So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Mehnat huquqi himoyachisi / Faoliyatga oid hujjatlar / Тўгарак йиғилиши
00

Тўгарак йиғилиши

Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи” кафедраси ҳузурида ташкил этилган
“Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгарагида бажарилган
ишлар тўғрисида

МАЖЛИСИ

Тошкент давлат юридик университети “Меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи” кафедраси ҳузурида ташкил этилган “Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгараги кафедранинг 2016 йил даги баённомаси қарори билан ташкил этилган. Мазкур тўгарак иш режаси кафедранинг 2016 йил 30 августдаги 2-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган.

02Тўгаракнинг 2016-2017 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси ўз ичига университетда таҳсил олаётган талабаларга Меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи соҳасини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини шарҳлаш, бириктирилган илмий раҳбарлар кўмагида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан илмий мақолалар ёзиш ва чоп этиш, кафедра фанлари юзасидан режа асосида илмий тадқиқот олиб бориш, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари ёзиш кўникмаларини шакллантириш, фан юзасидан турли мавзуларда танловлар ўтказиш ва уларда тўгарак аъзоларининг иштирокини таъминлаш, мамлакатимиз биринчи Президенти И.А.Каримовнинг асарларини илмий тўгарак аъзолари ўртасида ўрганиш каби масалаларни қамраб олган.

Шу билан бир қаторда кафедрада ўқитиладиган Меҳнат ҳуқуқи ва Ижтимоий таъминот ҳуқуқи фанларининг бугунги кундаги амалиёт билан боғлиқлиги юзасидан муаммоларни тахлил қилишга қаратилаган мавзулар шакллантирилди ва мазкур мавзулар юзасидан тўгарак аъзолари ўртасида вазифалар белгилаб олинди.

Тўгаракнинг биринчи йиғилиши 4 октябрь куни чақирилди ва мазкур йиғилишда кафедра мудири ва профессор-ўқитувчилари иштирок этиб аъзолар сони белгилаб олинди ва улар ҳақидаги маълумотлар ўрганиб чиқилди. Шу билан бир қаторда кафедра ҳузурида ташкил этилган Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси илмий тўгарагининг устави, тўгаракнинг 2016-2017 йилга мўлжалланган дастури, иш режаси ва у ҳақидаги маълумотлар, тўгарак аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари таништирилди. Ва белгиланган режа асосида истиқболда қилиниши режалаштирилаётган вазифалар белгилаб олинди.

“Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгарагининг иккинчи йиғилиш 25 октябрь куни ўтказилди. Мазкур мажлисда талабалар томонидан бажарилган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан белгилаб берилган вазифалар юзасидан Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари мавзуси юзасидан қисқача маърузалар тингланди. Мазкур мавзуга доир таклиф ва мулоҳазалар иштирокчилар ўртасида муҳокама қилинди. Кейинги мажлисга қадар “Юридик таълим олаётган талабаларнинг мутахассислиги бўйича меҳнат фаолиятини олиб боришининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида таҳлилий материал тайёрлаб келиши билан белгилаб олинди.

Бугунги кунда кафедранинг илмий тўгараги аъзолари сони 30 тани ташкил этади. Шулардан 4 нафари 4 курс (2 нафар рус), 11 нафари (1 нафар рус) 3 курс бакалавриат, 9 нафари (2 нафар рус) 1 курс, 6 нафари (1 нафар рус) 2 курс магистратура талабалари ҳисобланади.

04

Тўгарак аъзолари билан амалга оширилган ишлар:

  1. “О правовом регулировании труда молодёжи международный стандарты националное законадательство” номли мақола кафедра мудири Г.Саримсакова ва тўгарак аъзоси Ж.Номозов ҳаммуаллифлигида университетнинг “Жамият ва ҳуқуқ” журналига чоп этиш учун топширилди.
  2. “Вояга етмаганлар зарарли ахборотдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари” номли мақола кафедра ўқитувчиси М.Рахимов ва тўгарак аъзоси Т.Сафаров ҳаммуаллифлигида Илмий тадқиқотлар марказига тақдим этилди.
  3. Тўгарак аъзоларидан 3-курс талабалари Жўраева Мавлуда “Ёшлар” радиоканалида        2016 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ва унинг мазмун моҳияти ҳамда “Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгараги фаолияти тўғрисидаги чиқиши билан иштирок этди.
  4. “Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгарагининг фаолияти интернетда www.kadrovik.uz сайтида ёритиб борилмоқда.
  5. Тўгарак аъзоларидан 3-курс талабалари О.Ҳамрақулов “Ёшлар” радиоканалида “Сайлов демократия кузгуси мавзуси”да ва“Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси” илмий тўгараги фаолияти тўғрисидаги чиқиши билан иштирок этди.

Истиқболдаги режалар:

  1. Университет ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан тузилиши кутилаётган меморандумга асосан университет талабаларининг бакалавриат талабалари учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари, магистрантлар учун икки баравари миқдорда стипендиялар билан тақдирланиши ва тўгарак фаолиятини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, кейинчалик битирувчиларни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида меҳнат фаолиятини олиб бориши билан боғлиқ натижалар кутилмоқда.
  2. Тўгарак аъзоларинг соҳага доир билим ва кўникмаларини янада ошириш учун амалиёт жойларига ҳамкорлик асосида ташрифлар уюштириш, малакали амалиёт ходимларини тўгарак йиғилишларига таклиф этиш режалаштирилган.

 

1
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

03

Олимпиада натижалари

2016-yilning 24-deabr kuni Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat va ijtimoiy ta’minot huquqi kafedrasi tomonidan “Mehnat huquqi” modulidan …