Ходим пенсияга чиқаётганда иш берувчи қандай тўловларни амалга оширади

preview

«Ходим пенсияга чиқиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза топширди. Бу иш берувчи учун ходимга қўшимча тўловлар бўйича мажбуриятларни келтириб чиқарадими? Ходимнинг аризасида ушбу ҳолатни (сабабни) кўрсатиш керакми ва нима учун?» 

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма»  кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Сизнинг вазиятингизда меҳнат шартномасини бекор қилиш ходимнинг ташаббусинга кўра амалга ошмоқда ва қонунчиликда ходимга ҳеч қандай қўшимча тўловлар назарда тутилмаган.

Бу вазиятда меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва  фойдаланилмаган таътиллар (улар мавжуд бўлган тақдирда) учун пулли компенсация тўлаш билан амалга оширилади .

Аризада «пенсияга чиқиш муносабати билан» ишдан бўшаш сабабини кўрсатиб, ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

  • иш берувчини ишдан бўшаш тўғрисида ўн тўрт календарь кун олдин огоҳлантирмаслик, иш берувчи эса ишдан бўшаётган ходим билан меҳнат шартномасини ходим талаб қилган муддатда бекор қилиши шарт ;
  • иш берувчидан ташкилотнинг ички ҳужжатлари, жамоа ёки тармоқ шартномаси билан пенсияга чиқиш муносабати билан ишдан бўшаётганлар учун белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни олиш.

 

Эътибор беринг
Янги Меҳнат кодексида аввалги - 1995 йилда қайта таҳрирдан чиққан МКнинг 100-моддаси 7-бандида белгиланган ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда иш берувчининг пенсия ёшига етиши муносабати билан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи назарда тутилмаган.

 

 

 

 

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /uz/publish/doc/text193954_hodim_pensiyaga_chiqaetganda_ish_beruvchi_nimalarni_tulab_beradi