So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Pensiya qonunchiligi / Pensiyalar / Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар Рўйхати

Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар Рўйхати

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар

РЎЙХАТИ

1941 — 1945 йиллардаги уруш ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси «а» бандида ва 28-моддасининг «а» ва «б» бандларида назарда тутилган шартлар ва нормаларга кўра пенсия билан таъминланишга ҳақли уруш ногиронлари ҳисобланадилар.

Қуйидаги ногиронлар уруш ногиронларига тенглаштириладилар:

а) собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини қўриқлаш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар;

б) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача собиқ СССР ҳудудида ҳаракат қилган ҳамда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядларда хизмат қилган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;

в) темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида ишлаган, мудофаа иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида уруш бўлаётган жойларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ходимлар;

г) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида партизан отрядлари ва қўшилмалари таркибида ёки яширин ишларда бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;

д) ҳаракатдаги армия таркибидаги ишларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёлланган таркибдаги шахслар;

е) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фашист концлагерларида (гетто ва зўрлик билан тутиб туриладиган бошқа жойларда) бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар (тутқунлар, шу жумладан, болалар);

ж) тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида қатнашиш, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда байналмилал бурчларини адо этиш туфайли яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

з) ҳарбий хизматдаги вазифаларини (хизмат вазифаларини) бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

и) ўқув машғулотлари ёки текшириш учун йиғинларга чақирилган ва шу йиғинларда ўз хизмат бурчларини бажараётиб яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий мажбуриятли шахслар.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

Pensiya tayinlash

Пенсияларни тайинлаш, хисоблаш, қайта хисоблаш ва тўлаш. Презентация

Презентацияни  33