Талабанинг меҳнат таътилини ҳисоб-китоб қилиш

07.05.2022

«Ходимнинг асосий иш жойи бўйича ўқув муассасасидан 30 кун муддатга ҳақ тўланадиган ўқув таътилини тақдим этиш тўғрисида маълумотнома-чақирув келди. Шунингдек, корхонада сафарбарлик-чақирув резервида ҳарбий хизматга чақириладиган ходимлар ҳам бор. ОТМларда ўқиш ва СЧРга ҳарбий тайёргарлик учун  чақирилганда таътиллар  қандай тақдим этилади – календарь ёки иш кунларидами?  Дам олиш, байрам ва қўшимча ишланмайдиган  кунлар ўқув таътилини ҳисоблашда ва ҳарбий хизматга чақирилганда ҳисоб-китобга киритиладими?».

 

- Йўқ, бундай ҳолларда дам олиш, байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунлар учун ҳақ тўланмайди.

ОТМларда ўқиш ва ҳарбий тайёргарлик учун чақирилганда таътил календарь кунларида – чақирув маълумотномасида кўрсатилган санадан санагача тақдим этилиши керак.

Масалан, агар ОТМ маълумотномасига кўра талабага 30 кунлик таътил 1 майдан 30 майгача берилиши керак бўлса, таътилнинг охирги куни 30 май бўлади, ишга 31 майда чиқилади.

ОТМда ўқиш даврида ўртача иш ҳақини меҳнат таътилига ҳақ тўлаш ҳисоб-китобига ўхшаш бўлган 11.03.1997 й. 133-сон ВМҚ 6-иловага мувофиқ ҳисобланг. Яъни, тариф бўйича белгиланган иш ҳақи ёки ҳисоб-китоб кунидаги лавозим маошидан келиб чиқиб – биринчи йил ишлаётганлар учун  1/12га оширилган ҳолда (1/6га – тўлиқ 6 ой ишлаганларга; 1/7га – тўлиқ 7 ой ишлаганларга ва ҳоказо.).

Сафарбарлик чақируви резервидаги шошилинч ҳарбий хизмат муддати давомида ходимнинг қонун билан белгиланган вақтдаги ёки тегишли орган томонидан берилган маълумотномада кўрсатиб ўтилган муддатдаги лимитга мувофиқ ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади .

 

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал