Меҳнат таътиллари кимларга ва қандай тақдим этилади

25.03.2024
author avatar

Шерзод НОРМАТОВ

Давлат меҳнат инспекциясининг Меҳнат ҳуқуқи бўлими етакчи мутахассиси

Тавсияномада:

– меҳнат таътиллари кимларга тақдим этилади;

– асосий энг кам таътил;

– асосий узайтирилган таътил;

– қўшимча таътиллар;

– ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун қўшимча таътил;

– ноқулай табиий-иқлимий шароитлардаги иш учун қўшимча таътил;

– битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил;

– қонунчиликда назарда тутилган қўшимча таътиллар;

– локал тартибда назарда тутилган қўшимча таътиллар;

– болалари бўлган ходимга қўшимча таътил;

– асосий ва қўшимча меҳнат таътилини жамлаб ҳисоблаш.

Ҳар йилги меҳнат таътили – иш ўрни, лавозими ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган давр. Меҳнат таътили ходимга дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун ҳар йили иш йили давомида берилади  .

Ҳар бир ходимнинг иш йили алоҳида – у меҳнат шартномасига кўра ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади, . Масалан, меҳнат шартномаси 2022 йил 1 майда тузилди, шу куни ходим ишга киришди. Ушбу ходимнинг иш йили – 2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелга қадар, агар бу оралиқда ҳар йилги меҳнат таътили учун иш стажига киритилмайдиган даврлар бўлмаган бўлса.

Эслатиб ўтамиз
Иш берувчи ҳам, ходим ҳам тасдиқланган таътиллар жадвалига амал қилишлари шарт ва жадвалга кўра белгиланган таътилга чиқиш вақтини бир томонлама тартибда ўзгартиришга ҳақли эмас. Таътилга кетиш вақтини фақат уларнинг ўзаро келишувига кўра ўзгартириш мумкин, . Таътиллар жадвалини қандай тузиш ва тасдиқлаш ҳақида янада батафсил экспертларнинг тавсияномасида.

Ҳар йилги меҳнат таътилининг икки тури бор, :

  • асосий меҳнат таътили - энг кам ёки узайтирилган;
  • асосий таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.
Эътибор беринг
Меҳнат шартномасига ходимни ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқисиз ишга қабул қилиш тўғрисидаги шартни киритманг. Бундай қоида ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштиради, демак, у ҳақиқий эмас, .
Вазият
Ҳар йилги таътилни ЯММТда рўйхатдан ўтказиш зарурми?

Ходимларнинг ҳар йилги меҳнат таътилини my.mehnat (ЯММТда) да рўйхатдан ўтказиш керакми? Ахир тизим таътилларнинг айрим турларини расмийлаштириш учун ишлатилади, ва ҳар йилги таътил уларнинг жумласига кирадими йўқми, тўлиқ тушунарли эмас.

Ҳар йилги меҳнат таътилини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш керак эмас.

Ҳар йилги меҳнат таътили барча ходимларга, иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, берилади. Уни расмийлаштириш тартиби МКнинг 227 ва 228-моддалари билан белгиланган. Меҳнат таътилини қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил экспертлар тавсияномасида билиб олинг.

Эслатиб ўтамиз
Меҳнат таътили ходимга ҳар йили иш йили давомида берилади.
Иш берувчи таътилни умумий тартибда расмийлаштириши: ходимга таътил бошланиши ҳақида хабар бериши, буйруқ чиқариши ва таътил пулини тўлаши кифоя. Ҳар йилги меҳнат таътилини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш қонунчиликда назарда тутилмаган.

ЯММТда меҳнат қонунчилиги билан кафолатланган қуйидаги ижтимоий таътилларни рўйхатдан ўтказадилар:

Таътилларнинг айнан шу турлари бўйича қонунчилик ЯММТ базасида рўйхатдан ўтказишни талаб қилади ҳамда махсус кафолатлар ва компенсацияларни назарда тутади.

Вазият
Агар ходима таътилни рад этаётган бўлса

Ёлғиз она бўлган ходима уч йил давомида раҳбарлик лавозимларида ишлаган ва шу вақт ичида бирор марта меҳнат таътилига чиқмаган. Таътиллар жадвалини у билан келишиб олишнинг иложи бўлмади, чунки у имзо қўйишдан бош тортди. Натижада унга уч йилл учун таътиллар берилмади. Бироқ унинг ўзи ўз ихтиёри билан таътилга чиқишни истамаяпти. Бундай вазиятда иш берувчи қандай йўл тутиши керак ва қандай чоралар кўриш мумкин?

Меҳнат қонунчилиги нормалари, шу жумладан меҳнат таътилларини бериш тартиби ҳам, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, барча тоифадаги ходимларга татбиқ этилади.

