So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Adabiyotlar / Referatlar / Ишга қабул қилишда дастлабки синов

Ишга қабул қилишда дастлабки синов

Кириш

Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганидан кейин эркин иқтисодий муносабатлар маконини яратишни ўз олдига мақсад қилиб олди ҳамда барча соҳаларда бозор иқтисодиёти талабларини акс эттирган ислоҳотларни амалга оширишга киришди. Бунинг учун мустаҳкам ҳуқуқий асос сифатида 1992 йилда ўз Конституциясини қабул қилди. Бугунги кунда барча ижтимоий муносабатларни тартибга солиб келаётган олий юридик кучга эга бўлган мазкур Асосий қонун ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳамда қонунда назарда тутилган ҳолларда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқларини кафолатлаб қўйган.

Конституциямизда ўз ифодасини топган фуқароларнинг мазкур ҳуқуқларини амалга ошириш юзасидан мамлакатимизда кўплаб махсус қонунлар, қонуности норматив ҳужжатлари қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси[1], “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида[2]”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида[3]”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида[4]”ги қонунлар фуқароларимизнинг меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқларни рўёбга чиқарилишида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ҳар бир ходимнинг адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлаш, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатишдан ҳимоялаш каби муҳим вазифаларни бажаради. Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи ҳар қандай ҳолатлар ва уларни содир бўлишига сабаб бўлган корхона, ташкилот, муассасалар ва уларнинг раҳбарлари меҳнат қонунчилигига мувофиқ моддий жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳамда адолатли меҳнат шароитларида ишлашга оид конституциявий нормаларни амалга ошириш юзасидан бир қанча қоидаларни ўзига бириктирган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ходимларнинг ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш, муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш, қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқларини белгилаб қўйган.

Ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда меҳнат шартномасини дастлабки синов шартини қўллаш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Хусусан, ходимлар дастлабки синов шартини қўллаш орқали иш берувчи томонидан яратилган меҳнат шароитлари қанчалик белгиланган талабларга мос ёки мос эмаслиги ва шу билан боғлиқ ҳолда шартномани бекор қилиш бўйича бир қарорга келиш имкониятини беради.

Меҳнат шартномаси мазмунини ташкил қилувчи қўшимча шартлардан бири сифатида дастлабки синов шарти

  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 72-моддасида кўрсатилишича, меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасидаги муайян мутахассислик, малака ёки лавозимга оид ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Меҳнат шартномаси ўз мазмуни ва моҳияти жиҳатидан кўп қиррали бўлиб, биринчидан, меҳнат шартномаси фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга ошириш шаклидир; иккинчидан, меҳнат шартномаси меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқарувчи ва вақт давомида амал қилишини таъминловчи асосдир; учинчидан, меҳнат шартномаси меҳнат ҳуқуқининг институти сифатида намоён бўлиб, у фуқароларни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ҳамда ишдан бўшатишга оид нормалар мажмуидан иборатдир[5].

  Меҳнат шартномаси, энг аввало фуқаролар томонидан ўзларининг Конституцияда белгиланган меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширишнинг асосий шаклидир.

  Меҳнат шартномаси, биринчидан, ходим ҳамда иш берувчининг эрки ва мақсадини ифода этувчи келишувидир;

  иккинчидан, келишувга мувофиқ, ходим қандайдир бир ишни бир мартда бажариш мажбуриятини эмас, балки муайян мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича бирор ишни, бошқача қилиб айтганда, муайян меҳнат функциясини бажариш мажбуриятини олади;

  учинчидан, келишувга мувофиқ, ходим маълум меҳнат функциясини шу корхона, муассаса, ташкилотда бажариш мажбуриятини олади.

  тўртинчидан, меҳнат шартномаси узлуксиз давом этувчи ҳуқуқий муносабатдир, жумладан, шартнома муайян муддатга тузилган ҳолларда ҳам;

  бешинчидан, меҳнат шартномасига мувофиқ, иш берувчи ходимга меҳнат қонунларида, жамоа шартномасида, меҳнат шартномасида назарда тутилган иш ҳақини тўлаш туриш ва меҳнат шароитини таъминлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Меҳнат шартномасининг бу белгилари уни фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларидан, жумладан, пудрат, топшириқ, муаллифлик ва бошқа шартномалардан фарқ қилиш имкониятини беради.

