Янги мақолалар

Иш йили эски ва янги МК даврларини ўз ичига олса, таътилнинг давомийлиги қандай ҳисобланади

31.05.23
«Ходимнинг иш йили – 2022 йил 1 ноябрь – 2023 йил 31 октябрь. Ишга қабул қилишда унга 15 иш куни давомийлигида таътил белгиланди. Янги Меҳнат кодекси кучга киргандан кейин ходим билан қўшимча келишув тузилди, таътилнинг давомийлиги эса 2023 йил 30 апрелдан 21 календарь кун қилиб белгиланди. Ходим июнь ойида таътилга чиқади. Таътил кунларини қандай ҳисоблаш керак? Ходим билан 2023 йил май ойидан бошлаб меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳам худди шу ҳисоблаб чиқариладими?». Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Қандай номзодларни ишга қабул қилиш керак

31.05.23
«Ажойиб номзодни ишга олдим. Ишга қабул қилинаётганда мижозлар билан учрашувлар орқали савдони ўзлаштирмоқчи эканини айтди. Хурсанд бўлдим! Иш қидиришда камдан кам одам мақсадини бу қадар аниқ белгилайди. 10 ойдан кейин эса ариза берди: «Музокараларни ўзлаштирдим, энди мураккаброқ бошқа иш қидираман». Қабул пайтида мен у ҳар бир йил ёки бир ярим йилда иш жойини ўзгартиришига эътибор қаратган эдим, нима учун бундай қилишини сўраганимда, бу турли кўникмаларни ривожлантиришга имкон беришини айтган эди... Ўша пайтда буни ижобий жиҳат деб ҳисобладим ва натижа кутилмаган бўлди... бундай одамни «учар» деб айта олмайсиз, кўпроқ «асалари» таърифи мос тушади: у асал йиғади ва навбатдаги манзил томон учади... Ҳозир бундай учарларни ишга олиш керак эмас деб ўйлайман, менга иш давомида орттирган кўникмаларини рақобатчиларда эмас, компанияда қўллайдиган одамлар керак. Ишга қабул қилишда буни қандай аниқлаш мумкин?». Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра HR маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА жавоб берди:

Иш стажи учун қўшимча таътилни компенсация билан алмаштириш ёки бошқа даврга ўтказиш мумкинми

31.05.23
«Ходим ишдан бўшаётганда МКнинг 220-моддаси – «битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили»га мувофиқ тақдим қилинадиган таътил учун пулли компенсация берилишини талаб қилмоқда. Компанияда 10 йилдан ортиқ ишлаган бошқа ходимлар жорий йилда (4 календарь кун) иш стажи учун таътилдан фойдаланмасликни, балки уларни кейинги йилга ўтказиб, биттада 2 йил учун (8 календарь кун) фойдалана олишлари мумкинми-йўқлигини сўрашмоқда». Кўп йиллик иш стажи учун таътилга нисбатан бундай талаблар қонунийми-йўқми, эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Кимни хизмат сафарига юбориб бўлмайди

30.05.23
«Лойиҳа институтида ишловчи, икки нафар – 4 ва 9 ёшли фарзанди бор ходимани буйруқ билан вилоятдаги таркибий бўлинмага хизмат сафарига юборишмоқда. У боришдан бош тортаяпти, бироқ директор фикридан қайтмай, интизомий жазо қўллашини, ҳаттоки ишдан бўшатишини айтаяпти. Бу қонунга зид эмасми? Kadrovik.uz тушунтиради:

Ходимлар «захирадаги дўст» сифатида қолиши учун уларни қандай қилиб тўғри ишдан бўшатиш керак

30.05.23
Ходимларингизга ҳар қанча қулай иш шароитларини яратманг, одамлар барибир ишдан бўшашади, бу билан ҳеч нарса қила олмайсиз. Улардан кимдир шунчаки «узоқ ўтириб қолган», вазифалардан зериккан ва ўзгаришларни хоҳлайди. Бошқаси ҳамкасби билан зиддиятли вазият туфайли ишдан кетади. Учинчиси, яхшироқ иш топдим деб ўйлайди ёки ўзини эркин қуш мисоли ҳис қилиб, сизникига ўхшаш фирма очиш истагида бўлади. Ходим билан қандай қилиб тўғри хайрлашиш керак, шунда у кета туриб: 1) компаниянгиз ҳақида салбий маълумот манбаи бўлмайди; 2) кадрлар захирасида қолади; 3) эҳтимол, келажакда сизнинг компаниянгизнинг шериги бўлишини амалиётдан мисолларда HR маслаҳатчиси Ирина ШАКИРОВА гапириб берди:

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчи ходимни хизмат сафарига юбориш мумкинми

26.05.23
«Ташкилотда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлайдиган мутахассисни хизмат сафарига юбориш мумкинми?» Kadrovik.uz тушунтиради:

Ходимни бошқа иш берувчига “вақтинча хизмат сафарига юбориш” меъёрлари

25.05.23
«Компания ходимларни тақдим этиш хизматини кўрсатади. Бизда ишлайдиган ходимлар буюртмачилар ҳудудида ишлашади. Ушбу фаолият тури Меҳнат кодексининг 147-моддаси нормаларига мос келадими? Бу ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш ҳисобланадими? Агар ҳа бўлса, ходимларнинг маошини улар вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи эмас, ўзимиз тўлай оламизми?». Вазиятни эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

Ходим хизмат сафарида касал бўлиб қолса

25.05.23
«Вилоятга хизмат сафари вақтида ходим касал бўлиб қолди. Унга касаллик варақасини ким бериши керак? Бундай вазиятда иш берувчи қандай тўловларни амалга ошириши лозим?» Kadrovik.uz тушунтиради:

Ходим ўзи туғилган шаҳарга хизмат сафарига юборилса, кундалик харажатларни тўлаш керакми

24.05.23
«Фарғона шаҳридан бўлган ходим Ангренда ишлайди. Компания уни Фарғонага хизмат сафарига жўнатди. Агар ходим доимий яшаш жойи бўйича хизмат сафарига юборилса, унга кундалик харажатларни тўлаш керакми?". Саволга «Норма» эксперти Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Хизмат сафари дам олиш кунларига тўғри келса

24.05.23
«Компания бир нечта ходимини халқаро кўргазмада иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудига хизмат сафарига юборди. Кўргазма дам олиш кунлари ўтказилди, шунинг учун ходимлар фақат шу пайтда хизмат сафарига юборилди. Уларга хизмат сафари ҳақи қандай тўланади: оддийми ёки оширилган миқдордами?»