Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ногиронлиги бўлган ходим учун мос иш бўлмаса
«Ходимга (лавозим – электромонтёр) ТИЭК қарори билан II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Уни бошқа ишга ўтказиш тавсия этилди. Аммо ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли корхонада бошқа иш йўқ, имтиёзли иш шароитларини тақдим қила олмаймиз.
Иш берувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун штат бирлигини (лавозим) яратишга мажбурми? Ходимни ишдан бўшатиш мумкинми ёки биз унинг иш жойини сақлашга мажбурмизми? Агар у ишдан бўшатилгандан кейин меҳнатга лаёқатли деб эътироф этилса, уни қайта қабул қилишга мажбурмизми?»
Саволларга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Агар корхонада ногиронлиги бўлган ходим учун мос лавозим бўлмаса ва корхонага муҳтож шахслар учун иш жойларини захиралаш талаб қилинмаса, бундай лавозимни махсус яратиш шарт эмас.
Ходимларнинг ўртача сони камида 20 киши бўлган ташкилот туман, шаҳар ҳокимининг қарорига кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиганлар учун маълум миқдорда иш жойларини захиралаши керак
Бундай муҳтож тоифаларга ногиронлиги бўлган шахслар ҳам киритилади.
Иш берувчиларнинг тартиби ва мажбуриятлари махсус низом билан тартибга солинган .
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиянинг хулосасига кўра ходимнинг соғлиғи ҳолати эгаллаб турган лавозими бўйича касбий вазифаларини бажаришга монелик қилса, яъни у МКнинг 168-моддасининг 5-бандига кўра бутунлай меҳнатга лаёқатсиз деб тан олинса, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишга мажбур .
Ўз-ўзидан тиббий хулоса билан тасдиқланган ходим соғлиғининг ёмонлашиши, шу жумладан ногиронлик, агар ходим топширилган ишни эплаётган бўлса, МКнинг 168-моддасининг 5-банди бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш учун етарли сабаб саналмайди. Тиббий хулосада «меҳнатга қобилиятсиз» деб аниқ кўрсатилиши керак.
Агар ҳужжатда ходим қисман меҳнатга лаёқатлилиги келтирилган бўлса ва соғлиғи ҳолатига кўра унга қарши кўрсатилмаган ишни бажара олса, унга бундай ишни таклиф қилинг – агар шундай иш мавжуд бўлса албатта.
Агар ходим ўтказишдан бош тортса ёки корхонада муносиб иш бўлмаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилинг .
Ходимнинг маълум бир ишни бажаришини тақиқловчи тиббий маълумотнома иш берувчи учун мажбурийдир. Фақат унинг асосида иш берувчи тегишли қарорлар қабул қилиши: ходимга тиббий тавсиялар бўйича мос келадиган бошқа ишни таклиф қилиши, ходим ўтказишдан бош тортган ёки бундай иш бўлмаган тақдирда эса меҳнат муносабатларини бекор қилиши мумкин.
Қонунчиликда, агар меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин вақт ўтиши билан у меҳнатга лаёқатли деб тан олинган бўлса, иш берувчининг ходимни қайта ишга қабул қилиш мажбурияти назарда тутилмаган,