  Меҳнат шартномасига мувофиқ, ходим меҳнат тартиби қоидаларига бўйсунган ҳолда муайян ихтисос, малака, лавозим бўйича ишни бажариш мажбуриятини олади. Меҳнат интизомига бўйсуниш меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларигагина хосдир;

  иккинчидан, меҳнат шартномасига мувофиқ, ходим белгиланган меҳнат шартномасини бажариш, яъни белгиланган иш вақти давомида ишлаш, белгиланган ишлаб чиқариш нормасини бажариш мажбуриятини олади. Корхонада ўрнатилган ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсунган ҳолда муайян ихтисос, малака, лавозимга оид ишни бажариш шу корхонанинг ходими сифатида ишлашни, яъни меҳнат шартномаси асосида ишлашни билдиради;

  учинчидан, ходимнинг меҳнат шартномаси юзасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари қатъий ва жиддий характерга эга бўлиб, уни бажаришни бошқа шахсга топшириш мумкин эмас.

  Меҳнат шартномаси (контракт)нинг тарафлари Меҳнат кодексинин 72-моддасида кўрсатилган.

Қуйидагилар меҳнат шартномаси (контракт)нинг тарафлари бўлиб ҳисобланади:

  ходим — 16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (бошқа ҳолларда ота-онасидан бирининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг ёзма розилиги билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда 15 ёшдан, эслатиб ўтиш жоизки, умумтаълим мактаблари, хунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларининг 14 ёшга тўлган ўқувчилари ҳам ўқишдан бўш вақтларида ишлаш учун ишга қабул қилинишлари мумкин);

  иш берувчи — корхона, шу жумладан уларнинг раҳбарлари тимсолида, корхонанинг алоҳида таркибий бўлинмалари, мулкдорнинг ўзи айни вақтда бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар; қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда 18 ёшга тўлган айрим шахслар.

  Умумий қонунга биноан, 16 ёшга тўлган шахслар ишга қабул қилинадилар. Демак, фуқароларда меҳнатга оид ҳуқуқий лаёқат улар 16 ёшга тўлгандан бошлаб вужудга келади. Фуқароларда муомала лаёқати ва ҳуқуқий лаёқат вужудга келиши хусусида ҳам меҳнат ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқидан фарқ қилади. Фуқаролик ҳуқуқида ҳуқуқий лаёқат билан муомала лаёқатининг пайдо бўлиш пайтлари ўртасида вақт нуқтаи назаридан маълум тафовут бўлса, меҳнат ҳуқуқида бу икки категория бир-бири билан узвий боғлиқ ва бир пайтда вужудга келади. Бунинг сабаби, ҳар қандай жонли меҳнат ҳар бир индивидуиднинг шахсий ўз эркига боғлиқ фаолиятдир. Шунинг учун ҳам меҳнат мажбуриятлари вакиллар орқали амалга оширилиши мумкин эмас. Фуқаролик ҳуқуқида эса бунга йўл қўйилади. Масалан, топшириқ шартномаси. Бу шартномага биноан вакиллар топшириқ берувчи номидан ва унинг хисобига ҳаракат қилиш бурчини олганлиги сабабли ўзига берилган ваколат доирасида қилган барча ижобий, қонуний ҳаракатлари топшириқ берувчи учун бевосита ҳуқуқ ва бурчларни вужудга келтиради.

  қонунга биноан, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар меҳнат шартномасининг иккинчи тарафи бўлиб ҳисобланадилар.

  Баъзан амалда формал нуқтаи назардан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган, лекин мустақил равишда ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган, ўзи учун ажратилган иш ҳақи фонди, банкда алоҳида хисобот счёти бўлган ва мустақил балансда турувчи корхоналар ҳам меҳнат шартномасининг тарафи сифатида намоён бўладилар. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, корхоналар билан бир қаторда ходимларга ҳақ тўлаш шарти билан шартнома тузган жамоат ва кооператив ташкилотлар ҳам меҳнат шартномасининг тарафи бўладилар.

  Фуқаролар фақат ўз эҳиёжи учун бошқа шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш мумкин. Масалан, уй хизматчиси, энага, шофёр, машинисткалар билан меҳнат шартноаси тузиши мумкин. қонунчиликда ўриндошлик бўйича ишлаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузилишига йўл қўйилади.

  Тарафларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятлари йиғиндиси меҳнат шартномаси мазмунини ташкил қилади.

Меҳнат шартномаси:

1) асосий шартлар, яъни буларсиз меҳнат шартномасини тузилган деб ҳисоблаш мумкин эмас;

2) қўшимча (ихтиёрий) шартлар, яъни булар ҳақида келишиш мажбурий эмас.

  Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан асосий (зарур) шартлар белгиланади.

  Қуйидагилар меҳнат шартномаси (контракт)нинг зарур шартлари ҳисобланади:

  иш жойи-ходим ишга қабул қилинаётган корхона, муассаса, ташкилот (унинг таркибий бўлинмаси)нинг номи;

  ходимнинг меҳнат функцияси мазмуни лавозим йўриқномалари, малака маълумотномалари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган муайян мутахассислик, малака ёхуд лавозимга оид иш (Раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг ҳамда бошқаларнинг Ягона тариф-малака маълумотномаси, Малака маълумотномаларига мувофиқ);

  ишнинг бошланиш куни-қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, агар ишнинг бошланиш санаси қайд этилмаган бўлса, ходим шартнома имзоланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кечикмай ишга тушиши керак.