Ҳар йилги меҳнат таътилларини тақдим этмаслик меҳнат қонунчилигида назарда тутилмаган. Таътил ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

Эслатиб ўтамиз
Алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин. Ва кейинги иш йили давомида ундан албатта фойдаланилиши керак. Таътилнинг қолган кунларини кейинги иш йилига қандай кўчириш ҳақида батафсил тавсияномада билиб олинг
Ҳар йилги таътилларни бериш навбатини таътиллар жадвали белгилайди. Иш берувчи уни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишувга кўра ҳар календарь йил бошлангунга қадар тасдиқлайди. Ходиманинг таътиллар жадвали билан танишишни рад этиши таътил бермаслик учун асос бўлмайди.

Агар ходим таътиллар жадвали билан танишиб чиқишга имзо қўйишни рад этса, рад этишни тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиринг. Бироқ тасдиқланган таътиллар жадвалининг мажбурий ижроси ўз кучида қолади. Бунда ёлғиз ота-оналарга таътил улар учун қулай бўлган вақтда берилиши мумкин.

Муҳим
Ёлғиз ота ёки она ўзи учун қулай дам олиш вақтини белгилашга ҳақли, лекин ундан бутунлай воз кечишга ҳақли эмас. Иш берувчи иш йили доирасида таътилни расмийлаштириши ва бериши, ходим эса – ундан фойдаланиши шарт.

Кўриб чиқилаётган вазиятда қуйидагиларни тавсия этамиз:

1. Ходимани ҳар йилги меҳнат таътилларини беришга тааллуқли қонун ҳужжатларининг барча нормалари билан таништириш.

2. Ходима билан илгари фойдаланилмаган таътиллардан фойдаланиш тартибини келишиб олиш ва, имкони бўлса, уларни тўлиқ ёки қисман бериш – унинг ёзма аризасига кўра, чунки улар жадвалда назарда тутилмаган.

3. Ҳар бир йил учун таътилларнинг энг кам давомийлигидан (21 календарь кун) ташқари фойдаланилмаган таътил кунлари учун пулли компенсация таклиф этиш.

Мисол
Компенсацияни ҳисоблаш

Ходиманинг меҳнат таътилининг умумий давомийлиги – 25 календарь кун. У ҳар бир меҳнат таътилида 4 календарь кун учун пулли компенсация олиш ҳуқуқига эга.

Таътилнинг 21 календарь кунидан натура шаклида фойдаланиш зарур, қолганлари учун эса пулли компенсация олиш мумкин.

Муҳим
Ижтимоий таътилларнинг барча турлари натура шаклида тақдим этилиши керак.

4. Ходиманинг фойдаланилмаган барча таътилларини таътиллар жадвалига киритиш. Буни, у жадвал билан танишиб чиқишдан бош тортишидан қатъи назар, амалга ошириш зарур. Унинг хоҳишига кўра фақат улардан фойдаланиш вақтини белгилаш мумкин.

Меҳнат таътиллари кимларга тақдим этилади

Ҳар бир ходим меҳнат таътилини олиш ҳуқуқига эга. Бироқ бу ФҲШ асосида ишларни бажарувчиларга тааллуқли эмас. Уларга таътиллар тақдим этилмайди, чунки бу муносабатларга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик татбиқ этилмайди .

Ходимларнинг ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқи иш ўрни, бажарадиган меҳнат вазифаси, иш вақти тартиби, меҳнат шартномасининг муддати ва бошқаларга боғлиқ эмас. Яъни ҳар қандай шартнома турига кўра ва иш кунининг тўлиқ ва нотўлиқ бўлиши ва ҳоказолардан қатъи назар, барча ходимлар меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга.

Умумий асосларда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқидан шунингдек:

  • ўриндошлар, – ташқи ва ички;
  • уй ишчилари;
  • ташкилотга иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига маҳаллий меҳнат органининг йўлланмаси бўйича қабул қилинган ходимлар ва бошқалар фойдаланишади.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Ходим биринчи иш йили учун таътилга чиқиш ҳуқуқини қачон олади? Таътилнинг давомийлиги қандай бўлиши керак: тўлиқми ёки ишлаб берилган ойларга мутаносибми? Янада батафсил «Меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқи қачон вужудга келади» тавсияномасида билиб олинг.

Асосий энг кам таътил

Ҳар йилги меҳнат таътилини 21 календарь кунига беринг – бу унинг энг кам давомийлиги .

Эътибор беринг
Ходимларга таътилни, ҳатто уларнинг розилиги билан ҳам, 21 календарь кундан кам белгиламанг. Бу МК томонидан кафолатланган таътилнинг энг кам давомийлиги, уни ҳеч қандай шароитларда камайтириб бўлмайди.

