So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Adabiyotlar / Foydali dasturlar / Китобча шаклда ҳужжатни чоп этувчи дастур
1

Китобча шаклда ҳужжатни чоп этувчи дастур

 Мазкур дастур орқали сиз ҳужжатларни китобча шаклда тўғри чоп этишингиз мумкин.

1Ушбу дастур фақатгина ҳужжатнинг қайси саҳифалари биринчи қайсилари иккинчи бўлиб чоп этилишини белгилаб беради.

Дастурнинг тегишли ойнасига сизнинг чоп этаётган ҳужжатингизни неча саҳифадан иборат эканлигини киритасиз. шунда дастур икки қатор ойнада чоп этиладиган саҳифалар рақамларини автоматик чиқариб беради.

2

Ушбу расмда 12 бетдан иборат матн берилган ва дастур битта бетда 2 саҳифа қидиб чиқарганда 3 дона қоғоз кетишини ва ҳеч қандай юўш вароқ бўлмаслигини, дастлаб 12,1,10,3,8,5 саҳифалар, кейин 6,7,4,9,2,11 саҳифалар чоп этилишини кўрсатиб берди. Яна  бир муҳим жиҳат — сиз киритаётган ҳужжатдаги саҳифалар сони 4 га қолдиқсиз бўлиниши керак. 12 сони 4 га қолдиқчиз бўлингани учун ҳеч бир муаммосиз ҳисоблаш амалга оширилди. Агар 4 рақамига қолдиқсиз бўлинмайдиган сон киритсак, дастур автоматик равишда тўртга қолдиқсиз бўлинадиган миқдорда саҳифа яратишни таклиф филади. Масаланн, чоп этаётган ҳужжатимиз 19 бетдан иборат:

3

Кўриниб турганидек, дастур 20 саҳифали ҳужжат учун саҳифаларни ҳисоблаб берди ва бўш саҳифалар сонини 1 қилиб, 1 та бўш саҳифа қўшишни тавсия қилган. Агар биз бундай қилмай, шу ҳолича ҳужжатни чоп этсак, нотўғри бўлиб чиқади. Шунинг учун кераклича бўш саҳифалар қўшиб, саҳифалар сонини 4 га қолдиқсиз бўлинадиган қилишимиз керак.

Сиз дастур ҳосил қилган икки қатор саҳифалар тартиб рақамларини кўчириб олиб, керакли дастур (Word,Adobereader)нинг чоп этиш ойнасига “Страници:” деган жойига киритишингиз ва “2 страница на листе” қилиб танлайсиз ва чоп этасиз.

4

Китобча шаклда ҳужжатни чоп этишда варақнинг орқа ва олди қисмига чоп этиш керак. Дастлаб дастурнинг биринчи қаторидаги саҳифа рақамларини кўчириб олиб, чоп этиш менюсидаги “Страници:” деган жойига киритишингиз ва “2 страница на листе” қилиб танлайсиз ва чоп этасиз. Сўнгра вароқларни айлантирмасдан шундайлигича олиб, принтерга қўйиб, дастурнинг иккинчи қаторидаги саҳифа рақамларини кўчириб олиб, чоп этиш менюсидаги “Страници:” деган жойига киритишингиз ва “2 страница на листе” қилиб танлайсиз ва чоп этасиз. Сўнг, чоп этилган варақларни ўртасидан букласангиз, китобча тайёр бўлади.

Ушбу дастурдан фойдаланиб, бундан ҳам кичик ҳажмда китобчалар чиқариш мумкин.

Дастурни  бу ердан юклаб олинг!

Юклаб олинг!

31
1

Muallif: G'ayrat Bozorov