  Меҳнат ҳақи миқдори ва бошқа шартлар. Меҳнат ҳақи миқдори қонун ҳужатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши ва энг кўп миқдори чегараланиши мумкин эмас;

  қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим меҳнат шартнома (контракт)ларини тузишда зарур шартлар рўйхати кенгайтирилиши мумкин. Масалан, муддатли меҳнат шартномаси (контракт) тузишда ишнинг бошланиш санасигина эмас, балки унинг тамом бўлиш санаси ҳам қайд этилади. Ходимни муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб ишга қабул қилишда ходим амалга ошириши учун қабул қилинаётган аниқ иш кўрсатилади. Ўриндошлар билан меҳнат шартномаси (контракт) тузишда қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган энг кўп муддат доирасида кундалик ишнинг аниқ муддати белгиланади. Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

  Юқорида айтилганидек, тарафларнинг келишувга кўра, меҳнат шартномаси (контракт)да қўшимча шартлар назарда тутилиши мумкин. Улар тарафларнинг мажбуриятларини аниқлаши, уларни тўлдириши, ходимга қўшимча имтиёз ва афзалликлар берилишини назарда тутиши мумкин.

  Қўшимча шартларга қуйидагилар киритилиши мумкин:

  ходимга меҳнат шароитлари белгиланган ҳолда ЯТММ ва ММда назарда тутилган қўшимча меҳнат мажбуриятларини юклаш;

  бир неча касбда ишлаш тартиби ва шартлари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси (контракт)нинг мустақил шарти сифатида бир неча касб (лавозим)да ишлаш;

  агар ходим синов муддати билан ишга қабул қилинаётган бўлса, синовнинг аниқ муддати (қачондан қачонгача);

  ходим юқори малакаси учун, агар бу амалдаги қонун ҳужжатларида, жамоа шартномасида (барча даражадаги жамоа келишув) ёки корхона, ташкилот, муассасада амал қилувчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда мураккаброқ ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш (тариф ставкалари, мансаб маошлари, қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа хилдаги тақдирлашлар)нинг юқорироқ миқдорини якка тартибда белгилаш;

  ходим учун белгиланган иш вақти режиси (тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш хафтаси, қисқартирилган иш вақти, соатбай иш, иш кунининг бошланиши ва тамом бўлши ва бошқалар);

  қўшимча ҳақ тўланадиган ва ҳақ тўланмайдиган) дам олиш кунлари, таътиллар бериш;

  ижтимоий-маиший тусдаги шартлар (болалар боғчасида ўрин, санаторий-курортда даволанишга йўлланма билан таъминланиши, транспорт хизмати, марказлаштирилган тартибда озиқ-овқат мухсулотлари билан таъминлаш, уй-жой бериш ва бошқалар);

  муддатли меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш.

  қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом ва бошқа локал тарздаги норматив ҳужжатларга нисбатан ходимнинг аҳволини ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

  Жумладан, меҳнат шартномаси тузишда қуйидаги шартлар белгиланиши мумкин эмас:

  меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари, қонун йўл қўядиган ҳоллар бундан мустасно;

  қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган интизомий жазолар белгилаш;

  синов муддатини Меҳнат кодекси билан белгиланган энг юқори муддатдан ортиқча белгилаш;

  ўриндошлик асосида ишлашга қўшимча чеклашлар жорий қилиш;

  қонунда назарда тутилганидан ортиқча иш вақти муддати белгилаш;

  ходимлар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда моддий жавобгарлик жорий этиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 майдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контрат) тузиш юзасидан тавсиялар». қорорлар тўплами, 1997 йил, 3-сон, 11-модда). Тижорат сирларини ошкор қилмаслик ҳамшулар жумласидандир.

  Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлар даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

  Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади.

  Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Намунавий меҳнат шартномасини хисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Мазкур ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар тасдиқланган.

  Мазкур Тавсиялар ва Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, яъни иш берувчиларга ва ходимларга меҳнат шартномалари (контракт) тузишда амалий ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

  Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.

  Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади.

  Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, унинг тасдиқланган муддати кўрсатилади. Бундай тасдиқлаш имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини кўрсатади.

  Меҳнат шартномаси (контракт) санаси кўрсатилган ҳолда имзолар билан тасдиқланади. Корхона, муассаса, ташкилот ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахснинг имзосини гербли мухр билан тасдиқлайди (гербли мухр бўлмаган тақдирда имзонинг ҳақиқийлиги ва ваколатлилигини тасдиқловчи бошқа мухр билан тасдиқланади).

