So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Maqolalar / ДАВЛАТ КОРХОНАСИ МУЛКДОРИ АЛМАШСА РАҲБАРНИ БЎШАТИШ МУМКИНМИ?

ДАВЛАТ КОРХОНАСИ МУЛКДОРИ АЛМАШСА РАҲБАРНИ БЎШАТИШ МУМКИНМИ?

Давлат корхонасининг мулкдори алмашган такдирда корхона раҳбари ва унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер Мехнат кодексининг 100-моддаси 2-кисми 6- бандига асосан бушатилиши мумкинми?

ЖАВОБ.

👉 МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига кўра корхона мулкдорининг алмашуви сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш фақат корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходимга нисбатан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

☝️ Бироқ, бу вазиятда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорига алоҳида аҳамият қаратиш керак.

👉 Мазкур қарорнинг 40-бандида шундай қоида мавжуд:
— корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига кўра бекор қилиниши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ҳақиқатда корхона эгаси алмашган-алмашмаганини аниқлаши зарур. Жумладан, давлат корхонасининг бўйсуниш тизими ўзгаришини мулкдор алмашуви деб қараб бўлмайди.

👉 Бу ҳолатда судлар Олий суд пленуми қарори талабларига риоя этишлари турган гап ва давлат корхоналарининг бўйсуниш тизими ўзгарганлиги ҳолатида меҳнат шартномасини бекор қилинганлигини ноқонуний деб топишлари мумкин.

❗️Бироқ, бошқа томондан давлат корхонасининг хусусийлаштирилиши муносабати билан ҳусусий мулкчилик шаклига ўтиши ёки хўжалик жамияти шаклига ўтиши муносабати билан мулкдор ўзгарганда корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига кўра бекор қилиниши қонунийдир.

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

Меҳнат таътили: узайтириш, кўчириш, қисмларга бўлиш, меҳнат таътилидан чақириб олиш масалалари

Қандай ҳолларда таътил бошқа вақтга кўчирилади? Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *