклаш назарда тутилган.

  1. Ногиронлар ва кексаларнинг «Мурувват» ва «Саховат» уй-интернатлари, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронларнинг ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторий ва пансионатлари, Тошкент ҳамда Фарғона шаҳарларидаги имкониятлари чекланган шахсларнинг республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, Тошкент шаҳридаги 2-сонли юридик коллеж белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркибидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги этиб қайта ташкил этилсин.
0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

to'plam

Меҳнат ҳуқуқига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами! Ҳаммасини юклаб олинг!

Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари! Сайтимиз сизга меҳнат қонунчилигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кенгайтирилган тўпламини ва рўйхатини тақдим …