  Мазкур тавсияларда кўрсатилганидек, ходимнинг талабига кўра, меҳнат шартномаси (контракт) у биладиган тилда тухилади ва давлат тилида тузилган шартнома (контракт) билан бил хил кучга эга бўлади.

  Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос бўлиб ҳисобланади.

  Буйруқ тузилган меҳнат шартномаси (контракт) мазмунига зид бўлмаслиги керак.

  Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи 3 кун муддат ичида рад этишнинг сабабини асослаб ёзма жавоб бериши шарт. Бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Ишга кирувчининг бундай асослантирилган жавобни бериш ҳақидаги талабни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.

  Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни иш берувчига тақдим этиши лозим:

  паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, 16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилган тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойдан маълумотномани;

  ҳарбий хизматга мажбурлар ёки ҳарбий хизматга чақирилувчилар тегишли ҳарбий билети ёхуд ҳарбий хисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

  қонун ҳужжатларига мувофиқ, махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ва ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни.

  Масалан, Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” 1996 йил 26 августдаги қонунга мувофиқ, тиббиёт ҳамда фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун олий ва ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлик тўғрисида диплом талаб қилинади.1

  Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш таъқиқланади.

  Меҳнат кодексининг 81-моддасига биноан, иш берувчи корхонада беш кунлан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

  Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 29 январда 402-рақам билан рўйхатга олинган Меҳнат дафтарчасини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома мавжуддир.

  Меҳнат дафтарчалари ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, мулкичилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда беш кундан ортиқ ишлаган, шу жумладан, муайян муддатга ёлланганларга, шунингдек давлат ижтимоий суғурта қилиниши кўзланган тақдирда, штатлар жадвалидан ташқари ходимларга ҳам юритилади.

  Иш берувчилар ҳар бир ходим учун меҳнат дафтарчалари очишлари, зарурат бўлганда иш даврини иш стажига киритиш учун ходимларни иш даври тўғрисида маълумотномалар беришлари шарт.

  Меҳнат дафтарчалари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида, қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ ёки Ўзбекистон Республикаси давлат тилларида иш берувчи томонидан ходимнинг иштирокида тўлдирилади.

  Меҳнат дафтарчасига қуйидаги маълумотлар киритилади.

  Ходим тўғрисида: фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, маълумоти, касби, мутахассислиги ва лавозими.

  Иш тўғрисида: ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш (жамоа шартномасида кўрсатилган ҳолларда ишлаб чиқариш зарурияти билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш бундан мустасно), меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида.

  Шунингдек, ходимнинг илтимосига кўра, меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаганлик ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлари ҳақидаги ёзувлар ҳам киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари), меҳнат дафтарчасида ёзилмайди.

  Меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиниши, бошқа доимий ишга ўтказилиши каби барча турдаги ёзувлар иш берувчи томонидан буйруқ берилгандан сўнг киритилади ва бу ёзув буйруқнинг мазмунига мос бўлиши шарт.

  Белгиланган тартибда Ягона тариф-малака маълумотномасида ва хизмат мансабларининг ягона рўйхати, ёхуд лавозимлар жадвалида рўй берган ўзгаришлар ёки қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар ходимлар эътиборларига етказилиб, сўнг уларнинг меҳнат дафтарчаларига иш берувчининг буйруғи асосида тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади.

  Бордию, ходимга ишлаб турган даврида янги малака даражаси берилган бўлса, унда бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли ёзув киритилиши шарт. Ходим иккинчи ва ундан кейинги касбларни ўрганган тақдирда, бу тўғрида меҳнат дафтарчасига ушбу касбларнинг малака даражалари кўрсатилиб қайд қилинади.

  Ходим янги ўрганган касби бўйича иш бажарган тақдирда, меҳнат дафтарчасига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади.

  Меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномаси бекор бўлганлиги тўғрисидаги ёзув амалдаги қонун талабларига мос бўлиши, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) тўғрисида ёзув киритилмаслиги шарт.

  Ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг мазкур ташкилотда ишлаган даврида меҳнат дафтарчасига иши тўғрисида маълумот (ёзувлар) корхона раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва корхона ёки ходимлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.

  Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақида буйруқнинг нусхаси берилиши шарт. Иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

  Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

  Корхона раҳбарини, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтерни ишга қабул қилиш корхона мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви, бошқа органлар орқали амалга оширади.

  Корхона раҳбари мулкдор унга берган ваколатлар доирасида ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади.

  Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилиши керак.

  Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

  Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъий назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

  Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи керак.

  Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим.

  Ходим ўзига юклатилган меҳнат вазифалари билан таништирилиши шарт (Меҳнат кодексининг 178-моддаси).

Меҳнат шартномаси тарафларининг дастлабки синовни белгилаш тартиби ҳамда дастлабки синов билан ишга қабул қилинган ходимнинг ҳуқуқий ҳолати

Меҳнат шартномаси дастлабки синов белгилаш шарти билан тузилиши мумкин. Бундан кўзланган мақсад ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш ҳамда ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келишини аниқлашдан иборатдир.

  Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

  Айрим тоифа ходимлар, жумладан, хомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди.

  Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.

  Вақтинча меҳнатга қобилиятсиз даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди.

  Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат қонунчилиги ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ тадбиқ этилади. Бу давр меҳнат стажига киритилади. Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлатириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Тарафлар келишган тақдирда огоҳлантириш муддати қисқартирилиши мумкин.

  Огоҳлантириш муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади, меҳнат шартномаси бундан кейин фақат умумий асосларда бекор қилиниши мумкин.

Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлар даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

  Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади.

  Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Намунавий меҳнат шартномасини хисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Мазкур ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар тасдиқланган.

  Мазкур Тавсиялар ва Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, яъни иш берувчиларга ва ходимларга меҳнат шартномалари (контракт) тузишда амалий ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

  Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.

  Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади.

  Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, унинг тасдиқланган муддати кўрсатилади. Бундай тасдиқлаш имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини кўрсатади.

  Меҳнат шартномаси (контракт) санаси кўрсатилган ҳолда имзолар билан тасдиқланади. Корхона, муассаса, ташкилот ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахснинг имзосини гербли мухр билан тасдиқлайди (гербли мухр бўлмаган тақдирда имзонинг ҳақиқийлиги ва ваколатлилигини тасдиқловчи бошқа мухр билан тасдиқланади).

  Мазкур тавсияларда кўрсатилганидек, ходимнинг талабига кўра, меҳнат шартномаси (контракт) у биладиган тилда тухилади ва давлат тилида тузилган шартнома (контракт) билан бил хил кучга эга бўлади.

  Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос бўлиб ҳисобланади.

  Буйруқ тузилган меҳнат шартномаси (контракт) мазмунига зид бўлмаслиги керак.

  Меҳнат шартномасининг муддатлари Меҳнат кодексининг 75-моддасида кўрсатилган. Бунга кўра: меҳнат шартномалари; номуайян муддатга; беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга; муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилади.

  Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолда меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

  Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.

  Муҳими шундаки, Меҳнат кодексининг 76-моддасида муддатли меҳнат шартномаси тузишга йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳолатлар алоҳида таъкидлаб ўтилган.

  Муддатли меҳнат шартномалари бажарилажак ишнинг хусусиятлари, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини хисобга олиб, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда, корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхона бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан, шунингдек, қонунда назарда тутилган ҳолларда тузилади.

  қонунга биноан, ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади. 15 ёшга тўлган шахслар ота-онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёзма равишдаги розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин.

  Ёшларни меҳнатга тайёрлаш мақсадида умумтаълим мактаблари, хунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқувчиларини 14 ёшга тўлганларидан кейин ота-онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг розилиги билан болаларнинг соғлиғига ва камол топишига зиён етказмайдиган ва таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишларни ўқишдан бўш вақтларида бажариш учун ишга қубул қилишга йўл қўйилади.

  18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

  Кодекснинг 78-моддасига биноан, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб қуйидагилар ҳисобланади:

  ушбу Кодекснинг 6-моддаси талабларини бузиш;

  иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

  иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган квота хисобидан ишга юборилган ногиронлар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларни, хомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган болалари бўлган аёлларни тегишинча уларнинг хомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;

  қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

  Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи 3 кун муддат ичида рад этишнинг сабабини асослаб ёзма жавоб бериши шарт. Бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Ишга кирувчининг бундай асослантирилган жавобни бериш ҳақидаги талабни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.

  Кодекснинг 79-моддасига мувофиқ, қариндош-уруғларнинг бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари чекланган.

  Бу қоиданинг мазмуни шундан иборатки, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари таъқиқланади.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан давлат (акциядорлик) корхоналарининг бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхат тасдиқланган.1

  Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни иш берувчига тақдим этиши лозим:

  паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, 16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилган тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойдан маълумотномани;

  ҳарбий хизматга мажбурлар ёки ҳарбий хизматга чақирилувчилар тегишли ҳарбий билети ёхуд ҳарбий хисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

  қонун ҳужжатларига мувофиқ, махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ва ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни.

  Масалан, Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” 1996 йил 26 августдаги қонунга мувофиқ, тиббиёт ҳамда фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун олий ва ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлик тўғрисида диплом талаб қилинади.1

  Ҳудди шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида” 1997 йил 28 апрелдаги қонунига мувофиқ, нотариус лавозимида ишлаш учун олий юридик маълумот зарурдир.2

  қонунчиликда айрим лавозимларда ишлаш учун булардан ташқари соха бўйича муайян меҳнат стажи ҳамда шу соҳада ишлаш ҳуқуқини берувчи лицензия талаб қилинади.

  Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда тасдиқланган Хаво кодексининг 49-моддасига кўра, хаво кемалари парваозини амалга ошириш ва бу парваозларни таъминлаш билан бевосита алоқадор авиация ходимлари тегишли фаолиятни амалга ошириш гувоҳномасига эга бўлишлари лозим.1

  Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш таъқиқланади.

  Меҳнат кодексининг 81-моддасига биноан, иш берувчи корхонада беш кунлан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

  Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 29 январда 402-рақам билан рўйхатга олинган Меҳнат дафтарчасини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома мавжуддир.

  Меҳнат дафтарчалари ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, мулкичилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда беш кундан ортиқ ишлаган, шу жумладан, муайян муддатга ёлланганларга, шунингдек давлат ижтимоий суғурта қилиниши кўзланган тақдирда, штатлар жадвалидан ташқари ходимларга ҳам юритилади.

  Иш берувчилар ҳар бир ходим учун меҳнат дафтарчалари очишлари, зарурат бўлганда иш даврини иш стажига киритиш учун ходимларни иш даври тўғрисида маълумотномалар беришлари шарт.

  Меҳнат дафтарчалари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида, қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ ёки Ўзбекистон Республикаси давлат тилларида иш берувчи томонидан ходимнинг иштирокида тўлдирилади.

  Меҳнат дафтарчасига қуйидаги маълумотлар киритилади.

  Ходим тўғрисида: фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, маълумоти, касби, мутахассислиги ва лавозими.

  Иш тўғрисида: ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш (жамоа шартномасида кўрсатилган ҳолларда ишлаб чиқариш зарурияти билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш бундан мустасно), меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида.

  Шунингдек, ходимнинг илтимосига кўра, меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаганлик ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлари ҳақидаги ёзувлар ҳам киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари), меҳнат дафтарчасида ёзилмайди.

  Меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиниши, бошқа доимий ишга ўтказилиши каби барча турдаги ёзувлар иш берувчи томонидан буйруқ берилгандан сўнг киритилади ва бу ёзув буйруқнинг мазмунига мос бўлиши шарт.

  Белгиланган тартибда Ягона тариф-малака маълумотномасида ва хизмат мансабларининг ягона рўйхати, ёхуд лавозимлар жадвалида рўй берган ўзгаришлар ёки қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар ходимлар эътиборларига етказилиб, сўнг уларнинг меҳнат дафтарчаларига иш берувчининг буйруғи асосида тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади.

  Бордию, ходимга ишлаб турган даврида янги малака даражаси берилган бўлса, унда бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли ёзув киритилиши шарт. Ходим иккинчи ва ундан кейинги касбларни ўрганган тақдирда, бу тўғрида меҳнат дафтарчасига ушбу касбларнинг малака даражалари кўрсатилиб қайд қилинади.

  Ходим янги ўрганган касби бўйича иш бажарган тақдирда, меҳнат дафтарчасига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади.

  Меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномаси бекор бўлганлиги тўғрисидаги ёзув амалдаги қонун талабларига мос бўлиши, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) тўғрисида ёзув киритилмаслиги шарт.

  Ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг мазкур ташкилотда ишлаган даврида меҳнат дафтарчасига иши тўғрисида маълумот (ёзувлар) корхона раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва корхона ёки ходимлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.

  Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақида буйруқнинг нусхаси берилиши шарт. Иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.

  Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

  Корхона раҳбарини, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтерни ишга қабул қилиш корхона мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви, бошқа органлар орқали амалга оширади.

  Корхона раҳбари мулкдор унга берган ваколатлар доирасида ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади.

  Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилиши керак.

  Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

  Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъий назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

  қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи керак.

  Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим.

  Ходим ўзига юклатилган меҳнат вазифалари билан таништирилиши шарт (Меҳнат кодексининг 178-моддаси).

Дастлабки синов шарти қониқарсиз бўлганда меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қонунларни қўллаш ҳақида”ги қарорида дастлабки синов шарти қониқарсиз бўлганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида тушунтириш берилган. Унда айтилишича, судларнинг эътибори дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлар бир-бирини ёзма равишда уч кун олдин огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлилигига қаратилиши          уқтирилган(МК 87-моддаси 1-қисми). Уч кунлик огоҳлантириш муддатини қисқартиришликка фақат тарафлар келишувига кўра йўл қўйилади.

Меҳнат шартномасини дастлабки синов муддати давомида ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

— меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор килиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим. Бунда ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келган сабаблар аҳамиятга эга эмас.

— қонунда ёки тарафлар келишувига асосан белгиланган огоҳлантириш муддатида ходим ўз аризасини қайтариб олишга ҳақли;

— меҳнат шартномасини иш берувчи томонидан қонунда ёки тарафлар келишган огоҳлантириш муддати тугамасдан ходимнинг розилигисиз бекор қилиши, ходимнинг талаби бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилинишини ғайриқонуний деб топишга асос бўлади;

— агар қонунда ёки тарафлар келишуви бўйича белгиланган огоҳлантириш муддати тугаган бўлсада, меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, ходимнинг меҳнат муносабатларини ўз ташаббусига кўра бекор қилиш хақидаги аризаси ўз кучини йўқотади, шу ариза асосида меҳнат шартномасининг бекор қилинишига йўл қўйилмайди;

— меҳнат шартномаси синов муддати давомида ходим ташаббусига кўра бекор қилинаётганда қонунда кўрсатилган ёки тарафлар келишувига кўра белгиланган огохлантириш муддати тугагач, ходим ишга чиқмаслик хуқуқига эга. Бунда иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни кечиктиришга йўл қўйилмайди;

— синов шартлари ишга қабул қилишда муддатли меҳнат шартномасига киритилган тақдирда (6 ойдан ортиқ муддатга) ва бу шартнома муддатидан илгари бекор қилинганда тарафларнинг ўзаро неустойка тўлаш мажбуриятини кўзда тутган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан синов муддати давомида меҳнат шартномаси бекор қилинганида иш берувчининг ходим томонидан неустойка тўланиши ҳақидаги талаблари қаноатлантирилмайди, чунки МКнинг 104-моддасида неустойкани тўлашга йўл қўйиладиган асослар рўйхати тўлиқ кўрсатилган.

Синовдан ўта олмаганлиги сабабли ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилинишининг қонунийлигига оид даъволарни кўришда судлар қуйидаги ҳолатларни эътиборга олиши керак:

— иш берувчи бундай асослар билан фақат синовнинг натижалари кониқарсиз бўлганда, меҳнат шартномасини бекор қилишга хақли, ходимнинг меҳнат шартномасида белгиланган ишни бажара олмаслиги аниқ фактлар асосида тасдиқланган бўлиши лозим;

— агар синов муддати давомида ходимнинг топширилган ишни бажара олмаслигини тасдиқловчи фактлар бўлмаса, лекин иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишга бошқа асослар (ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгариши, корхонанинг тутатилиши, ходим томонидан узлуксиз ёки бир марта меҳнат вазифаларининг қўпол равишда бузилиши ва бу мавжуд бўлса, меҳнат муносабатларини бекор қилиш бўйича белгиланган тартиб ва шартларга риоя этилган ҳолда тегишли асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолда ходим билан меҳнат шартномаси синовдан ўтмаганлик асосида бекор қилишга йўл қўйилмайди;

— ходим билан меҳнат шартномасини, уни олдиндан ёзма огоҳлантирмасдан ёки қонунда ёхуд тарафлар келишувига кўра белгиланган огохлантириш муддати ўтмасдан олдин ходимнинг рухсатисиз бекор қилинишида суд иш берувчи томонидан ушбу асос бўйича мехнат муносабатларини бекор қилишнинг қонунийлигига оид барча қолган шартларга риоя қилинганини аниқласа, меҳнат шартномасини бекор қилишни тегишли муддатга кўчириш ва ушбу вақт учун ходимга ҳақ тўлаш масаласини ҳал қилади. Бундай асослар билан меҳнат шартномаси тугатилган санани кўчиришга фақат меҳнат шартномасида белгиланган синов муддати чегарасида йўл қўиилади;

— агар меҳнат шартномасида назарда тутилган дастлабки синов муддати тугаган бўлса ёки унинг тугаганига уч кундан кам кун қолган бўлса ва ходим уч кунлик огохлантириш муддатини қисқартиришга ўз розилигини бермаётган бўлса, иш берувчининг ташаббусига кўра, меҳнат шартномасини тугатишга МК 100-моддаси 2-қисмида кўрсатилган асослар бўлгандагина йўл қўйилади.

Хулоса

Эркин иқтисодий муносабатлар жорий этилаётган шароитда меҳнат муносабатлари соҳасида ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлаш долзарб аҳамият касб этади. Айниқса меҳнатга оид муносабатларни шартномавий тартибга солишнинг роли ошган ҳозирги бир пайтда нафақат қонунлар билан, балки локал норматив ҳужжатлар(жамоа шартномалари, жамоа келишувлари, мукофотлаш тўғрисидаги қоидалар) ва меҳнат шартномасида ходимларнинг қўшимча меҳнат ҳуқуқлари белгилаб қўйилмоқда. Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда уларга тақдим этилган ҳуқуқларга риоя этиш иш берувчилар, шунингдек бошқа барча назорат қилувчи органлар учун мажбурий ҳисобланади.

Ходимлар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилган ёки манфаатларига зарар етказилган деган хулосага келсалар ўзининг бузилган ҳуқуқларини иш берувчидан тиклаб беришларини сўрашлари ҳамда етказилган зарарни қоплашни талаб қилишлари мумкин. Ходимларнинг ҳуқуқларини корхона доирасида ҳимоя қилишда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек меҳнат жамоалари катта рол ўйнайди ва улар бу соҳада аниқ ваколатларга эга.

Ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда меҳнат шартномасини дастлабки синов шартини қўллаш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Хусусан, ходимлар дастлабки синов шартини қўллаш орқали иш берувчи томонидан яратилган меҳнат шароитлари қанчалик белгиланган талабларга мос ёки мос эмаслиги ва шу билан боғлиқ ҳолда шартномани бекор қилиш бўйича бир қарорга келиш имкониятини беради.

Ходимлар ўзининг бузилган ҳуқуқларини турли давлат органларига мурожаат қилиш орқали тиклаш имкониятига эгалар. Жумладан, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ходим ишга тиклаш тўғрисидаги ариза билан корхонанинг юқори турувчи органига, суд идораларига мурожаат қилишлар мумкинлиги қонун билан кафолатланган.

Айниқса ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд органлари орқали ҳимоя қилиш муҳим ўрин тутади. Чунки ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш энг самарали усуллардан бири эканлиги жаҳон тажрибасида кўп йиллар давомида ўз исботини топиб келмоқда.

Ҳуқуқий демократик давлатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг тўла таъминланиши, қонунларнинг устиворлиги ва барчанинг қонун олдида тенглиги кафолатланади. Ўзбекистон ҳам мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ демократик, ҳуқуқий давлатни қуришни ўз олдига олий мақсад қилиб қўйди. Демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш борасида Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш устивор вазифа бўлиб қолаверади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Каримов И.А. Конституция — юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий асоси. Т., Ўзбекистон, 2003 йил
  2. Каримов И.А. Эл-юрт ташвиши билан яшаш ва ишлаш асосий мезон. Т., Ўзбекистон, 2004 й.
  3. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз — жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т., Ўзбекистон, 2005.
  4. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – энг олий қадрият. Т., Ўзбекистон, 2005.
  5. Каримов И.А. Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш – устувор вазифамиздир. Халқ сўзи, 2006 йил 8 декабрь сони.
  6. Каримов И.А. Янгиланиш ва барқарор тарққиёт йўлидан янада изчил ҳаракат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий вазифамиздир. Халқ сўзи, 2007 йил 13 февраль сони.
  7. Иноятов А.А. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳуқуқи. Дарслик.- Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси нашриёт уйи, 2002.- 383 б.
  8. 9. Турсунов Й. Меҳнат ҳуқуқи. Дарслик.- Т.: Молия, 2002.- 279 б.
  9. 10. Турсунов Й. Трудовое право Республики Узбекистан. Учебник. -Т.: ТДЮИ, 2005.- 251с.
  10. 11. Турсунов Й. Меҳнат ҳуқуқи. Ўқув қўлланма.- Т.: Молия, 1999.- 187 б.
  11. 12. Турсунов Й.,Усманова М. Меҳнат ҳуқуқи.Ўқув қўлланма.-Т.: Молия, 2001.- 227 б.
  12. 13. Гасанов М.Ю., Соколов Е.А. Ўзбекистон Республикасида меҳнат шартномалари (контракт). Ўқув-услубий қўлланма.-Т.: Ўқитувчи, 1-2-томлар. 1996.-224,253 б.
  13. 14. Гасанов М.Ю., Соколов Е.А. Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. Меҳнат шартномаси (контракт). Ўқув-услубий қўлланма.-Т.: 1999.-528 б.
  14. 15. Гасанов М.Ю., Соколов Е.А. Ўзбекистонннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. Иш вақти ва дам олиш вақти.Ўқув-услубий қўлланма.-Т.: Ўқитувчи, 2000.-511 б.
  15. 16. Турсунов Й., Усманова М., Нуриддинова А. Меҳнат ҳуқуқи. Ўқув-услубий қўлланма.- Т.: ТДЮИ, 2003.-51 б.
  16. Мамасиддиқов М.М. Меҳнатга оид низоли ишларни судда кўришнинг процессуал хусусиятлари.Ўқув қўлланма. Т: ТДЮИ, 2004 й. -150 б.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

Dastlabki sinov

Дастлабки синов нима ва у кимларга нисбатан қўлланилмайди?

Ишга қабул қилишда дастлабки синов нима? Ишга киришда фуқаро билан меҳнат шартномаси тузишда дастлабки синов …