Энг кам таътил тўғрисидаги қоидани бузганлик учун МЖтК 49-моддасига кўра жавобгарликка тортишлари мумкин. Асосий таътилнинг узоқроқ давомийлигини белгилашга эса йўл қўйилади. Уни жамоа келишувида, жамоа шартномасида, локал ҳужжатда ёки меҳнат шартномасида белгилаш мумкин. У ҳолда бу асосий энг кам эмас, балки асосий узайтирилган таътил бўлади .

Вазият
Фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари учун компенсация кунларини ҳисоблаш

Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин (МК 234-моддаси). Фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари учун компенсация қандай ва қандай кунларда ҳисобланади – календарь кунлардами ёки иш кунларидами? 

Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади . Демак, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пулли компенсация ишдан бўшатиш чоғида ҳам , таътилнинг энг кам давомийлигидан ташқари ҳам  календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилиши керак. Бунда тўловларнинг календарь кунларга мувофиқ миқдорини ҳисоблаш  мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Асосий узайтирилган таътил

Узайтирилган таътил МК, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки иш берувчи томонидан локал тартибда белгиланади.

1. МК узайтирилган таътилни МК  белгилайди. Демак, иш берувчи қуйидагиларга узайтирилган таътил бериши шарт:

  • 18 ёшгача бўлган шахсларга - 30 календарь кун;
  •  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга - 30 календарь кун;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига - 27 календарь кун. Бундан ходимларнинг айрим тоифалари учун қонунда асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно;

2. Узайтирилган таътиллар МКдан ташқари меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларига ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланиши мумкин. Масалан, судьяларга, прокуратура органлари ходимларига, депутатларга ва бошқаларга;   

3. Иш берувчи узайтирилган таътилларни ташкилотда локал тартибда – жамоа келишувлари, жамоа шартномаси, локал ҳужжатлар, меҳнат шартномаси билан ўзи белгилаши мумкин. Ушбу ҳужжатларда иш берувчи таътилнинг муайян давомийлигини кўрсатади.

Узайтирилган таътилни барча ходимларга, шу жумладан ходимларнинг алоҳида тоифалари учун ҳам, масалан, юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар учун белгилаш мумкин:

  • ёлғиз оналарга;
  • икки ва ундан кўп боласи бор аёлларга;
  • пенсия ёшига етган шахсларга;
  • меҳнатда майиб бўлган ходимларга ва бошқаларга.

Шунингдек узайтирилган таътилнинг давомийлигини локал тартибда қонунчиликда кафолатланганига нисбатан кўпайтириш ҳам мумкин.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Иш берувчи ходимнинг розилигисиз таътилни қисмларга бўлиб бериши мумкинми? Таътилни қисмларга бўлиб олганда унинг қолган кунларидан қандай фойдаланиш керак? Экспертларнинг тавсияномасида билиб олинг

Қўшимча таътиллар

Қўшимча таътил алоҳида ходимларга асосий энг кам ёки узайтирилган таътилга қўшимча равишда берилади..

Қўшимча таътилларни :

  • меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга ;
  • ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга ;
  • битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга беринг.

Қўшимча таътиллар МКдан ташқари:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан;
  • локал тартибда – жамоа келишувлари, жамоа шартномаси, локал ҳужжатлар, меҳнат шартномаси билан белгиланиши мумкин.
Эътибор беринг
Агар қўшимча таътиллар локал тартибда белгиланган бўлса, у ҳолда уларнинг тақдим этилиши қонунчиликда кафолатланган қўшимча таътилларнинг тақдим этилиши каби мажбурийдир.
Вазият
Янги уйга кўчиш муносабати билан таътил

Ходим янги уйга кўчиб ўтиш муносабати билан таътил сўрамоқда. Унинг таъкидлашича, турмуш ўртоғига давлат муассасасида шундай таътил берилган. Лекин Меҳнат кодексида кўчиш муносабати билан таътилга чиқиш учун асосларни топа олмадим. Бундай таътилни бериш мумкинми ва қандай асосга кўра?

Меҳнат қонунчилиги янги яшаш жойига кўчиш муносабати билан таътилнинг алоҳида турини назарда тутмайди.

Бироқ ташкилотлар ўз локал ҳужжатларида қўшимча ижтимоий кафолатларни – масалан, кўчиб ўтиш муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари беришни мустаҳкамлашга ҳақли. Лекин бундай нормалар бошқа иш берувчилар учун мажбурий эмасдир.

Одатда, қўшимча кафолатлар Жамоа шартномалари билан белгиланади. Масалан, жамоа шартномасида иш берувчи қуйидагилар муносабати билан ходимнинг унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил бериш тўғрисидаги илтимосини қондириш мажбуриятини олиши кўрсатилиши мумкин:

  • фарзандли бўлиши;
  • янги яшаш жойига кўчиш;
  • яқин қариндошларнинг вафоти ва бошқалар.

Агар бундай нормалар амалдаги Жамоа шартномасида кўрсатилган бўлса – иш берувчи уларга риоя этиши шарт.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Жамоа шартномасини қандай тузиш ва у нима учун кераклиги ҳақида батафсил маълумотни тавсияномада билиб олинг

Локал ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда бу масала ходимнинг аризаси асосида индивидуал тартибда ҳал этилиши мумкин – масалан, иш ҳақи сақланмайдиган таътил бериш.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Иш берувчи қачон иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбур, қачон эса рад этиши мумкин – экспертлар тавсияномасида

Ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун қўшимча таътил

Бундай қўшимча таътилни меҳнат жараёнида соғлиқ учун зарарли бўлган табиий, кимёвий, биологик ва бошқа ишлаб чиқариш омиллари таъсирига дучор бўладиган ходимларга тақдим этинг.

Ноқулай меҳнат шароитлари муносабати билан қўшимча таътил берилиши лозим бўлган ишлар, касблар, лавозимлар рўйхати иш ўринларидаги меҳнат шароитларини аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра белгиланади. Шунингдек бундай таътилнинг аниқ давомийлиги, уни тақдим этиш тартиби ва шартлари белгиланади.

Аттестацияни иш берувчининг ўзи ташкил қилади. Бунинг учун хизматлар кўрсатиш шартномаси бўйича ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилиш мумкин, Низом, 15.09.2014 йилдаги ВМҚ-263-сон қарорга 1-илова.

Иш ўринларини атттестациядан ўтказиш натижаларига кўра белгиланган рўйхат ва қўшимча таътилнинг давомийлигини жамоа шартномасида акс эттиринг. Агар компанияда жамоа шартномаси бўлмаса, иш берувчи рўйхатни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

Ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун бериладиган қўшимча таътилнинг энг қисқа давомийлиги, уни бериш шартлари ва тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади  .

Эътибор беринг
Ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун таътилни фақат кўрсатилган шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун тақдим этинг 

Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча таътил  

Бундай таътил олис ҳудудларда меҳнат қилаётган ходимларга тақдим этилади.  Бу қонун чиқарувчи қайси жойларда ишлаганлик учун меҳнат ҳақига тегишли коэффициентлар белгиланган бўлса, ўша жойларга тааллуқлидир .

Ноқулай табиий-иқлим шароитларига эга туманлар рўйхати ҳамда қўшимча таътилнинг энг кам давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан 06.09.2019 йилдаги ВМҚ-743-сон қарор билан тасдиқланган Низомга 1-иловада белгиланган. 

Қўшимча таътил кунларининг сони туман ва жойга қараб 1 кундан 6 кунгача бўлиши мумкин. Кунлар сони иш кунларида кўрсатилган, чунки ушбу ҳужжатга ҳали ўзгартиришлар киритилмаган. 

Иш берувчи шунингдек назарда тутилмаган қўшимча таътилни:

  • жамоа келишувларида;
  • жамоа шартномасида;
  • ташкилотнинг локал ҳужжатларида белгилаши мумкин.

Қўшимча таътилни тўлиқ давомийликда, фақат агар ходим иш йилини тўлиқ ишлаган тақдирда тақдим этинг.

Иш йили тўлиқ ишланмаганда таътилнинг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда аниқланг. Бунинг учун таътилнинг тўлиқ давомийлигини 12 га бўлинг ва тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтиринг. Бунда қўшимча таътил кунларининг сони яхлитлаш қоидаларига кўра яхлитланади.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Тўлиқсиз иш йилида ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун қўшимча таътилни ҳисоблаб чиқариш
Тўлиқсиз иш йили учун қўшимча таътил = таътилнинг тўлиқ давомийлиги : 12 × ходим тўлиқ ишлаган ойлар

Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун ҳар йилги қўшимча таътил

Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади, .

Қонунчилик томонидан ходимларнинг алоҳида тоифаларига иш стажи учун узоқроқ таътиллар назарда тутилади, . Айни вақтда бундай норматив-ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланмаган. Шунинг учун кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътилларни ҳозирча барча ходимларга бир хил ҳисобланг.

Вазият
Иш стажи учун қўшимча таътилни компенсация билан алмаштириш ёки бошқа даврга кўчириш мумкинми

«Ходим ишдан бўшаёт ганда  МКнинг 220-моддаси – «битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили»га мувофиқ тақдим қилинадиган таътил учун пулли компенсация берилишини талаб қилмоқда. Компанияда 10 йилдан ортиқ ишлаган бошқа ходимлар жорий йилда (4 календарь кун) иш стажи учун таътилдан фойдаланмасликни, балки уларни кейинги йилга ўтказиб,  биттада 2 йил учун (8 календарь кун) фойдалана олишлари мумкинми-йўқлигини сўрашмоқда».

– Таътилларни тақдим қилишда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий таътил давомийлиги, шу жумладан – иш стажи учун  қўшиб жамланади. Сиз иш йили учун меҳнат таътили кунларининг умумий миқдорини оласиз .

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга кўп йиллик иш стажи учун киритилиши керак бўлган барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари кунидан келиб чиққан ҳолда пулли компенсация тўланг , чунки қўшимча таътилнинг бу тури ижтимоий ёки ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун таътил саналмайди    .

Ходимлар таътилдан уларнинг иш йили тугагунига қадар фойдаланишлари керак  унинг исталган қисми «тўпланиши» мумкин эмас.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра (унинг хоҳишига кўра эмас) жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт .

Кўп йиллик иш стажи учун таътилнинг қўшимча кунлари таътилнинг белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари тақдим қилингани сабабли, бу кунлар учун пулли компенсация ходимнинг хоҳишига кўра тўланиши мумкин .

Аввалги иш жойидаги иш стажини қўшимча таътил учун жорий иш стажига киритиш мумкин, агар бу:

  • қонунчиликда;
  • жамоа келишувларида;
  • жамоа шартномасида;
  • иш берувчининг ички ҳужжатларида;
  • ходим билан тузилган меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса.

Агар ходим ташкилотга иш берувчининг таклифига кўра ишга қабул қилинган бўлса, қўшимча меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш берувчидаги иш стажи ҳам киритилади.

Эътибор беринг
Кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътилларни барча ташкилотлар тақдим этиши керак. Бунда уларнинг мулкчилик шаклининг қандайлиги муҳим эмас. Микрофирмалар бундан мустасно. Микрофирмалар ходимларига бундай таътил, агар бу жамоа келишувларида, меҳнат шартномасида, локал ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида белгиланган бўлса, берилади, 
Вазият
Стажнинг узлуксизлиги “стаж учун” қўшимча таътилга таъсир кўрсатадими

Аввало шуни таъкидлаш керакки, Меҳнат кодексининг 220-моддаси бўйича узлуксиз стаж учун қўшимча таътиллар бериш мажбурияти мулкчилик шаклидаги барча ташкилотларга нисбатан татбиқ қилинади. Микрофирмалар бундан мустасно. Меҳнат кодексининг 505-моддаси 3-қисмида микрофирмаларнинг ходимларига ушбу микрофирмадаги иш стажи учун қўшимча меҳнат таътили тақдим қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Унинг давомийлиги ва уни бериш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.

Меҳнат кодексининг 220-моддасида узлуксиз иш стажи назарда тутилмаган. Меҳнат кодексининг 220-моддаси бўйича қўшимча таътил узлуксиз иш стажи учун тақдим қилинади. Моддада ушбу жумлага аниқлик киритилмаганлиги сабабли ходим вазиятини ёмонлаштирмаслик ва ноаниқликларни унинг фойдасига талқин қилиш принципидан келиб чиқиш керак. Мисол учун, ходим ташкилотда 5 йил ишлаган, кейин у билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, олти ойдан сўнг у ўша ташкилотга қайта ишга жойлашган. Бу вазиятда ходим ҳали ҳам узлуксиз иш стажи учун 2 календарь кундан иборат қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга.

Ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатларига фақат амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган ва у билан таққослаганда ходимнинг вазиятини яхшилайдиган қоидаларни киритиш мумкин. Бу ҳақда Меҳнат кодексининг 8-моддасида айтилган: «Ҳеч бир ички ҳужжат, иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжати ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас».

Тасаввур қилайлик, иш берувчи маҳаллий ҳужжатга узлуксиз иш стажи учун қўшимча таътил фақат ташкилотда узлуксиз стажга эга бўлган ходимларга берилиши нормасини киритди. Ушбу норма Меҳнат кодексига нисбатан ходимларнинг вазиятини ёмонлаштиради, тегишинча, у Меҳнат кодексининг 17-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳар йилги қўшимча таътиллар

Қўшимча таътилларни тақдим этишни МК ташқари бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам белгилайди. Демак, қуйидагилар қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга:

Локал тартибда назарда тутилган ҳар йилги қўшимча таътиллар 

МК ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳоллардан ташқари, қўшимча таътиллар жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, локал ҳужжатда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин. Ходимларни юқори меҳнат кўрсаткичлари учун, шунингдек унвонлар ёки мукофотлар олган ходимларни қўшимча таътил билан рағбатлантириш мумкин.

Мисол учун, корхонанинг жамоа шартномасида юқори меҳнат кўрсаткичлари учун 7 календарь кундан иборат қўшимча таътил назарда тутилган. “Илғор” ходимнинг ҳар йилги асосий меҳнат таътилининг давомийлиги – 21 календарь кун. Унинг таътилининг умумий давомийлиги 28 календарь кунни ташкил қилади (21 + 7).

12 ёшга тўлмаган болаларнинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига бериладиган ҳар йилги қўшимча таътил

Ушбу таътилни алоҳида таъкидлаш лозим, чунки бу шунингдек ижтимоий таътил ҳисобланади. Болалари бўлган ходимлар – юқори ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож бўлган ходимларнинг алоҳида тоифасидир.

Бундай таътилнинг энг кам давомийлиги – 4 календарь кун, . Ундан ота-онадан бири фойдаланиши мумкин. Одатда – боланинг онаси. Бироқ, агар қўшимча таътил тақдим этишни сўраб боланинг отаси мурожаат қилса, у иш берувчига боланинг онаси ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахснинг ушбу кафолатдан фойдаланмаётганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак. Масалан :

  • иш жойидан маълумотнома;
  • ўлим тўғрисидаги гувоҳнома;
  • она ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарори ва ҳоказо.

Қўшимча таътилни боланинг отасига МК  кўра тақдим этманг, агар:

  • болаларнинг онаси ишлаётган ва ушбу кафолатдан фойдаланётган бўлса;
  • болаларнинг онаси ишламайдиган ва болаларни парваришлаш билан банд бўлса.

Бундай қўшимча таътилни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиш ёки тўлиқ ёхуд қисмларга бўлган ҳолда ундан алоҳида фойдаланиш мумкин. Таътил даври иш берувчи билан келишилган ҳолда, аммо фақат тегишли иш йили давомида белгиланади. Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди, чунки у болаларни парвариш қилувчи шахсларга тақдим этиладиган мақсадли таътил .

Вазият
Икки ота-онага қўшимча таътил

Ходима 12 ёшга тўлмаган икки нафар фарзанднинг онаси бўлганлиги сабабли, унга МКнинг 401-моддасида назарда тутилган қўшимча таътилни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган. Ходимнинг эри ҳам бошқа ташкилотда ишлайди ва у ҳам ушбу ҳуқуқдан фойдаланишни хоҳлайди. Ҳар хил ташкилотларда ишлаётган отага ҳам, онага ҳам шундай таътил бериш мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас.

Бундай қўшимча ҳақ тўланадиган таътил 12 ёшга тўлмаган боласи бор ота ёки онага фақат ота-онанинг бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга берилади. Бу таътилдан ота-онанинг иккаласи ҳам, гарчи улар турли ташкилотларда ишласалар ҳам, бир вақтда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Агар ота кўрсатилган таътилдан фойдаланмоқчи бўлса, у боланинг онаси ушбу кафолатдан фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши шарт. Масалан, онанинг иш жойидан маълумотнома. Бу ҳужжатсиз отасига таътил берилмайди.

Қўшимча ҳақ тўланадиган таътил 4 календарь кундан кам бўлмаган муддатга берилади. У йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки, иш берувчи билан келишилган ҳолда, алоҳида – тўлиқ ёки қисмларга бўлиб ишлатилиши мумкин. Бироқ таътилдан тегишли иш йили давомида фойдаланиш керак, уни кейинги иш йилига кўчириш ва пуллик компенсация билан алмаштириш мумкин эмас.

Ишдан бўшатишда ота-оналарга қўшимча таътил учун компенсация 

12 ёшга тўлмаган икки нафар ва ундан ортиқ боласи бор ходимга бериладиган қўшимча таътил ижтимоий таътиллар жумласига киради. Ундан иш йили давомида фойдаланилиши керак ва ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга йўл қўйилмайди.

Бироқ шуни тушуниш муҳимки, бу норма фақат меҳнат шартномаси амал қиладиган даврга татбиқ этилади. Яъни бундай таътилларни кейинги иш йилига кўчириш мумкин эмас, демак, улар ўтган даврлар учун жамғарилмайди.

Агар ходим қўшимча таътилнинг белгиланган 4 кунидан иш даврида фойдаланишга улгурмаган бўлса, ушбу таътилни ишдан бўшатиш чоғида компенсация тўлашда ҳисобга олиш зарур. Таътилнинг ушбу тури учун пулли компенсацияни охирги иш йили учун ишдан бўшатиш санасигача ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаш керак.

Масалан, ходимнинг иш йили – 2024 йилнинг 24 октябридан. Ишдан бўшаш санаси – 2025 йил 10 август. Ушбу қўшимча кунлар учун компенсация 24.10.2024 йилдан 10.08.2024 йилгача бўлган иш даври учун тўлиқ ишланган 10 ой учун қуйидаги формула бўйича ҳисобланиши керак: 4 : 12 х 10 = 3, 3 календарь кун (МК 224-моддаси қоидаларига мувофиқ яхлитлаймиз → компенсациянинг 3 календарь куни).

Муҳим
Қўшимча таътил кунларидан боланинг онаси ҳам, отаси ҳам фойдаланиши мумкин. Бироқ бундай таътилни расмийлаштиришда иш берувчи ота-онадан бири ушбу кафолатдан фойдаланмаётганлигини текшириши керак

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга асосий таътил учун компенсацияга жорий ва ўтган иш йилларидаги фойдаланилмаган кунлар ҳам киритилиши мумкин. Бу ишдан бўшатишдаги компенсацияларга оид умумий қоида. 401-модда МК бўйича қўшимча таътил учун компенсация фақат охирги иш йили учун берилади.

Шундай қилиб, 12 ёшга тўлмаган икки нафар фарзанди бор ходимни ишдан бўшатишда таътил учун компенсация икки қисмга бўлиб ҳисобланиши керак:

  1. Фойдаланилмаган барча асосий таътиллар учун (эҳтимол, олдинги даврлар киритилган ҳолда).
  2. МКнинг 401-моддаси бўйича қўшимча таътил учун – охирги иш йилида ишланган вақтга мутаносиб равишда.

Олинган суммалар жамланади ва якуний ҳисоб-китобда тўланади. Ишдан бўшатишда ходим билан ҳисоб-китоб нималарни ўз ичига олиши ҳақида батафсил – тавсияномада

Мисол
Агар ходима қўшимча таътил кунларидан фойдаланган, лекин ҳар йилги таътилни расмийлаштирмаган бўлса, компенсация ҳисоб-китоби

Агар 12 ёшга тўлмаган икки нафар фарзанди бор ходима ишдан бўшашдан олдин, асосий таътилга чиқмасдан, қўшимча таътил кунларидан фойдаланган, лекин иш йилининг охирига қадар ишламаган бўлса, ишдан бўшатишда компенсацияни қандай ҳисоблаш керак?

Иш даври: 24.10.2024 йилдан 10.08.2025 йилгача.

Ҳар йилги таътилнинг умумий давомийлиги: 21 + 4 = 25 к/к.

Иш даврида фойдаланилган: 4 к/к.

Ходима ишлаб берган: 10 ой.

Ходимага ишланган вақтга мутаносиб равишда иш даври учун неча кунлик таътил берилиши лозимлигини ҳисоблаб чиқиш зарур. Қуйидаги формула бўйича ҳисоблаймиз:

25 : 12 х 10 = 20, 8 (МК 224-моддаси қоидаларига мувофиқ яхлитлаймиз → 21 к/к).

Олинган натижадан фойдаланилган ва ҳақ тўланган қўшимча таътил кунларини айирамиз:

21 – 4 = 17 к/к.

Таътилнинг 17 календарь куни учун компенсация тўланиши керак.

Мисол
Агар ходима ҳар йилги таътилдан ва қўшимча таътил кунларидан фойдаланган бўлса, компенсация ҳисоб-китоби

Агар 12 ёшга тўлмаган икки нафар фарзанди бор ходима ишдан бўшашдан олдин ҳар йилги таътилдан, қўшимча 4 кунни ҳисобга олган ҳолда, фойдаланган бўлса, аммо иш йилининг охиригача ишламаган бўлса, ишдан бўшатишда компенсация қандай ҳисобланади?

Иш даври: 24.10.2024 йилдан 10.08.2025 йилгача.

Ҳар йилги таътилнинг умумий давомийлиги: 21 + 4 = 25 к/к.

Иш даврида фойдаланилган: 25 к/к.

Ходима ишлаб берган: 10 ой.

Ишдан бўшатиш кунида ходима 21 календарь кундан иборат таътил олиш ҳуқуқига эга.

25 : 12 х 10 = 20, 8 (МК 224-моддаси қоидаларига мувофиқ яхлитлаймиз → 21 к/к).

Олинган натижадан фойдаланилган ва ҳақ тўланган қўшимча таътил кунларини айирамиз:

21 – 25 = - 4 к/к.

Ходима билан компенсация ҳисоб-китоби қилинганда таътилнинг ишланмаган 4 куни учун ҳақ ушлаб қолиниши керак.

Мисол
Агар ходима ҳар йилги таътилдан фойдаланган, аммо қўшимча таътил кунларидан фойдаланмаган бўлса, компенсация ҳисоб-китоби
Агар 12 ёшга тўлмаган икки нафар фарзанди бор ходима ишдан бўшашдан олдин ҳар йилги таътилнинг фақат асосий қисмидан – 21 календарь кунидан фойдаланган, қўшимча 4 кундан фойдаланмаган ва иш йилининг охиригача ишламаган бўлса, ушлаб қолиш қандай ҳисобланади?

Иш даври: 24.10.2024 йилдан 10.08.2025 йилгача.

Ҳар йилги таътилнинг умумий давомийлиги: 21 + 4 = 25 к/к.

Иш даврида фойдаланилган: 21 к/к.

Ходима ишлаб берган: 10 ой.

Ишдан бўшатиш кунида ходима 21 календарь кундан иборат таътил олиш ҳуқуқига эга.

25 : 12 х 10 = 20, 8 (МК 224-моддаси қоидаларига мувофиқ яхлитлаймиз → 21 к/к).

Бироқ ходима 10 ой давомида ишлаб олган йиллик меҳнат таътилидан амалда тўлиқ ҳажмда фойдаланганлиги сабабли, ҳеч қандай компенсация ва ушлаб қолишларни амалга оширишнинг ҳожати йўқ.

Асосий ва қўшимча меҳнат таътилини жамлаб ҳисоблаш 

Ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлиги ҳар йилги асосий – энг кам ёки узайтирилган таътил ва қўшимча таътиллар қўшиб жамлаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Мисол
Таътил кунлари сонини ҳисоблаб чиқариш:

Таътилнинг умумий давомийлиги = Ҳар йилги асосий энг кам таътил + Қўшимча таътиллар

ёки

Таътилнинг умумий давомийлиги = Ҳар йилги асосий узайтирилган таътил + Қўшимча таътиллар.

Қонунчилик билан белгиланган таътилларнинг умумий давомийлиги 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас, . Бу чеклов қонунчиликда назарда тутилмаган, балки:

  • жамоа келишувларида;
  • жамоа шартномасида;
  • иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатларида;
  • меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат таътилларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Мисол
Қонунчилик томонидан белгиланган таътилларни жамлаб ҳисоблаш

I гуруҳ ногиронлиги бўлган ходим давомийлиги 30 календарь кундан иборат бўлган ҳар йилги ассоий узайтирилган таътилга чиқиш ҳуқуқига эга, . Бундан ташқари, унга:

Юқорида кўрсатилган, ходимга тақдим этилиши лозим бўлган таътиллар қонунчилик томонидан белгиланган. Локал тартибда бошқа таътил турлари назарда тутилмаган.

Ушбу ходимга берилиши лозим бўлган таътил кунларининг умумий сони 58 календарь кунни ташкил қилади (30 + 6 + 8 + 14).

МК да таътилларнинг умумий давомийлиги 56 кундан ошмаслиги белгиланган . Ходимга 58 эмас, балки 56 таътил куни тақдим этилади.

Мисол
Қонунчиликда ва локал тартибда белгиланган таътилларни жамлаб ҳисоблаш

II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимга МК 218-моддасининг 1 қисмига кўра давомийлиги 30 календарь кундан иборат ҳар йилги асосий узайтирилган таътил белгиланган. Шунингдек, асосий таътилдан ташқари, унга қуйидаги таътиллар тақдим этилиши керак:

  • ташкилотдаги кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил – 8 календарь кун, ;
  • Чернобиль ҳалокати оқибатида зиён кўрган шахс сифатида қўшимча таътил – 14 календарь кун, Рўйхатнинг 14 банди, Олий суд пленуми қарорига илова ва 06.04.1992 йилдаги ВМҚ-170-сон;
  • ташкилотнинг жамоа шартномасида белгиланган, янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда иштирок этган ходимлар учун қўшимча таътил – 7 календарь кун.

Ходимга берилиши лозим бўлган таътил кунларининг умумий сони 59 календарь кунни ташкил қилади (30 + 8 + 14 + 7).

56 календарь кундан ошмаслиги лозим бўлган таътилнинг давомийлигини чеклаш тўғрисидаги қоида бу ҳолда ходимга татбиқ этилмайди, чунки қонунчилик томонидан назарда тутилган меҳнат таътилининг умумий давомийлиги 52 календарь кунни ташкил қилади (30 + 8 + 14). Ходимга янги технологияларни жорий қилиш иштирокчиси сифатида асосий узайтирилган таътилга қўшимча берилган 7 календарь кун локал тартибда назарда тутилган.

Ходимга тўлиқ 59 кун тақдим этилади.

Маслаҳат
Ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини аниқлаганда, аввал ходим қонунчиликка мувофиқ ҳақли бўлган таътилларни жамланг. Уларнинг умумий давомийлиги 56 кундан ошмаслиги керак. 56 кундан ортиқ бўлган таътил кунларини чиқариб ташланг. Сўнг ушбу суммага ходимга қонунчиликда назарда тутилганлардан ташқари локал тартибда белгиланган таътил кунларини қўшинг. Уларни жамлаб ҳисоблашда таътилларнинг умумий давомийлигини чеклаш назарда тутилмайди.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Ҳар йилги таътилнинг давомийлиги қандай ҳисоблаб чиқарилади? Агар ходим таътил даврида касал бўлиб қолса, таътил қандай сурилади? Экспертларнинг тавсияномасида билиб олинг.
Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал